Мавзу: диний эьтиқодлар ва дафн маросимлари



Download 476,63 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/14
Sana09.06.2022
Hajmi476,63 Kb.
#648743
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
курс ишига наьмуна (1)

 
(2,5 х 3,50 м)
 
бўлган. Очиқ айвон остидаги алтар ва тош таг курсиларнинг 
платформа сатҳидан юқори қисми бизгача бузилиб кетган ва у ҳақда сочилиб ётган 
харсанг тош уюмлари гувоҳлик беради. Аммо, Бош алтар ўрнида тоза оппоқ кул қатлами 
сақланган. Ана шу тоза кул қатлам қолдиқлари очиқ айвон остида Бош алтар 
бўлганлигидан гувоҳлик беради. Бу аломатлардан зиёратчиларнинг якуний ибодат 
илтижолари ва эътиқод маросимлари, улар билан боғлиқ мадҳиялар ўқиш айнан мана шу 
зиёрат майдонида ўтказилганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. 
Платформа майдони ғарбий томонидан кенглиги 0,80 м.ли девор билан ўраб олинган. 
Бу девор ибодатхона муқаддас қисмини унинг хўжалик ва дафн ашёларини тайёрлаш 
устахоналари жойлашган қисмидан ажратиб турган. Шу деворнинг жанубий 
 
тугаш 
жойида чиқиш эшик ўрни бўлиб, у орқали ибодати якунланган зиёратчилар ибодатхона 
дарвозаси томон йўл олган.
Бош оташкада ва бошқа алтарларда ёнган олов куллари муқаддас ҳисобланиб, 
уларни ибодатхонадан ташқарига чиқариб ташланмаган. Аксинча, Очиқ ҳовли билан 
платформа оралиғида кенг ва атрофи супалар билан ўралган муқаддас кулхона 
жойлашган. Кулхона теварак-атроф хоналарга нисбатан анча чуқур ва унинг ичи қатлам-
қатлам тоза кул билан тўлаган. Кулхонадан синган сопол қадаҳ парчалари ва цилиндр 
шаклидаги оловдонлар учратилган. Оловдон корпусининг пастки қисмида унинг ичидаги 
оловни ўчиб қолмаслиги учун тешикчалар ясалган. Оловдон ички деворида олов излари 
сақланган
109

Муқаддас кулхонанинг икки ён томонида, унинг узунаси бўйлаб, девор ости 
супалари билан хоналар жойлашган. Уларнинг ҳар иккисининг эшиги очиқ ҳовлига 
қаратилган. Улардаги ўриндиқ ўрнида ясалган супаларга кўра, улар ибодатхона 
хизматчилари-мубодларнинг дам олиш хоналари бўлиши мумкин.
Ибодатхона муқаддас қисмининг шимолий-шарқий қисмида “кутиш” зали 
жойлашган. Унинг вазифаси, Бош алтар майдонида маълум гуруҳ зиёратчилар билан 
якуний ибодат маросимлари кетаётган кезларда, янги зиёратчи гуруҳ ўз навбатини кутиш 
учун режалаштирилган бўлиши ҳақиқатга яқинроқдир. Кутиш зали ички тузилишига кўра, 
8 та параллел коридорсимон супа-ўриндиқлардан иборат. Супачаларнинг баландлиги 0,60 
м., коридорларнинг кенглиги эса, 0,80 м. Зал марказида зиёратчиларнинг чанқоғини 
қондириш учун махсус қудуқ қазилган. Унинг остидан ибодатхона фаолиятининг барча 
хронологик босқичларига тегишли сопол парчалари топилган. Демак, ибодатхона 
109
Аскаров А., Ширинов Т Древнебактрийский храм огня // – Т., 1989; Ширинов Т. Алтари огня из храма 
Джаркутан – памятника эпохи развитой бронзы // ИМКУ, – Вып. 23. – Ташкент, Фан. 1990. – С. 70-78. 


44 
тадқиқотчилари дастлаб, фараз қилганларидек
110
, бу жой ибодатхона реликвариялари 
сақланадирган махсус омборхона эмас, балки зиёратчиларнинг кутиш залидир. Унинг 
ички тузилиши ва унинг Бош алтар майдонига яқинлиги фикримизни яна бир бор 
тасдиқлайди. Супа-ўриндиқларнинг сони масаласида, уларни Сополлитепадан 
Жарқўтонга кўчиб келган саккизта уруғ жамоалари билан боғлаш мумкин. Супа-
ўриндиқлар сонининг давомийлигига кўра, қон-қориндошлик занжири ибодат тизимида 
ҳам жамоавийлик анъаналарининг қатъийлигидан далолат беради. 
Жарқўтон ибодатхонасининг очилиши аждодларимизнинг илк зардуштийлик диний 
тасаввурларини ўрганишда ноёб топилмадир. Унинг тархи заминида ётган ғоялар реал 
ҳаётдан олинган тажрибалар асосидан келиб чиққан. Масалан, унинг шарқий мудофаа 
чизиғининг шимолий қисмида қалин девор танаси ичига махсус квадрат шаклида хона 
жойлаштирилган. Хонага коридордан кириш эшиги очилган. Ушбу эшик қарама-
қаршисида яна бир эшик ўрни бўлиб, у шарқий мудофаа деворидан ташқарига бўртиб 
чиққан айлана шаклидаги буржга кириш эшиги бўлган. Ибодатхонанинг мудофаа 
чизиғида бошқа буржлар учрамаган. Бу ягона буржнинг шарқий деворга, қуёш чиқиш 
томонига жойлаштирилишини ҳисобга олганда, мухандислик ғоясининг моҳияти, ушбу 
ибодатхонани “Қуёш ибодатхонаси”
111
сифатида талқин этишга асос беради. 
Юқорида таъкидлаганимиздек, ибодатхонанинг ғарбий қисми (13х35 м.) унинг 
қошидаги хўжалик ва дафн маросимлари учун зарурий ашёларни тайёрлаш 
устахоналаридан иборат. Ибодатхонанинг бу қисмига зиёратчилар келтирган эҳсонлар, 
ғалла омбори, бронзадан дафн маросимлари учун махсус митти уй-рўзғор анжомлари ва 
меҳнат қуроллари тайёрлаш комплекси, узумдан киши кайфиятини кўтарувчи ичимлик 
тайёрлаш устахоналари, кенотаф мозорлар учун лойдан одам ҳайкалчалари ва митти 
остадонлар тайёрлаш “цех”лари жойлашган
112
.
1983 йилда ёдгорликнинг № 6 тепалигида А.Асқаров раҳбарлигида изланишлар 
бошланиб, манзилгоҳнинг бу қисмида бутун шаҳар аҳолисига хизмат қилувчи, ноёб диний 
маросимлар ўтказишга мўлжалланган мажмуа, монументал иншоат - ибодатхона, унинг 
таркибида диний маросимлар учун керак бўладиган ишлаб чиқарувчи хўжалик-хизмат 
қисми ташкил топади. Маълумки, ибодатхона қошида хўжалик ва махсус хизмат 
бўлимини ташкил этилиши дафн маросимларни тўлалигича ибодатхона ихтиёрига 
ўтганлигидан далолат беради. Эндиликда ҳаётдан кўз юмган одамларни улар яшаган уй-
110
Аскаров А. Бронзовый век Южного Узбекистана (к проблеме возникновения локальных очагов 
древневосточных цивилизаций) дис.док.ист.наук. Самарканд, 1976. 
111
Аскаров А.А, Буряков Ю.Ф, Квирквелия О.Р, Радилиловский В.В. Теоретические и методологические 
проблемы исследования в археологии. – Т., Фан. 1988. –С. 145. 
112
Асқаров А. Энг қадимги шаҳар. – Тошкент, 2001. – Б. 9.


45 
жой комплекслари доирасида кўмиш барҳам топади. Шунинг учун бўлса керак, кўзали 
босқичидан бошлаб, қадимги деҳқончилик маданияти ёдгорликларининг биронтасида на 
кўзали, на мўлали, на бўстон босқичига тегишли қабрлар учратилмаган.
Иккинчидан, Сополли маданиятининг сополли ва жарқўтон босқичларида (сўнгги 
жарқўтон қабрларидан ташқари) оламдан ўтган одамлар қабрига анъанага кўра, ҳақиқий 
меҳнат ва ҳарбий қуролларнинг асл нусхалари қўйган. Мазкур анъана монументал 
жарқўтон ибодатхонаси фаолият кўрсата бошлаган дамлардан бошлаб барҳам топади. Бу 
оташпарастлар диний қарашларида юз берган мафкуравий ўзгаришлар бўлиб, биз уларни 
дафн маросимларини ўрганиш орқали кузатиш имконияти мавжуд. Эндиликда, қабрларга 
ҳарбий ва меҳнат қуролларнинг митти нусҳаларининг қўйилиши, эҳтимол бу бронза 
хомашёсининг танқислигидан, металлни иқтисод қилиниши билан боғлиқ бўлиши 
мумкин. Балки, унинг заминида қандайдир диний-ғоявий маъно бордир? 
Учинчидан, дастлаб, Сополли маданиятининг Сополли ва Жарқўтон босқичларида, 
қандайдир дараксиз йўқолган марҳумлар ўрнига, унинг бойлиги-чорва ҳайвонидан 
биттасини қабрга қўйиш одат бўлган бўлса, дафн маросимлари ибодатхона тасарруфига 
ўтиш муносабати билан кенотаф мозорларнинг таркибида ҳам ўзгаришлар юз беради. 
Эндиликда, қандайдир сабаблар билан жасади оиласи ёки жамоа аъзолари томонидан 
дафн этиш мумкин бўлмаган марҳумлар ўрнига, қабрга, камбағал хонадонда юмшоқ 
материаллардан ясалган қўғирчоқ ёки ибодатхона мубодлари томонидан лойдан ясалган 
ҳайкалчаларни қўйиш одат тусига кирган бўлиши мумкин. Бундай хулосаларга 
келишимизга қуйидаги ашёвий далиллар асос бўла олади:
1) Ибодатхонага кириш дарвозаси қаршисидаги ғалла омбори орқасидан махсус 
устахона қолдиқлари топилган. Устахона шарқий деворига ёпиштириб (кенглиги 0,70см, 
баландлиги 1 м) қурилган супа устига қатор (ҳаммаси 5 та) металл эритиш қўралари 
ўрнатилган. Қўраларнинг баъзи бирларида металл эритадиган қозон (тигель) парчалари 
топилган. Гилвата қозонда бронза металл хомашёсини оловда қиздириб, юмшатиб, ундан 
болға ва тош сандон ёрдамида турли хил митти меҳнат ва ҳарбий қуроллар ясалган. 
Устахонанинг ғарбий деворига ёпиштириб (баландлиги 1 м.) квадрат шаклида (1,5х1,5 м.) 
қурилган яна битта супа очилган бўлиб, супанинг шимолий қисмига усти текис катта тош 
ёрғучоқ ўрнатилган. Унинг устида бронзадан асбоблар тайёрланганлигидан гувоҳлик 
берувчи кўкимтир металл заррачалари сақланган. Супа ёнидан 7 м чуқурликдаги қудуқ 
очилган
113

Устахона ичидаги маданий қатламни қазиш вақтида эса, металл эритмасининг 
парчалари, металл шлаклар, бронзадан ясалган митти пичоқлар, болта, теша ва бошқа уй-
113
Аскаров А.А, Буряков Ю.Ф, Квирквелия О.Р, Радилиловский В.В. Теоретические и методологические 
проблемы исследования в археологии. – Т., Фан. 1988. – С. 145. 


46 
рўзғор асбоблари топилган. Устахонадан биронта ҳам хўжаликка яроқли асбоб-усканалар 
учратилмаган. Демак, ушбу устахонада дафн маросимлари учун буюртма бажарилган. 
2) Ибодатхона хўжалик ва хизмат кўрсатиш қисмининг жанубий-ғарбий бурчагида
қалин деворли иккита коридорсимон хоналар жойлашган. Уларни қазиш вақтида
деворлари остидан пиширилган лойдан ишланиб, хумдонда куйдирилмасдан қизил рангга 
бўялган бир нечта одам ҳайкалчалари топилган
114
. Одатда бундай ҳайкалчалар кенотаф 
мозорларда учратилади.
Уларнинг бир қисмини ибодатхона хўжалик ва хизмат бўлимининг махсус 
хоналарида учратилиши марҳумларни кўмиш билан боғлиқ ишларни тўлиқ ибодатхона 
тасарруфига ўтганлигидан гувоҳлик беради.
3) Ибодатхона хўжалик-хизмат қисмининг икки жойидан киши кайфиятини 
кўтарувчи 
ичимлик 
тайёрлайдиган 
“цехлар” 
очилган. 
Уларнинг 
биринчиси 
(ибодатхонанинг иккинчи босқичига тегишли) 9-хонани тўлиқ эгаллаган. Хона поли ва 
унинг деворлари оч-қизил юпқа гипс сувоқ билан сувалган. Хонанинг ўрта қисми сунъий 
чўктирилган бўлиб, унинг энг паст қисмига бўғзига қадар ерга кўмилган хум ўрнатилган. 
Хумга икки томондан гипс сувоқли ариқчалар тортилган. Жанубий ариқчанинг бош қисми 
бузилган. Аммо, шимолий ариқча бошида стул-супача, унинг ёнидаги чуқурчага катта 
сопол баркаш ўрнатилган. Баркаш ичи қалин қатлам-қатлам гипсланган. Ерга кўмилган 
хум тагида қорайиб қотиб кетган қандайдир суюклик қолдиғи, узум ва жийда данаклари 
учратилган. Хум яқинидан хумо қуши қиёфасида ишланган сопол идиш топилган. Хумо 
идишнинг думи, оёқлари ва тумшуғи синган. Икки биқини қанотлари билан ёпилган, 
бўйин бўшлиғи ва қанотлари қизил рангга бўялган. Елкасида цилиндирсимон бўғзи бўлиб, 
киши кайфиятини оширувчи ичимликлар у орқали идишга қуйилган. Унинг ичидаги 
ичимлик хумо тумшуқ жумраги орқали бакалларга қуйилиб ичилган бўлиши керак
115

Иккинчи шундай “цех” қолдиғи ибодатхонанинг (3-босқичига тегишли) 11-хонадан 
топилган
116
. Буларнинг барчаси ибодатхона қошида дафн маросими билан боғлиқ урф-
одатлар бошқарувини коҳинлар ибодатхона тасарруфига олганлигидан далолат беради.
Ибодатхонада олиб борилган кенг қамровли археологик изланишлар натижасида, 
Жарқўтон илк шаҳарсозлик ва илк давлатчилик маданиятининг ноёб ёдгорлиги сифатида 
фанга киритилди. Давлатчилик пайдо бўлиб, тараққий эта борган сари, диний эътиқодлар 
ҳам мураккаблашиб ва марказлашиб, бора-бора давлат дини даражасига кўтарилишига 
олиб келади. Диний рамзлар, эътиқодлар кичик ва содда кўринишдан, йирик, маҳобатли 
ибодатхоналар миқёсига кўтарилади. Якка худолилик эътиқодига ўтиши билан инсоннинг 
114
Асқаров А. Энг қадимги шаҳар.... – Б. 13. 
115
Асқаров А. Зардуштийлик илк ватанидаги ибодатхона // Санъат. – Тошкент, 2001. – № 3. –Б. 6. 
116
Ўша жойда. 


47 
аҳлоқий нормалари биринчи ўринга кўтарилади, яъни диққат эътибор кўпроқ инсонга, 
унинг аҳлоқига қаратилади.
Жарқўтон босқичининг сўнгги фазасида 20 гектардан кам бўлмаган қабристон - 
некрополь таркиб топиш жараёни бошланади. Бу эса, зардуштийликдаги табиатнинг 
тўртинчи унсури ҳавони муқаддаслаштириш расмий тус олганлигидан далолат беради. 
Бироқ, бу зардуштийлик диний қарашларининг қатъий удумлари узил-кесил шаклланди, 
дегани эмас. Шунга қарамасдан, одам суякларини этидан тозалаб, остадонларга солиб 
кўмиш оммавий тус олмаган бўлсада, Сополли маданиятининг сўнгги Мўлали ва Бўстон 
босқичларида митти остадонлар, одамни этидан тозалаб кўмиш, ҳатто Сополли 
босқичидан бошлаб, айрим жасадларни хумларга, болаларни кўзаларга солиб дафн этиш 
ҳолати учрайди
117
.
Ибодатхонанинг хўжалик ва диний хизмат кўрсатиш қисмидан топилган муқаддас 
ичимликлар тайёрлайдиган “цех” қолдиқларига ўхшаш “цех” В.И. Сарианиди томонидан 
Шимолий Афғонистон ва Марғиёна ҳудудлари бронза даври ёдгорликларидан ҳам 
топилган. В.И. Сарианиди томонидан Марғиёна ҳудудидан Гонуртепа ёдгорлиги 
ўрганилиб, бу ердаги қурилиш мажмуаси оташпарастлик ибодатхонаси сифатида фанга 
киритилган. Гонуртепада гипс сувоқли хона очилиб, уни оташпарастлик ибодатхонаси 
билан боғлайди. Ушбу ибодатхонага туташ хоналарнинг бири тўлиқ гипсланганлиги 
аниқланган. Худди шу хонада (оқ хона) кишини кайфиятини кўтарувчи муқаддас 
ичимликлар тайёрланган
118
, деган хулосага келади. Бундай хулоса чиқаришига “оқ хона” 
девори остидан ичи қалин қилиб гипсланган учта сопол баркашлар топилган. Улар 
лаборатория текширувидан ўтказилганда, идиш ичидаги гипс қатламлари орасидан эфедра 
баргининг излари ҳамда кўп миқдорда кўкнор ва наша уруғининг излари топилган. Худди 
шунга ўхшаш “оқ хоналар” Марғиёна ҳудудидан ўрганилган воҳанинг бош ибодатхонаси 
Тўғалоқ – 21 ва қишлоқ ибодатхонаси Тўғалоқ-1 да ҳам мавжудлиги аниқланган. Бу ерда 
ҳам худди Жарқўтондаги ибодатхонадан топилган, таги тешик, конуссимон идиш – сопол 
сузгичлар топилган бўлиб, улардан “хаома” ёки киши кайфиятини кўтарувчи ичимликни 
тайёрлашда фойдаланган бўлишлари мумкин. Жарқўтон, Даштли-3, Тўғалоқ-21 ва 
Гонуртепадаги ибодатхона мажмуалари ҳудудидан топилган турли хил ашёвий далиллар, 
шулар қаторида қумтош, гранит ва базалт
 
(шишасимон вулканик тоғ жинси) тошлардан 
ясалган сандон ва тош янчгичлар топилиб, уларни лаборатория текширувидан 
ўтказилганда, уларнинг ички юзасидан кўкнор уруғининг излари борлиги аниқланган
119

117
Аскаров А. Аскаров А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана. Ташкент, 1977. 
– С. 40-50. 
118
Сарианиди В.И. И здес говорил Заратуштра. – М., 1992. – С. 101-102; Ўша муаллиф. В поисках страны 
Маргуш. – М., 1993. – С. 333. 
119
Асқаров А. Зардуштийлик илк ватанидаги ибодатхона .... // – Б. 7. 


48 
Зардушт ислоҳотига қадар Бақтрия ва Марғиёнада оловга сиғиниш, уни муқаддас деб 
билиш ва хаома ичимлигини муқаддаслаштириш кучли бўлган. Айнан бу аломатлар 
зардуштийлик динида ҳам ўзининг муносиб ўрнини топганлиги эҳтимолдан узоқ эмас. Бу 
эса, Зардушт томонидан қабиладошлари қадимдан топиниб келаётган оташпарастлик 
динини ислоҳ қилганлигидан гувоҳлик беради. Оташпарастлик динидаги турли хил 
удумлар, қарашларни ва айрим исрофгарчиликларни ўз даври нуқтаи-назаридан келиб 
чиққан ҳолда ислоҳ қилиб, маълум бир тизимга солиб, давр талаби асосида ўзининг 
қарашлари ва ғоялари орқали зардуштийлик динини мукаммаллаштиради. Шу боис, ушбу 
дин фанда Зардуштийлик дини, деб атала бошланади. Шу сабаблидир, бу дин жамиятда 
одамлар қалбидан мустаҳкам жой олиб, уларнинг эътиқодига айланганлиги туфайли, 
одамларнинг диний эътиқоди ислом дини бўлганда ҳам зардуштий ибодатхоналари 
ўрнига, буни Ўрта Осиё араблар истилоси даврида ҳам, ислом масжидлари қурилганда 
ҳам уларнинг безакларида, дарвозаларида зардуштийлик белгиларининг борлиги кўзга 
ташланар, инсонлар қалбида эса, чуқур илдиз отган зардуштий удумлари ҳозиргача халқ 
орасида учраб келади.
Кўплаб олимлар томонидан зардуштийликнинг илк ватани Қадимги Хоразм, деб тан 
олинган. Бироқ, Хоразм ҳудудида бронза даври ёдгорликларида юқорида келтирилган 
археологик ашёвий далиллар учрамайди. Ҳатто қадимги Хоразмнинг сўнгги бронза ва илк 
темир даври туб жой аҳолиси яратган Амиробод маданияти ёдгорликларида ҳам бу 
белгиларга ишора кузатилмаган. Оташпарастликнинг Жарқўтонда кузатилган ҳолати 
қадимги Хоразм ҳудудида хорасмийлар пайдо бўлгач, классик шаклда учрай бошлайди. 
А.Асқаров хорасмийлар оташпарастлик билан бу ўлкага келишидан анча аввал, эҳтимол 
бронза даврида, ҳатто ундан ҳам олдин таниш бўлган бўлишлари мумкин, деб 
таъкидлайди. Улардаги бой диний тажриба қадимги Хоразмда (мил.авв. VI асрнинг сўнгги 
чорагидан бошлаб) зардуштийликнинг қонунлашган расмий удумлари асосида 
ривожланишини таъминлади. Зардуштийлик ғоялари янги жойда, янги ҳудудда расмий 
дин сифатида классик шаклига кирган
120
.
Шимолий Бақтриянинг бронза даври жамоалари томонидан бунёд этилган Жарқўтон 
ибодатхонаси юқорида келтирилган зардуштийлик динидаги маълум бир белгиларини 
моддийликдаги аксининг учраши, бу зардуштийликка ишорадир. Бу жиҳатлар 
зардуштийлик динининг илк илдизлари Хоразмда эмас, балки Қадимги Бақтрия 
ҳудудларида шаклланганлигини кўрсатади. Сўнгги бронза давридан бошлаб, Қадимги 
Бақтрияда илк куртакларини отаётган ушбу дин, маълум вақт ўтгач, Хоразм ҳудудида 
юқори даражага кўтарилган бўлиши мумкин.
120
Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. .... – Б. 117. 


49 
Жарқўтон ибодатхонасини Ўзбекистон ҳудудидаги дастлабки давлат дини 
даражасига кўтарилган ибодатхона, деса ҳам бўлади. Ибодатхонада диннинг давлат 
даражасига кўтарилиши ва диний амалларда энг муҳим тўрт унсур олов, ер, сув ва 
ҳавонинг муқаддаслаштирилганлиги жамиятда ягона тизим вужудга келганлигидан 
далолат беради. Муҳим жиҳатлардан яна бири, ёдгорликда аҳоли қабристони аҳоли турар-
жойидан четда, шаҳар ташқарисида барпо этилишидир.
Қабристоннинг шаҳар четида бўлиши, ибодатхонанинг марказидаги Бош қуёш 
оташкадаси ва ибодатхонанинг муқаддаслашганлигини, ибодат вақтида ҳавонинг соф 
бўлишини англатади. Олов тимсоли сифатида ибодатхонада оташкадаларнинг 
мавжудлиги, сувнинг муқаддаслигини англатувчи қудуқлар борлиги ва деҳқончилик 
билан боғлиқ маросимларда сув илоҳларига атаб қурбонликлар қилинганлиги муҳим 
аҳамиятга эгадир. Ернинг улуғланганлиги тимсоли сифатида зиёратга кираётганда тош 
йўлакларнинг мавжудлиги эса, топинувчилар кираётганда ерни ифлослантирмаслик учун 
қилинганлигидан далолат беради
121

Бу монументал иншоот бир томондан қадимги шаҳарнинг диний ва дунёвий 
бошқарув тизимидаги асосий шаҳарсозлик маданиятининг кўрки бўлса, яна бошқа бир 
томондан ушбу йирик аҳоли манзилгоҳининг шаҳар, деб аталишига асос бўла оладиган 
асосий омиллардан биридир.
Жарқўтон
 
босқичининг ўрталарига келиб, энг муҳим туб ўзгаришлар содир бўлади. 
Аҳоли сонининг кескин ортиб бориши, ишлаб чиқаришнинг ўсиши мустаҳкам 
технологияларга эҳтиёж сезилади. Ёдгорликнинг ишлаб чиқарувчи қисмида икки ярусли 
хумдонлар бўлганлиги аниқланган. Илк Жарқўтон даврида вужудга келган қишлоқ-
маконларда яшовчи уруғларда сўнгги Жарқўтон даврига келиб, бу ерда яшаётган аҳоли 
сонининг ортиб бориши аҳоли яшаш талабига жавоб бера олмай қолганлиги туфайли, 
деҳқончилик учун қулай бўлган янги ерларни ўзлаштириш мақсадида бошқа томонларга 
силжиб бориш ҳаётий заруратга айланиб боради
122
.
Жарқўтон ибодатхонасида олиб борилган изланишлар, археологик далиллар шуни 
кўрсатадики, Жарқўтон олов ибодатхонаси нафақат катта бир воҳанинг диний – сиғиниш 
маркази, балки бутун Шимолий Бақтриянинг диний – сиғиниш маркази бўлган
123
.
Бу даврда маҳаллий жамоаларнинг мафкуравий қарашлари қандай кўринишда 
бўлганлигини аниқлаб кўрсатиш мумкин. Бунга кўра, мил.авв. II минг йилликнинг 
121
Каримова Д. Жарқўтон Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги шаҳар // Ўзбекистон тарихини ўқитиш ва 
ўрганиш бўйича материаллар. – Т., Фан. 2008. – С. 79. 
122
Ионесов В.И. Становление и развитие раннеклассовых отношений .... // дис...канд.ист.наук. – Самарканд. 
1990. – С. 74. 
123
Аскаров А., Ширинов Т. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии. – Самарканд - 
1993. – С. 131.


50 
иккинчи ярмида бутун Бақтрия ҳудудида битта илк диний тизим тузилган эдики, бу диний 
тизим ибтидоий тотем урф-одатларидан ва култларидан тубдан фарқ қилади. Одатда янги 
тузилган дин вужудга келган пайтда бирданига натижа бермайди. У узоқ давом этадиган
эволюцион йўлни босиб ўтади. Ислоҳотчи, яъни пайғамбар вужудга келган диннинг барча 
анъанасини, урф-одатларини, диний маросимларини умумлаштириб, ўша ерда яшовчилар 
учун буларни диний томондан муқаддас деб билиб, уларни маълум қонун – қоидалар 
асосида бирлаштиради ва кераксиз, ортиқча, зарарли одатларни одамларга маълум қилади.
Француз археологи Р. Гиршман Масжид-и Сулаймон муқаддас айвони ва Боод-е 
Нешанделарни зардуштийликка оид эканлигини маълум қилиб, уларнинг санасини 
мил.авв. IX-VIII асрлар билан белгилайди. Нуши-Джан илк зардуштийлик ибодатхонаси 
эканлиги аниқланган. Бунинг даври ҳам мил.авв. VIII аср билан белгиланади. Жарқўтон 
ибодатхонасидаги қурилишнинг кўп жиҳатлари билан юқорида айтилган ёдгорликларга 
ўхшашлиги аниқланган
124
.
Шундай экан, нега, Жарқўтон ибодатхонаси “протозардуштийлик” ибодатхонаси 
дейилади? “Протозардуштийлик” атамасидан кўра, “илк зардуштийлик” ёки 
“зардуштийлик” деса тўғри бўлмасмикин. “Протозардуштийлик” нима? Илк 
зардуштийликми, ёки зардуштийликкача бўлган динми? – деган саволга В.А.Лившиц ва 
И.М.Стеблин-Каменский қуйидагича таъриф берадилар. “Бу атама зардуштийлик эмас, 
чунки у зардушт диний ислоҳатигача бўлган. “Прото-зардуштийлик” атамаси худди 
“прото-христиан” каби мазмунни билдиради. Бу даврда ҳали дин мавжуд бўлмай, 
“протохристиан” иудизмни, “протозардуштийлик” – индоэрон, ёки қадимги эронликларда 
зардуштийликнинг ҳали дин бўлиб шаклланмаган кўринишидир.
Дин дастлаб инсонлар тафаккурида ўзларининг табиат ҳодисалари олдидаги 
ожизликлари туфайли юзага келган. Эзгулик тимсоли сифатида ўзлари яратган илоҳларга 
қурбонликлар қилиб, ўзларига руҳий мадад, куч олганлар. Бу илоҳлар инсон тафаккурида, 
онггида қиладиган эзгу ишларидаги мададкори, деб билган бўлсалар, ёвузлик ва 
ёмонликлардан ҳимоя қилувчи восита вазифасини ҳам бажарган. Шу туфайли эзгулик ва 
ёвузлик ўртасида доимо кураш давом этиб, машаққатли курашдан сўнг эзгулик ғалаба 
қозонади. Бу бизнинг ҳаётимизда ҳозирги кунда ҳам бор ҳақиқатдир. Қанчалик қийин 
бўлмасин, ҳақиқатнинг қарор топиши – бу эзгуликнинг ғалаба қозонишидир. Бизга 
маълумки, оташпарастлар ва зардуштийлик дини раҳнамолари қуёшга илтижо қилганлар. 
Қуёшга барча кулфатлардан халос этувчи куч сифатида эътиқод қилганлар.
Бу она замин бағрида ўзининг эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амаллари билан дунёни 
яратилиши ҳақида инсоният оламига илк бор мукаммал маънавий ва мафкуравий 
124
Аскаров А., Ширинов Т. Ранняя городская культура ... – С. 132. 


51 
концепция берган зардуштийлик дини, унинг шаклланган ёрқин тимсоли, монументал 
ибодатхоналар даражасидаги қурилмалари, юқорида таъкидлаганимиздек, бронза 
даврининг ёдгорликлар Жарқўтон ва Гонурда, Дашли ва Тўғолоқ каби археологик 
объектларида кузатилади. Демак, зардуштийлик дини Турон ва унга туташ табиий-
географик ва этномаданий майдонда, мавжуд қарашларга зидли ўлароқ, бронза давридан
шакллана бошлаган. 
Жаҳон авестошунослик илмида Заратуштра тарихий шахс сифатида тан олинади. 
Унинг яшаган даври эса милоддан аввалги VII асрнинг иккинчи ярми-VI асрнинг 
биринчи ярми билан белгиланади. Авестошуносликда уни оташпараст руҳонийлар 
оиласидан чиққан донишманд, касби-корига кўра, туякаш, туя етаклаб турли қабилавий 
оташпарастлик диний қарашларни ягона бир тизимга солувчи буюк ислоҳатчи сифатида 
тан олинган.
Инглиз авестошунос олими проф. Мэри Бойс эса
125
, Заратуштранинг яшаган даври 
масаласида ўзгача фикрда бўлиб, унинг назарий қарашларига кўра, Заратуштра милоддан 
аввалги XV-XIII асрлар оралиғида яшаган. Проф. Мэри Бойс қарашларининг асосли 
эканлигини тасдиқловчи материаллар она заминимизнинг бронза даври ёдгорликларида 
кенг кўламда учратилмоқда. Масалан, юқорида номлари келтириб ўтилган, монументал 
ибодатхоналар мисолида, табиатнинг тўрт унсури-қуёш (олов), ер, сув ва ҳаво 
ибодатхоналарда моддийлашган рамзий маънода ўз аксини топганлиги кузатилади. Ва 
ниҳоят, Заратуштранинг моддий маданиятдаги рамзий сиймоси Жарқўтондан топилган 
муҳрда ўз аксини топган, яъни муҳрнинг бир томонида одам суръати, иккинчи томонида 
эса, икки ўркачли бактриана туяси тошга ишланган. 
Аждодларимизнинг ақл-заковатига қарангки, бундан 4-5 минг йиллар аввал 
қуёшнинг коинотдаги барча жонзотларга жон ато этишини, одамзодга эса қўшимча ақл 
ҳам ато этилганини, қуёшсиз ҳаёт бўлмаслигини англаб етганлар. Инсон учун, унинг ўз 
ҳалол ва машаққатли меҳнати туфайли етиштирилган ҳар бир нози-неъмат ҳам ана шу 
меъёрий қуёш нуридан баҳраманд бўлади, уларда инсон организмига керакли бўлган 
табиий моддалар берувчи мазали таъмлар мавжудки, ўзга минтақаларда қуёш нурининг 
керагидан ортиқлиги ёки камлиги туфайли бундай имкониятлар чекланган бўлиши 
мумкин. Меъёрий қуёш нурида етилган нози-нематлардан озуқаланган одам организми 
соғлом ўсади. Бу халқимиз ирсиятида билимдонлик нишларини илдиз отишида жуда 
муҳим омил ҳисобланади.
Қуёшли далада бўш юрган қўй гўшти билан, хонадонда, сояда боқилган қўй 
гўшти мазасида ҳам катта фарқ бор. Ҳатто, далада боқилган қўй гўштининг ҳар хил жойи 
125
Бойс М. Зороасртийцы: верования и обычаи. –М., 1987. – С.10. 


52 
турлича маза беради. Қўй дам олганда, одатда, ўнг биқинини заҳга бериб, чап биқинини 
қуёшга қаратиб ётади. Шунинг учун қуёшдан кўпроқ наф олган қўйнинг чап қовурға 
гўшти мазали бўлади. Шунинг учун ҳам қабрларга қўйни қурбонлик қилишганларида ҳам 
шу жиҳатларга эътибор бериб, қўйнинг маълум қисмларидан мазали томони марҳум 
билан бирга қабрга қўйилган бўлиши мумкин.
Минтақа халқлари ақл-заковатининг яратувчилик негизини илдиз отишида узоқ 
тарихий жараёнлар давомида, уларнинг кундалик ҳаёт тарзида из қолдирган 
зардуштийлик диний мафкуравий омилларнинг ўрни ҳам катта бўлган. Аждодларимизга 
хос диний–фалсафий мансубликлардан бўлган зардуштийлик динининг аҳлоқий 
фалсафаси одамларни эзгуликка чорлаш, бошқаларга яхшилик қилиш инсоний 
фазилатларнинг камолат чўққиси эканлигига ишонтиришдан иборат. Зардуштийлик 
фалсафасида ёвузлик жамиятни парчалашга, одамлар ўртасидаги инсоний муносабатларни 
бузишга қаратилган ҳайвоний ҳаракатлар эканлиги таъкидланади. Бу диний-фалсафий 
қараш, аввало, суғорма деҳқончилик маданиятига мансуб ўтроқ, кўчманчи ҳамда ярим 
кўчманчи туркий аҳоли орасида кенг тарқалган. Чунки, зардуштийлик фалсафасида 
табиатнинг тўрт унсури-қуёш (олов), ер (унумдор тупроқ), cув (обиҳаёт) ва ҳаво (сиҳат-
саломатликнинг бетакрор булоғи) инсонга руҳан ва жисмонан тетиклик бахш этади, унинг 
давомийлигини таъмин этади. Ушбу тўрт буюк табиат неъматини авайлаб асрашга, уларни 
қадрига етиб, ифлос қилмасликка, тўғри фикр, тўғри сўз ва тўғри амал инсонят 
дунёсининг кундалик амали бўлишига чорлайди.

Download 476,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish