Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш таҳлилида ялпи маҳсулот кўрсаткичи муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Чунки, ялпи маҳсулот хўжаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини билдиради
Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш таҳлилида ялпи маҳсулот кўрсаткичи муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Чунки, ялпи маҳсулот хўжаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини билдиради.
ЯЛПИ МАҲСУЛОТ – бу ҳисобот даврида хўжаликда ишлаб чиқарилган (етиштирилган) маҳсулот ҳажми. Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш таҳлилида Ялпи маҳсулот (сут) миқдори сигирлар сонини (С) сут маҳсулдорлиги даражасига (М) кўпайтириш орқали аниқланади: ЯС = С х М Иқтисодий таҳлил биринчи навбатда етиштирилган маҳсулот миқдорининг умумий ўзгаришини таққослаш усули орқали аниқлашдан бошланади.
Ҳисобот йилида ишлаб чиқарилган ялпи сут миқдорини ўтган йилдаги (ёки режадаги) ялпи сут миқдорига солиштириб, ўзгариши (кўпайиши ёки камайиши) аниқланади.
Ялпи сут миқдорининг ўзгариши бевосита икки омил ҳисобига юзага келади: