1.Корхонаннинг хўжалик маблағлари. Хўжалик жараёнида бажараётган функционал ролдига караб хўжалик маблағлари ишлаб чиқариш фазасидаги маблағлар, муомала фазасидаги маблағлар ва корхона айланишидан четлатилган маблағларга бўлинади. 1. Ишлаб чиқариш фазасидаги хўжалик маблағлари ўз навбатида меҳнат воситалари ва меҳнат буюмлари ва номоддий активларга бўлинади. Шундай қилиб, корхона активлари жорий активлар, инвестиция, мулк ва номоддий активларга бўлинади. Жорий активларга пул маблағлари, ишлаб чиқариш захиралари, дебитор қарзлар ва бир ичида ёки янада қисқа муддат ичида пул маблағларига айлантириш, сотиш мумкин бўлган бошқа активлар киради. Инвестицияга корхонанинг ишлатилмаетган, ушбу ҳисобот йили ичида пул маблағларига айлантириш мумкин бўлмаган активлар, сотиб олинган акциялар ва облигациялар киради. Инвестициялар ўзларининг характерларига караб, ўзок муддатли ёки қисқа муддатли активлар булиши мумкин. Мулкка корхонада ишлатилаётган ва бир йилда ортик муддат ичида корхонада ишлатилиши мулжалланган ушлаб куриш мумкин бўлган ўзок муддатли активлар, яъни асосий воситалар киради. Номоддий активларга корхона учун қийматга эга бўлган, лекин кўриб ёки ушлаб бўлмайдиган ўзок муддатли куйилмаларнинг объектлари, акциядорнинг мол-мулкидан акцияли жамиятнинг фойдаланиш хукуки ва бошқа хукуклар киради.
2.Муомала фазасидаги хўжалик маблағлари муомала буюмлари, пул маблағлари, ҳисоб-китоб қилишдаги маблағлар ва муомалага хизмат килувчи маблағларга бўлинади.
Муомала буюмлари хўжаликнинг ўзида фойдаланиш учун (мол тусини олмайди) ёки сотиш учун (мол тусини олади) хизмат қилади. Бунга меҳнат маҳсулотлари киради.
Ҳисоб-китобдаги маблағлар – бу бир корхонанинг иккинчисига бўлган қарзини акс эттиради. Муомалада қатнашувчи маблағларга шу фазада ишлатилаетган омбор бинолари, инвентарлар ва хоказолар хам киради. 3.Корхона айланишидан четлатилган маблағларга корхонанинг асосий фаолиятида хакикатда катнашмаётган, лекин маълум давр ичида унинг балансида ҳисобга олиб борилаетган маблағлар киради. Бундан ташкари уларга корхона хўжалик фаолиятини салбий натижаси ҳисобланган суммалар хам киради. Буларнинг биринчисига фойдадан давлат бюджетига ажратмалар, туловлар сифатида чегирилган маблағлар кирса, иккинчисига эса корхонанинг жорий даврдаги зарари киради.
III.Корхона айланишидан четлатилган маблағлар
1. Фойда ҳисобида четга жалб қилинган маблағлар.
2. Четга жалб қилинган хар хил маблағлар.
3. Курилган зарарлар суммаси.
IV.Айланишдан ташкаридаги маблағлар.
1. Фойда ҳисобидан четга жалб қилинган маблағлар.
2. Хар хил четга жалб қилинган маблағлар.
3. Курилган зарарлар суммаси.
Корхоналарнинг хўжалик маблағлари жойланишига караб асосий воситалар, номоддий активлар ва айланма маблағлар хамда айланишдан ташкаридаги маблағларга бўлинади. Айланма маблағлар ўз навбатида ишлаб чиқариш захиралари, ишлаб чиқариш ва муомала жараёнидаги маблағлар (тайер маҳсулотлар, пул маблағлари, бошқа корхоналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблардаги маблағлар) ва бошқа маблағлардан иборат булади.Умуман олганда, моддий ишлаб чиқариш билан банд бўлган корхоналарнинг айланма маблағлари ишлаб чиқариш айланма фондалри ва муомала фондларидан иборатдир.
Хўжалик маблағларининг ташкил топиш манбалари. Корхоналарда хўжалик юритиш учун керакли хўжалик маблағлари булиши зарур. Бу хажлик маблағлари турли манбалардан ташкил топади. Корхона хўжалик маблағларининг ташкил топиш манбалари куйидагича туркумлаштирилиши мумкин:
1.Корхона ўз маблағларининг манбалари;
2.Кредитлар ва қарзга олинган маблағларнинг манбалари;
3.Ижтимоий маҳсулотни таксимлашга доир мажбуриятлар ёки ҳисобкитоблар ва хар хил пассивлар.
Корхона ўз маблағларининг асосий манбаи низом фондидир. Бу фонднинг бундай деб ном олишига сабаб шуки, унинг бошлангич низоми корхонанинг низомида кўрсатилган булади. Акцияли жамиятлар, маъсулияти чекланган жамиятлар ва қўшма корхоналарнинг низом фондини уларнинг низомига канча акция чиқарилиши ва сотилиши кўзда тутилганлиги билан аниқланади. Ижара корхоналарининг низом фондида эса ижарага олинган асосий воситаларнинг колдик қиймати ва ижарага олинган асосий воситаларнинг колдик қиймати ва ижара корхонаси томонидан сотиб олинган асосий воситалар биргаликда кайд қилинади. Корхоналарда конунчиликка хамда таъсис этиш хужжатларига биноан захира (резерв) фонди ташкил қилинади. Захира фонди корхона фойдаси ҳисобидан ташкил қилинади.Бундан ташкари акцияли жамият шаклида ташкил қилинган корхонанинг захира фондига унинг эмиссия даромади хам кушилади.Эмиссия даромади деганда акциянинг ўз қиймати билан уни сотиш бахоси уртасида фарк сумма тушунилади.
Агар акцияли жамиятнинг ҳисобот йилида олган фойдаси таъсис этувчиларга (катнашувчиларга) даромад тулаш учун етмаса ёки умуман фойда олинмаган булса, у ҳолда захира фонди ҳисобида таъсис этувчилар (катнашувчиларга) даромад (дивиденд) туланади. Агар корхона ҳисобот йулини зарар билан тугатса, у ҳолда балансдаги копланмаган зарар суммаси захира фонди ҳисоби балан копланади. Шунинг учун бу фондни сугурта фонди деб хам юритилади. Корхонанинг белгиланган муддатда ўзилмаган ёки меъерий зарур вақт ичида аниқланмаган ва тегишли кафолат билан таъминланмаган дебитор қарзлари ва даргумон қарзлар деб аталади. Корхонанинг хукукий шахслар ва фукаролар билан ҳисоб-китобларга оид кайтарилиши (ўзилиши) даргумон қарзларнинг суммасига тенг бўлган микдорда ҳисобот йилининг охирида корхонанинг олган фойдаси ҳисобидан тегишли захира ташкил қилинади ва уни даргумон қарзлар буйича захирала деб аталади. Бу захиралар ҳисобот йили охирида корхонанинг хукукий шахслар ва фукаролардаги дебитор қарзлар йўқлама қилиниши натижалари асосида яратилади. Даргумон дебитор қарз буйича захира яратилган йилдан кейинги йилнинг охиригача захиранинг бирон-бир кисмидан фойдаланилмаган булса, у ҳолда бу захиранинг бу фойдаланилмай колган кисми тегишли йилнинг фойдасига кушилади. Пировард молиявий натижа (фойда ёки зарар) ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, бажариб топширилган ишларни ва кўрсатилган хизматларни ва бошқа моддий қийматликларни сотишдан хосил буладиган молиявий натижада хамда сотишга алокадор бўлмаган бошқа муаммолардан олинадиган даромадлардан мазкур муомалаларга қилинган харажатлар чегириб ташлангандан кейин вужудга келади. Бунда янгидан яратилган қийматни ҳисоблаб чикиш ва уни таксимланиш тартибини ҳисобга олиш керак булади.Янгидан яратилган қиймат умумий даромаддан (асосий фаолиятнинг даромади билан молиявий фаолиятнинг даромади) материал харажатлар, амортизация (эскириш) ажратмалари ва хар хил харажатлар чегириб ташлангандан кейин топилади. Янгидан яратилган қийматдан ишчи ва хизматчиларга ҳисобланган иш хаки, турли соликлар, кредитлардан фойдаланилгани учун туланган фоизлар, кимматли когозлар билан муомалалар буйича харажатлар, конунчиликка ва таъсис хужжатларига биноан қилинган бошқа харажатлар ва ажратмалар чегириб ташлангандан кейин колган сумма янгидан яратилган қийматнинг корхона ихтиерига коладиган кисмини ташкил қилади. Корхонанинг ўз ихтиерида колган ҳисобот йилининг фойдаси билан утган йилнинг таксимланмай колган фойдаси йигиндиси корхонанинг таксимланадиган фойда суммасини ташкил қилади. Корхонанинг таксимланадиган фойдасидан дивидендлар туланади ва акцияли жамият шаклидаги корхонанининг акцияли жамият шаклидаги корхонанинг акцияли капиталини кўпайишига утказилиши мумкин, ундан кейин колган фойда суммаси жорий йилнинг фойдаси таксимланмай колган кисмини ташкил қилади.
шлаб чиқаришга қилинган харажатларга (ёки муомала сарфларига) маълум харажатлар ва туловларни бир тёкис кушиб боришни таъминлаш учун қилинган захиралар келгусида қилинадиган харажатлар ва туловлар захиралари деб аталади.Бундай захиралар куйидаги харажатлар ва туловлар учун ташкил қилинади:
1. Ходимларнинг таътил хакларини келгусида туланадиган суммаси;
2. Кўп йиллар ишлагани учун ходимларнинг хар йилги мукофотлар
суммаси;
3. Мавсумли саноат тармокларидаги тайерлов ишлари буйича ишлаб
чиқариш харажатлари суммаси;
4. Асосий воситаларни тўзатишга доир келгусида қилинадиган
харажатлар суммаси;
5. Ижара (прокат) буюмларини тўзатишга доир келгусида қилинадиган
харажатлар суммаси;
6. Вақтинчи иморат ва иншоотларни куришга доир харажатлар суммаси.
Корхонанинг банклардан олган кредитлари ва қарзга олинган маблағларининг манбаларига банкларнинг қисқа муддатли кредитлари,банкларнинг урта муддатли кредитлари, банкларнинг ўзок муддатли кредитлари, қисқа муддатга қарзга олинган маблағлар, ўзок муддатга қарзга олинган маблағлар ва бошқалар киради. Банкларнинг қисқа муддатли кредитлари дейилганда бир йилгача муддат ичида кайтариб бериш шарти билан банклардан олинган кредитлар, банкларнинг урта муддатли кредитлари деганда бир йилдан уч йилгача муддат ичида кайтариб бериш шарти билан банклардан олинган кредитлар ва банкларнинг ўзок муддатли кредитлари деганда эса уч йилдан ортик муддат ичида кайтариб бериш шарти билан банклардан олинган кредитлар тушунилади. Мажбуриятлар турли шаклда булиши мумкин.Агар корхона қарз олиб уни кайтариб беришга огзаки ваъда берган булса, у ҳолда корхонанинг бу мажбурияти муайян корхона (қарз олган корхона) учун кредитор қарз деб, қарз берган корхона (кредитор) учун дебитор қарз деб аталади. Агар корхона қарз олиб уни кайтариш хақда ваъдасини езма хужжат шаклида берса, у ҳолда корхонанинг бу мажбурияти муайян корхона (қарз олган корхона) учун туланадиган вексель деб, қарз берган корхона (кредитор) учун олинадиган вексель деб аталади.Демак, вексель муайян микдордаги қарзни белгиланган муддатда тулаш мажбурияти юкланган, конунчилик ва меъерий хужжатларга риоя килгани ҳолда тулдириб расмийлаштирилган. Каздорлик хужжати бўлиб ҳисобланади.Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига кура бир йил ичида ёки бундан хам қисқа муддат ичида кайтариладиган қарзлар кредитор қарзлар деб бир йил ичида тулаш мумкин бўлмаган тауланадиган вексель ўзок муддатли мажбурият деб ҳисобланади. Ижтимоий маҳсулотни таксимлашга доир мажбуриятлар (ёки ҳисобкитоблар ва хар хил пассивлар) га моллар ва харажатлар учун, туланадиган векселлар буйича, олинган бунаклар буйича, бюджет билан, сугурта буйича, меҳнатга хак тулашга доир қарзлар, ходимлар учун олинган кредитлар ва бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китоблар киради.