Мавзу: Демократик жамият тўгрисидаги дастлабки қарашлар ва унинг ривожланиш босқичлари



Download 25,05 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi25,05 Kb.
#129188
Bog'liq
ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ТЎГРИСИДАГИ ДАСТЛАБКИ ҚАРАШЛАР


Мавзу: Демократик жамият тўгрисидаги дастлабки қарашлар ва унинг ривожланиш босқичлари.

Режа:


  1. Ўзбекистон заминида адолатли жамият тўгрисидаги дастлабки қарашлар.

  2. IX – XV асрларда давлатни бошқариш ва адолатли жамият қуриш ҳақидаги гоялар.

  3. XV – XX асрларда Ўрта Осиё давлат ва жамият қурилишининг ижтимоий – сиёсий ҳолати ҳамда истилочилар сиёсатига қарши маърифатпарварлик гоялари.

  4. XX аср иккинчи ярмида давлат вва жамият қуришнинг “ Советча ” кўриниши ҳамда миллий мустақиллик ва Ўзбекистоннинг демократик ўзгаришлар сари йўл тутиши.

Ҳар қандай давлат ўз жамиятининг тарихий маданий ва аҳлоқий мероси негизлари асосида ривожланади. Бундай уйгунлик халқнинг ривожланишини янги босқичларга кўтаради. Унинг истиқбол омилларини кенгайтиради. Аждодларимиз томонидан Ўзбекистон ҳудудида яратилган “Авесто” ана шундай давлатчилигимизнинг илк қараши сифатида инсоният тарихини англашда алоҳида ўринга эга.


Президент И.А.Каримов тарихчи олим ва журналистлар билан бўлган учрашувида “ Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар фозилу фузалолар олиму уламолар сиёсатчилар саркардалар етишиб чиққан. Диний вва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган сайқал топган”1деганда. Дарҳақиқат Мовароуннаҳрда пайдо бўлган улкан давлатчилик маданий мероси инсоният тарихи ибтидосида энг дастлабки ҳамда қадимий давлатчилик маданияти сифатида маълум. Мустақиллигимиз шарофати билан бундай меросни миллий демократик қадриятларимизнинг муҳим замини сифатида ўрганиш имкониятлари очилди.
Маълумки Ўзбекистонда миллий давлатчилигимиз тўгрисидаги энг қадимги манба « Авесто»дир. У эрамиздан олдинги 3 мингинчи йилларда аждодларимиз томонидан яратилган илк давлатчилик тўгрисидаги ижтимоий қараш ҳисобланади. Агар « Авесто» да илгари сурилган гояларга эътибор берадиган бўлсак, бугунги адолатпарвар – демократик жамият барпо этишга қаратилган гояларимиз билан ҳамоҳанг эканлигини кўрамиз.
Давлатчилик асосларини шакллантириш борасида «Авесто» деярли барча сиёсий иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар давлат тузум асослари зартуштийларнинг фалсафаси дунё тарихини ривожланиши ҳақидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олади. Манбада аввало инсон эрки унинг руҳий комиллиги масалалари устувор қўйилади. Масалан « Мен яхши фикр яхши сўз яхши ишга шон – шавкат бахш этаман» дейилади Ясна ( 14) китобида. Ахурамазда инсонлар ўртасида бўлаётган муносабатлар ўзаро самимийлик хурмат бегаразлик ёрдам ва оқибатли бўлиш зарурлигига ёмон фикрлардан ҳоли бўлишга чақиради. Каттага хурмат ва кичикка иззат сабр- бардош ҳалоллик меҳр – оқибат ва бошқа бир қатор тамойиллар борки булар миллий гоямизнинг асосий тамойилларига уйгун келади.
«Авесто» да энг муҳим масалалардан бири бу -- ҳуқуқий муносабатларнинг назарий жиҳатдан шаклланганлигидир. Унда инсон ҳаёти ва одамлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ҳуқуққа асосланганлиги ҳақида маълумотлар бор. Ҳақиқат, яхши сўз ва мақсад, поклик ва эзгуликка интилиш, сув, ер, олов хонадон ва чорвани асраб авайлаш аҳлоқий бурч саналган. Инсон ўзининг ишлари ва фикрлари билан яхшилик, ёруглик ва бахт келтирувчи, ҳаёт ва ҳақиқат берувчи олий тангри-Ахурамаздага ёрдамчи бўлиб хизмат қилади.
Оила ва жамоада берилган сўздан ёки қасамдан воз кечиш, одамлар ўртасида тузилган аҳдномани бузиш катта гуноҳ ҳисобланган: «О Спитама, шартномани бузувчи киши бутун мамлакатни бузади, шу билан бирга Артага тегишли барча мулку молларга путур етказади. О Спитама, аҳдингни бузма» («Яшт», X боб.)1
Тарихий ҳужжатлар асосида айтиш мумкинки, “Авесто”нинг “Ясна”, “Виспарад”, “Яшт”, “Видевдат” китобларида илгари сурилган ҳуқуқий таълимотлар Рим ҳуқуқий қадимийроқ ҳисобланади. Боз устига, улар кейинчалик ташкил топган давлатлар сиёсий тизимининг шаклланиш манбаси бўлиб ҳам хизмат қилган. Шу тариқа “Авесто” юнон мутафаккирлари ва Рим ҳуқуқшунослари ижодига ўзининг ҳар томонлама мукаммаллиги билан таъсир кўрсатган. Жумладан, инсон хуқуқи, жисмоний ва ҳуқуқий шахс эркинлиги, инсон эркинлиги, эркак ва аёлнинг тенглиги масаласи, озчиликнинг ҳуқуқи, вояга етмаганлар ҳуқуқи, виждон, эътиқод ва дин эркинлиги, жамоа ва гуруҳларнинг ҳуқуқи, мол-ҳол ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, шартномаларнинг мажбурийлик ҳуқуқи, қасддан ёки эҳтиётсизлик натижасида содир этилган жиноятнинг турлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, “Авесто” да ўгрилик ёки босқинчилик фарқлари таснифланган, ҳимоя ҳуқуқи ва суд ишларини юритиш ҳамда ташкил этиш каби бошқа ҳуқуқий принциплар ҳам ўз ифодасини топган.1
Маълумки, демократик жамият асослари давлатда сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий принципларнинг тизимий яхлитлиги мавжудлигида намоён бўлади. Айни пайтда, улар умуминсоний қадриятлар билан уйгун ҳолда бўлишига асосланади. “Авесто”да бундай қадрият ва принциплар шакллантирилганлигининг гувоҳи бўламиз.
Инсон табиатан эркинликка, эзгуликка интилиб яшайди. Бундай эҳтиёжларнинг барча учун умум бўлган қоидаларини ва уларнинг тартиботларини ташкил этишда давлатга бўлган эҳтиёж вужудга келади. Мана шундай эҳтиёж умуминсоний қадриятларнинг назарий мезонларини шакллантирган. Айни пайтда, кишилик жамиятининг ўзаро урушлар ва ихтилофлар билан боғлиқ даврларида янги маърифий таълимотлар халоскор гоя сифатида ҳам вужудга келган. Айни IX ва XII асрлар Ўрта Осиё тарихида шундай мураккаб давр бўлган. Халқнинг ўз мустақиллиги учун кураши, бунда ҳуррият ва инсон эркинлиги билан боғлиқ гоялар миллатни маънавий юксалишга чақиради.
Дунёга машҳур Хоразмий Фаргоний Абу Наср Фаробий Ибн Сино Беруний Юсуф Хос Ҳожиб Низомулмулк каби файласуф сиёсатчи тарихчи олимлар шу даврда яшаб ижод этдилар. Бу давр ўз мазмуни салмоги жиҳатидан Ўрта Осиё Уйгониш даври деб тарихга киради. Уйгониш даври маданиятининг ўзига хос томонлари мавжуд бўлиб улар давлатчилигимиз назариясининг вужудга келишида қуйидагиларга асосланган ҳолда талқин этилади:

  1. Дунёвий маърифатга интилиш бу йўлда ўтмиш ва қўшни мамлакатларнинг маданияти ютуқларидан кенг фойдаланиш айниқса табиий – фасафий диний тарихий ҳамда ижтимоий илмларни ривожлантириш.

  2. Табиатга қизиқиш табиатшунослик илмларини ривожи рационализм ақл кучига ишониш асосий эътиборни ҳақиқатни топишга қаратилган фанларга бериш ҳақиқатни инсон тасаввури илмининг асоси деб ҳисоблаш.

  3. Инсонни улуглаш унинг ақлий табиий руҳий бадиий маънавий фазилатларини асослаш инсонпарварлик юқори аҳлоқий қонун ва қоидаларни намоён этиш комил инсонни тарбиялаш.

  4. Универсаллик - қомусийлик барча табиат ходисалари билан қизиқиш ва унинг моҳиятига интилиш.1

  5. Давлат қурилиши ва бошқарувининг назарий негизларини адолат аҳлоқ принциплари асосида шакллантириш уларнинг ҳуқуқий ҳамда амалий асослари ривожлантирилиши.

Давлат раҳбари ва хизматчиларининг фаолият даражалари таснифлари масъулияти мезонлари тизими назарий негизларининг яратилиши.
Миллий давлатчилик негизлари ҳақида фикр юритар эканмиз қадимги Турон Мовароуннаҳр Туркистон ҳудуди дастлабки давлатлар вужудга келган муқаддас маконлардан бири сифатида хаттоки қадимги дунё олимлари томонидан эътироф этилган. Масалан бундан 2 минг аввал яшаган Римлик тарихчи Помпей Трок туркийзабон халқларниинг энг қадимги аждодлари ҳақида шундай ёзган: “ Бақтрияликлар сугдлар ва хоразмликлар келиб чиқишининг қадимийлиги бўйича мисрликлар билан бемалол беллаша олади”. Бундай фикрни юнон тарихчилари Страбон Херадон Хикатийлар ёзиб қолдирган маълумотларда ҳам учратиш мумкин2.
Ўзбек миллий давлатчилигимиз негизларини қадимийлиги ҳақида буюк бобокалонимиз Алишер Навоийнинг “ Тарихи мулки Ажам” асаридаги фикрлар алоҳида диққатга сазовордир. Навоий “ Давлат” сўзини “ Мулк” деб ёзади. “ Ажам” – дегани эса арабчада “ Арабдан ташқари ” деган маънони англатади. Демак қадимий тарихларда Эрон ва Турон ҳудудида илк бор ташкил топган ва узоқ асрлар давомида хукмронлик қилган давлатни араблар Ажам яъни араб давлатидан ташқари деган ном билан атаганлар.
Маълумки ислом дини ижтимоий дунёқараш шакли сифатида кенг тарқала бориши билан унинг назарий фалсафий ҳуқуқий томонларини ишлаб чиқишга эътибор ҳам тобора ортиб борган. Шу тариқа IX – XII асрларда Мовароуннаҳрда илм – фан маданият ислом фалсафасининг назарий жиҳатдан юксак даражада ривожланган даври бўлди.
Ижтимоий – сиёсий тараққиёт ривожининг маънавий асосларини ўрганишда Ўрта Оссиёда вужудга келган тасаввуфчилик оқимининг аҳамияти ҳам алоҳида муҳим ўрин тутади. Тасаввуф гарчи ислом багрида ниш уриб Қуръон ва ҳадислар ҳикматидан озиқланган шариат аҳкомига суянган бўлса-далекин у расмий диний ақидапарастлик ва мутаасибликка ҳамда хоким табақаларининг айшу-ишратларга гарқ турмуш тарзига талончилик ва манфаатпарастликка зид ўлароқ меҳнаткаш халқ норозилигини ифодалаб келди. Ушбу таълимотнинг эл орасида ёйилиб фикрий янгиланишларга қанот бергани хақ ва ҳақиқатга ташна зиёлилар юрагини банд этганига сабаб шу.1 Тасаввуф таълимоти асосида адолат ҳақиқат тўгрилик меҳр – шавқат инсоф имон эътиқод илм меҳнатсеварлик ватанпарварлик каби умуминсоний гояларни таргибот қилувчи футувватга асосланган бир қанча диний сиёсий оқимлар пайдо бўлади. Улар жамиятнинг аҳлоқсиз унсурларига гоявий куч сифатида қарши қўйилади. Бу борада А.Яссавий шундай дейди “ Шайх улдирким ниёз олса мустақиҳларга гариб бечораларга бергайлар.Агар олиб ўзи еса мурдор эт эмишдек бўлгай. Агар тўн қилиб кийса ул тўн тўзгунча Хақ таолога намоз рўзасини қабул қилмагай ва агар олган ниёзидин нон қилиб еса Хақ таоло они дўзаҳда турлук азобга гирифтор қилгай. Ва агар ондоҳ шайхга ҳар киши эътиқод қилса кофир бўлгай ”2
XIII – XIV асрларда Ўрта Осиёнинг мўгиллар томонидан истило қилиниши иқтисодий ва маънавий ҳаётга катта салбий таъсир кўрсатади. Мамлакатда жабр-зулм ва зўравонлик кучаяди, меҳнаткаш халқ қаттиқ эзилади.

11 И.А.Каримов асрлар тўплами. 7- жилд. – Т.:Ўзбекистон 1999й. 132-бет.

11 А.Сагдуллаев.,Б.Аминов.,Ў.Мавлонов., Н.Норқулов., Ўзбекистоннинг таарихи: Давлат ва жамият тараққиёти.-Т.: Академия, 2000, 31-бет.

11 Абдукамилов.Р. Авестийские тексты о государственности и праве: вопрос генезиса и эволюции структур. Ўзбекистон тарихи, 2000, 3-сон,22-бет

11 Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий фикарлар тарихидан лавҳалар.М.Хайруллаев тахрири остида.—Т.: Ўзбекистон 1995й 11-12 бетлар.

22 Иброхимов А.Биз ким ўзбеклар. – Т.: Шарқ 1999 й. 13 – бет.

11 Комилов Н. « Тасаввуф».—Т.: Ёзувчи, 1996й,4- бет

22 Яссавий, Аҳмад Хожа. Девони Ҳикмат. – Т.: Fофур Fулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1992й. 8 –бет.

Download 25,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish