Мавзу: Бюджетараро муносабатлар ва уларнинг хусусиятлари
Режа:
БЮДЖЕТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
БЮДЖЕТДАН МОЛИЯЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
БЮДЖЕТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРИНИ БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
БЮДЖЕТЛАРАРО ТРАНСФЕРТЛАР: МАЗМУНИ, АҲАМИЯТИ ВА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ
Хулоса.
1.БЮДЖЕТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Республикамизда турли бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида» ги Қонунининг зарурий элементи ҳисобланади. Турли даражалардаги бюджетлар ўртасида маблағларни қайта тақсимлаш йўллари, усуллари ҳамда қайта тақсимлашнинг амалга ошириш мезонлари, шунингдек, турли даражадаги бюджетлар ўртасида маблағларни қайта тақсимлаш юқори даражадаги бюджет орқали амалга оширилиши белгиланган.
Давлат бюджети маблағларини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, турли даражадаги бюджетлар даромадларини шакллантириш ва харажатларини молиялаштиришда уларнинг ваколатларини аниқ ажратиш муҳимдир. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга доир чекланишларни инобатга олган ҳолда, бюджет тизимини бошқариш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларини мақсадли тарзда оқилона сарфлашда бир қатор амалга оширилиши лозим бўлган ишлар мунтазам равишда такомиллаштириб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуннинг 4-бандида бюджетлараро муносабатлар тўғрисида тўхталиб ўтилган. Бунда давлат бюджети маблағларининг турли даражадаги бюджетлар ўртасида қандай йўллар билан қайта тақсимланиши, харажатларнинг молиялаштириш тартиби йўналишлари ва бошқалар батафсил ёритиб ўтилган. Бюджетларни тузиш ва тасдиқлаш жараёнида бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар пайдо бўлади. Шунингдек тасдиқланган бюджетларнинг бажарилиши жараёнида ҳам бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар пайдо бўлиши мумкин. Бюджетларни тузиш ва тасдиқлаш жараёнида, моддий-техника базасининг бир хил бўлмаганлиги учун бюджетларнинг айримларида даромадлари режалаштирилган харажатдан ортиқ бўлса, бошқалари эса режалаштирилаётган харажатлари суммаси режалаштирилаётган бюджет даромадларидан ошиб кетган ҳолатларда ўзаро ҳисоб-китоблар керак бўлади
Бюджетлараро муносабатлар Ўзбекистон Республикаси “Бюджет тизими тўғриси”даги қонунининг 4-бобида белгиланган ва “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларида кўзда тутилган йиллик режалаштирилган даромадлар ва харажатлар ҳажмларини чораклар бўйича тақсимлаш, тадбирларини ва ташкилотларни молиялаштириш бўйича, бюджет ижроси жараёнида киритиладиган ўзгартиришларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги адлия вазирлигидан 1025-сон билан рўйхатдан ўтган йўриқномада кўрсатилган тартибларда амалга оширилади
Do'stlaringiz bilan baham: |