Мавзу: Бронза даври умумий тавсифи



Download 17,92 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi17,92 Kb.
#275038
Bog'liq
1-Мавзунинг матни


Мавзу: Бронза даври умумий тавсифи.
Режа:



  1. Бронзанинг кашф этилиши.

  2. Бронза даври хусусиятлари.

  3. Бронза даври этно-маданий жараёнлари.

  4. Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида ўтроқ деҳқончилик маданияти ҳудудларининг кенгайиши

Бу давр металлургия тараққиётининг тўртинчи босқичи-мисни эритиб, бошқа бир металл билан эритишш асоси бронза кўтарилиши ва кишилик жамияти тараққиёти янги даврининг алмашинуви билан белгиланади. Ўрта Осиёда бронза даври нафақат бронза қотишмасининг пайдо бўлиши, балки меҳнат қуроллари ҳамда бронза қурол-яроғларининг пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши шу билан биргаликда бошқа қатор белгилар: патриархал муносабатларнинг қарор топиши, чорвадор қабилаларнинг ажралиб чиқиши, қадимги сивилизатсиянинг шаклланиши мулкий тенгсизликнинг пайдо бўлиши, қабилалар ўртасида маданий-иқтисодий алоқаларнинг кучайиши билан белгиланади.
Аммо, жамият тараққиёти Ўрта Осиёнинг барча ҳудудларида бирдек кечмаган, жанубий ҳудудларга нисбатан шимолий ҳудудлар, хусусан, чўл ҳудудлари анча орқада қолиб кетган. Хўжаликнинг айнан деҳқончилик ёки чорвачилик шакли билан шуғулланувчи аҳоли тўпланган ҳудудлар пайдо бўлади. Бунинг натижасида бир-биридан фарқланувчи иқтисод вужудга келади. Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида юқори даражада ривожланган деҳқончилик билан шуғулланув-чи аҳоли яшаса, шимолий ва шарқий ҳудудларда эса андронова маданияти деган умумий номга эга бўлган чорвадор қабилалар яшаб, улар хўжалик ва маданият шаклларига кўра бир-бирларидан кескин фарқ қилган. Улар доимий алоқада бўлишган.
Шундай қилиб, Туркманистоннинг жанубий ҳудудларида деҳқончилик юқори даражада тараққий этган. Бу ҳудудда бронзага ишлов бериш техникаси ривожланади, суғориш тизими ривожланади, кетмон деҳқончилиги ўрнини ҳайвонларга омоч қўшилган қайдама деҳқончилик эгаллайди. Қадимги шаҳар маданияти шаклланади, мамаҳаллий бошқарув аппарати вужудга келади, металларга ишлов бериш, кулолчилик, тошни қайта ишлаш, тўқимачилик, қурилиш ишлари ривожланиб, уларнинг ихтисослашуви жараёни кучаяди. Монументал меъморчилик қарор топади, кулолчилик янада ривожланиб, уларга безак бериш техникаси мураккаблашиб боради. Терракотик ҳайкалчалар, заргарлик ишларига эътибор кучаяди.
Марказий Осиёнинг бронза даври мил.авв. III минг йилликнинг иккинчи чорагида мил.авв. II минг йилликнинг охирларга қадар бўлган давр доирасида даврлаштириб келинган. Лекин, ўтган асрнинг охирларидан бошлаб Ўрта Осиёнинг ўтроқ деҳқончилик марказларидаги археологик ёдгорликларда олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижасида амалга оширлган кўплаб радиокарбон текширув натижалари минтақада бронза даврининг санаси бироз қадимийликдан иборат бўлганлигини кўрсатмоқда. Шунга кўра олинган калибрли текширув натижаларига асосланиб Ўрта Осиёнинг жанубий ўтроқ деҳқончилик ҳудудининг бронза даври археологик мажмуаларининг қуйидаги хронологияси таклиф этилади.



Т/р

Бронза даври босқичлари

Археологик мажмуалар

Даври

1

Илк бронза

Номозгоҳ 4

мил.авв. 2900-2400 йй.

2

Ривожланган

Номозгоҳ 5

мил.авв. 2300-1900 йй.

3

Сўнгги

Номозгоҳ 6

мил.авв. 1900-1400 йй.

Марказий Осиё минтақасида бронза даври қуруқ ва иссиқ иқлим шароити қарор топади. Бу дашт ҳудудларида, айниқса шимолий ўлкаларда чорвачилик хўжалик шаклининг ривожланиши учун қулай шароит яратса, айрим ўтроқ деҳқончилик ўлкаларида ривожланган маданиятларнинг инқирозга учрашишига олиб келган. Натижада бутун давр мобайнида маданий-хўжалик шаклига кўра кескин фарқ қиладиган икки минтақа қарор топади. Табиий-географик жиҳатдан қулай бўлган жанубий ўлкаларда энеолит давридаёқ вужудга келган илк шаҳарлар ихтисослашган ҳунармандчилик, савдо, маданият ривожланган марказлари сифатидаги аҳамияти ўсади. Шимолий ўлкаларда эса ўзлаштирувчи хўжалик шакли (овчилик) асосида чорвачилик шаклининг вужудга келиши, мазкур даврнинг кейинги босқичларида содда деҳқончилининг пайдо бўлиши билан тавсифланади.


Бронза даври металлургия тараққиётининг тўртинчи-мис асосида металларга қуйиш асосида ишлов бериш усулидан фойдаланишнинг бошланишига тўғри келади. Юқори ҳароратдаги иссиқликни сақлайдиган мосламалар (хумдон, металл эритиш печлари) ва кулолчилик чархидан фойдаланишнинг бошланиши ҳунармадчилик тараққиётига сезиларли таъсир қилди. Ҳунармандчилик ишлаб чиқаришининг ихтисослашуви ва охир оқибатда ижтимоий меҳнат тақсимоти сифатида ажралиб чиқиши билан якунланади. Бу эса айрбошлаш асосидаги ички савдо муносабатларининг вужудга келишига олиб келади. Жамиятда шаклланаётган аҳолининг турли қатламлари эҳтиёжи талабларига жавоб берадиган заргарлик санъати такомиллашиб боради. Булар қадимги шарқнинг сивилизатсия дастлаб шаклланган ўлкаларида чуқур кечаётган жараён бўлиб, улар билан биргаликда йирик шаҳар марказлари ривожланиб боради. Марказий Осиёда бу жараён нисбатан илгарироқ содир бўлган ҳудуд Туркманистоннинг жанубий қисмида Копетдаг ва қизилқум ўртасидаги кичик дарё ва сойлардан ташкил топган тор воҳалар ҳисобланади. Бу ҳудудда неолит даврида шаклланган ўтроқ деҳқончилик маданият энеолит даври давомида такомиллашиб, бронза даври қадимги Шарқ цивилизатсиясига хос маданиятнинг вужудга келиши билан якунланади.
Download 17,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish