Мавзу: Дидактика таълим назарияси сифатида Режа



Download 0,5 Mb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#140659
1   2   3
Bog'liq
Дидактика –педагогик таълим назарияси.Ўқитиш жараёни яхлит тизим сифатида.

``````````

  • таълим - ўқувчиларга назарий билимларни бериш асосида уларда амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларнинг билиш қобилиятларини ўстириш ва дунёқарашларини тарбиялашга йўналтирилган жараён;
  • дарс – бевосита ўқитувчи раҳбарлигида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим жараёнининг асосий шакли;
  • билим олиш – идрок этиш, ўрганиш, машқ қилиш ва муайян тажриба асосида хулқ-атвор ҳамда фаолият кўникма, малакаларининг мустаҳкамланиб, мавжуд билимларнинг такомиллашиб, бойиб бориш жараёни;
  • таълим жараёни – ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда илмий билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган педагогик жараён.
  • ўқув фани – таълим муассасаларида ўқитилиши йўлга қўйилган ҳамда ўзида муайян фан соҳаси бўйича умумий ёки мутахассислик билим асосларини жамлаган манба.
  • таълим мазмуни – давлат таълим стандартлари асосида белгилаб берилган ҳамда маълум шароитда муайян фанлар бўйича ўзлаштирилиши назарда тутилган илмий билимлар моҳияти.
  • Сўнгги пайтларда асосий дидактик категориялар сирасига таълимнинг дидактик тизими ва таълим технологияси каби тушунчаларни ҳам киритиш таклифи илгари сурилмоқда.
  • билим шахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум образлар кўринишида акс этувчи борлиқ ҳақидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи;
  • билим олиш – идрок этиш, ўрганиш, машқ қилиш ва муайян тажриба асосида хулқ-атвор ҳамда фаолият кўникма, малакаларининг мустаҳкамланиб, мавжуд билимларнинг такомиллашиб, бойиб бориш жараёни;
  • кўникма шахснинг муайян фаолиятни ташкил эта олиш қобилияти;
  • малака муайян ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли;
  • таълим – ўқувчиларга назарий билимларни бериш асосида уларда амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларнинг билиш қобилиятларини ўстириш ва дунёқарашларини тарбиялашга йўналтирилган жараён;
  • таълим методлари – таълим жараёнида қўлланилиб, унинг самарасини таъминловчи усуллар мажмуи;
  • таълим мазмуни – шахснинг ақлий ва жисмоний қобилиятини ҳар томонлама ривожлантириш, дунёқараши, одоби, хулқи, ижтимоий ҳаёт ва меҳнатга тайёрлик даражасини шакллантириш жараёнининг моҳияти;
  • таълим воситалари – таълим самарадорлигини таъминловчи объектив (дарслик, ўқув қўлланмалари, ўқув қуроллари, харита, диаграмма, плакат, расм, чизма, диопроектор, магнитафон, видеомагнитафон, ускуна, телевизор, радио, компғютер ва бошқалар) ва субъектив (ўқитувчининг нутқи, намунаси, муайян шахс ҳаёти ва фаолиятига оид мисоллар ва ҳоказолар) омиллар;
  • таълим жараёни – ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда илмий билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган педагогик жараён;
  • таълим мазмуни – давлат таълим стандартлари асосида белгилаб берилган ҳамда маълум шароитда муайян фанлар бўйича ўзлаштирилиши назарда тутилган илмий билимлар моҳияти;
  • таълим мақсади (ўқиш, билим олиш мақсади) – таълимнинг аниқ йўналишини белгилаб берувчи етакчи ғоя;
  • таълим натижаси (таълим маҳсули) – таълим якунининг моҳиятини қайд этувчи тушунча; ўқув жараёнининг оқибати; белгиланган мақсадни амалга ошириш даражаси;
  • таълимни бошқариш – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, бошқариш, назорат қилиш ҳамда истиқболларини белгилаш;
  • таълим тизими – ёш авлодга таълим-тарбия бериш йўлида давлат тамойиллари асосида фаолият юритаётган барча турдаги ўқув-тарбия муассасалари мажмуи.
  • Дидактик тизим (юнонча «systema» – яхлит қисмлардан ташкил топган, бирлаштириш) – маълум мезонлари асосида таълим жараёнинг яхлит ҳолатини белгилаш, ажратиб кўрсатиш демакдир. У таълимнинг мақсади, тамойиллари, мазмуни, шакли, метод ва воситаларининг бирлиги асосида ташкил этилган тузилмаларнинг ички яхлитлигини ифодалайди. Тадқиқотчилар мавжуд дидактик концепция (тизим)ларни умумлаштириб қуйидаги гуруҳларга ажратадилар:
  • анъанавий;
  • прогрессив;
  • замонавий.
  • Анъанавий дидактик тизимнинг яратилиши немис файласуфи, психолог ва педагог И.Ф.Гербарт (1776-1841 йиллар) номи билан боғлиқ. У Я.А.Коменскийнинг синф-дарс анъанавий тизимини танқидий нуқати назардан қайта асослаб, этика ва психологиянинг назарий ютуқларига таянган ҳолда таълим тизимини яратди.
  • И.Ф.Гербарт таълим тизимининг асосий белгиси қуйидагилардан иборат. ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланишини таъминлаш мактабнинг асосий вазифаси; болани тарбиялаш эса оиланинг вазифасидир.
  • Прогрессив (педоцентрик) тизим боланинг билим олишида фаолиятининг асосий ролғ ўйнашини эътироф этади. Мазкур тизим асосини Д.Дғюи тизими, Г.Керштейннинг меҳнат мактаби, В.Лай назариялари ташкил этади.
  • Замонавий дидактик тизим. ХХ асрнинг 50-йилларида психолог ва педагог Б.Скиннер қисмларга бўлинган ахборотларни етказиш, бу жараённи мунтазам назорат қилиш асосида материални ўзлаштиришда самарадорликка эришиш ғоясини илгари суради. Мазкур ғоя кейинчалик дастурий таълим деб аталади. Кейинчалик Н.Краудер назорат натижаларига қараб ўқувчига мустақил ишлаш учун турли материалларни таклиф этадиган тармоқлаштирилган дастурларни яратди.
  • Д.Дғюининг назарий ғоялари муаммоли таълимнинг асоси бўлиб қолди. Бугунги кунда муаммоли таълим деб номланувчи, ушбу ғоя ўқитувчи раҳбарлиги остида муаммоли вазиятни яратиш ва уларни ҳал этишда ўқувчиларнинг фаоллик ва мустақилликларини таъминлашга эришишни назарда тутади. Муаммоли таълимнинг вазифаси фаол ўрганиш жараёнини рағбатлаштириш, ўқувчиларда фикрлаш, тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.
  • Л.В.Занковнинг (1901-1977 йиллар) ривожлантирувчи таълим концепцияси ХХ асрнинг 50-йилларида кенг тарқалди. Унинг ғояларини амалга ошириш таълим жараёнига инсонпарварлик ғоясини сингдириш, шахсни баркамол ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга имкон беради.
  • Психолог Л.С.Вўготский (1896-1934 йиллар) томонидан 30-йилларда илгари сурилган “Яқин ривожланиш зонаси” ғояси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Унга кўра бола катталар ёрдамида билим олиб, ўзи мустақил бажара олмаган ишларни бажара бошлайди.
  • Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида таълим ва тарбияни инсонпарварлик, демократик ғояларга мувофиқ ташкил этилиши эътироф этилган.
  • Таълимни инсонпарварлаштириш таълим жараёнида ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш, унинг шаъни, обрўси, қадр-қимматини поймол этмаслик, мавжуд истеъдодини ривожлантиришни назарда тутади. Демократлаштириш эса педагогик жараёнда расмиятчиликка йўл қўймаслик, таълим дастурларини танлашда ўқувчиларнинг фикрларини инобатга олишни ифодалайди.
  • Республика узлуксиз таълим тизими ижтимоий буюртмани бажаришга хизмат қилади, баркамол шахс ва етук мутахассисни тарбиялаш вазифасини бажаради.
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish