Ш.Соматик хўжайраларида 42 та (ёки жинсий хўжайраларида 21 та) хромасома бўлган гексаплоид гуруҳ (2п-42)
1. Triticum macha Dek et Men - махбуғдойи
2. Triticum spelta L - спельта
3. Triticum Vavilove jakubs - Вавилов буғдойи
4. Triticum aestivum L - юмшоқ буғдой.
5.Triticum compactum Host - пакана буғдой
6. Triticum sphaerococcum Pers - думалоқ донли буғдой
7. Triticum zhukovskyi Men et Eriz - Жуковский буғдойи
8. Triticum Petropavlovskui udaclet Megusch - Петропавловск буғдойи.
1У.Соматик хўжайраларда 56 та (ёки жинсий хўжайраларда 28 та) хромосома бўлган октаплоид гурух (2п-56)
1. Triticum fungicidum Zhuk - замбуруғқирар буғдой
2. Triticum timonovum Heslot - тимоновум буғдойи
Буғдойнинг турлари юқорида келтирилган генетик гуруҳлардан ташқари морфологик ва хўжалик белгиларига қараб ҳамма маданий турлар икки гуруҳга бўлинади.
1.Хақиқий ёки яланғоч донли буғдой.
2.Полбасимон ёки дони қобиқли буғдой.
Хақиқий буғдой турларининг бошоқ ўқи пишиқ бўлиб дон етилганда у айрим бошоқчаларга бўлиниб кетмайди. Дони яланғоч ва осон янчилади. Бу гуруҳга буғдойнинг қуйидаги турлари : юмшоқ буғдой, қаттиқ буғдой, полоникум, юмолоқ донли буғдой, тургидум, месопотам буғдойи, замбуруғқирар.
Полбасимон буғдойлар шу билан фарқ қиладики, бошоғининг ўқи мўрт бўлиб, етилганда бошоқ ўқининг бўғинлари билан бирга айрим бошоқчаларга ажралиб кетади. Дони янчилганда бошоқчалардан ажралмайди у қобиқда қолади. Шунинг учун қобиқли буғдой ҳам дейилади. Буғдойнинг қолган хамма 14 та тури чунончи ёввойи ҳолда ўсадиган якка донли буғдойлар, экиладиган якка донли буғдой полбалар, зандури, спельта, мах буғдойи ва бошқалар шу гуруҳга киради .
Бутун ер юзида буғдойни кўп экадиган мамлакатларда юмшоқ ва қаттиқ буғдой турлари кўп тарқалган. Ўзбекистонда ҳам асосан юмшоқ буғдой турига мансуб навлар экилади. Айрим минтақаларда жуда кичик майдонларда бошқа турларга мансуб буғдойлар хам экилади. Чунончи тургидум, зандури, полоникум, оддий полба, якка донли маданий буғдой шулар жумласидандир.
Юмшоқ ва қаттиқ буғдой турлари дунёда энг кўп тарқалган ва экиладиган турлар ҳисобланади. Шунинг учун уларни чуқур ўрганиш, бир биридан фарқ қиладиган белгиларини билиш амалий ахамиятга эга. Юмшоқ ва қаттиқ буғдой турларининг бошоғининг тузилишига қараб ажратиш жуда осон, уларни донига қараб бир биридан ажратиш эса бирмунча қийинроқ. Буларнинг донини тузилиши бўйича фарқ қиладиган белгилари доннинг учки қисмида тукчаси яъний попуги ва уруғининг шаклидир. Камроқ фарқ қиладиган белгилари уруғнинг шишасимонлиги икки турининг навига қараб ҳамда экиш шароитига қараб ўзгарувчан бўлади. Шунинг учун юмшоқ ва қаттиқ буғдой донини бир биридан ажратиб турадиган бу белги унча қатъий эмас. Буғдой турларининг донига қараб аниқлаш учун уларнинг ҳар биридан 100 донадан иккита намуна олинади ва ҳар бир турга мансуб доннинг ойнасимон ёки унсимонлиги аниқланади ва фоизда ифодаланади.
Юмшоқ ва қаттиқ буғдой турларини фарқ қиладиган белгилари:
Do'stlaringiz bilan baham: |