Авторитар услубдаги раҳбарларга қуйидаги хислатлар хусусиятлидир
Авторитар услубдаги раҳбар камдан - кам ҳолларда очиқ чеҳрада бўлади, унинг кўриниши доим иш билан банд бўлган кишининг қиѐфасини акс эттиради. Унинг асосий белгиси шундаки, унга билими саѐз бўлса ҳам, итоаткор ва сўзини икки қилмайдиган ходимлар ѐқади. Авторитар услубдаги раҳбарнинг салбий сифати тўғрисида кўп маълумот бериш мумкин, чунки, унда ташкилотчилик қобилияти, бошқарувнинг умумий маданияти етишмайди. Авторитар услубдаги раҳбар ўз - ўзини идора қилаолмаслиги ва натижада золимга айланиши, ишловчиларни, инсон қадрини пастга урувчи бўлиши мумкин. Лекин, шу билан бирга ушбу услубдаги салбий томонлари билан бирга ижобий белгиларни ҳам кузатиш мумкин. - Авторитар услубдаги раҳбар камдан - кам ҳолларда очиқ чеҳрада бўлади, унинг кўриниши доим иш билан банд бўлган кишининг қиѐфасини акс эттиради. Унинг асосий белгиси шундаки, унга билими саѐз бўлса ҳам, итоаткор ва сўзини икки қилмайдиган ходимлар ѐқади. Авторитар услубдаги раҳбарнинг салбий сифати тўғрисида кўп маълумот бериш мумкин, чунки, унда ташкилотчилик қобилияти, бошқарувнинг умумий маданияти етишмайди. Авторитар услубдаги раҳбар ўз - ўзини идора қилаолмаслиги ва натижада золимга айланиши, ишловчиларни, инсон қадрини пастга урувчи бўлиши мумкин. Лекин, шу билан бирга ушбу услубдаги салбий томонлари билан бирга ижобий белгиларни ҳам кузатиш мумкин.
Масалан, бу турдаги одамлар доно, қийинчиликларни қўрқмасдан бартараф эта олади ва катта таваккалчилик талаб қиладиган ишларни иккиланмасдан амалга ошириш хусусияти бор. Бундай раҳбарлар тез ва дадил қарорлар қабул қиладилар. Қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини қаттиқ назорат қилиб амалга оширадилар. Улар ўзларига ишонадилар ва жамиятга раҳбарлик қилишга эришадилар. Демак, бу каби услубда таъсир тезлашади, бу эса ишлаб чиқаришда мураккаб ҳолат ва шароитлар юзага келганида қўл келади. Баъзи ҳолларда эса бундай услубдаги раҳбарлар қўл остидагилар билан муносабат маданиятини тушуниб етмаслиги, қаттиқ маъмуриятчиликка айланишига олиб келади ва жамоанинг фикри билан ҳисоблашмаслик, жамоанинг ишлаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. - Масалан, бу турдаги одамлар доно, қийинчиликларни қўрқмасдан бартараф эта олади ва катта таваккалчилик талаб қиладиган ишларни иккиланмасдан амалга ошириш хусусияти бор. Бундай раҳбарлар тез ва дадил қарорлар қабул қиладилар. Қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини қаттиқ назорат қилиб амалга оширадилар. Улар ўзларига ишонадилар ва жамиятга раҳбарлик қилишга эришадилар. Демак, бу каби услубда таъсир тезлашади, бу эса ишлаб чиқаришда мураккаб ҳолат ва шароитлар юзага келганида қўл келади. Баъзи ҳолларда эса бундай услубдаги раҳбарлар қўл остидагилар билан муносабат маданиятини тушуниб етмаслиги, қаттиқ маъмуриятчиликка айланишига олиб келади ва жамоанинг фикри билан ҳисоблашмаслик, жамоанинг ишлаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |