Мавзу: бошқарилувчи объект билан уланиш воситалари режа


Рақам-аналог ўзгартирувчи қурилма (РАЎ)



Download 154,14 Kb.
bet3/4
Sana01.06.2022
Hajmi154,14 Kb.
#628012
1   2   3   4
Bog'liq
ЎТ маъруза 2

Рақам-аналог ўзгартирувчи қурилма (РАЎ). Бу қурилма киришидаги рақамли кодга мос бўлган кучланишни чиқишларида ҳосил қилади. РАЎ қурилма қуйидаги вазифалар учун мўлжалланган:

  • рақамли қурилмалар билан аналог қурилмаларни мослаш;

  • рақамли асбобларда, товуш синтезаторларида ва мусиқа товушларида татбиқ қилиш;

  • аналог чиқишли қурилма ва жихозларни бошқаришда.

2.5-чизмада операцион кучайтиргични инвертлаб улашни татбиқ этилган жамловчи РАЎ қурилмаси берилган. РАЎ қурилма манфий тескари уланишли RТУ операцион кучайтиргичдан ва юқори аниқликдаги қаршиликлар матрицасидан R-2R ташкил топган.
Калит (К1 - Кn) ёпиқ бўлса ҳар қандек қаршиликдан ток оқиб ўтади.
Нолга тенг бўлган код разрядларида калит “ерга” уланади. Шундек қилиб, калитларнинг биргаликдаги ҳолати кучайтиргичнинг жамланган кириш токини таъминлайди, бунда чиқиш кучланиши UК эталон кучланишга UЭ пропорционаллик коэффициенти RТУ/ RКР билан пропорционал.

2.5-чизма. R-2R матрица асосидаги РАЎ қурилма схемаси

Бажарувчи қурилмалар. Бажарувчи қурилмалар бошқариш буйруқларини ва объектга бевосита таъсир этиш учун мўлжалланган. Улар кўпинча РАЎ қурилма чиқиши билан уланган ёки кўп ҳолатли бошқарувчи билан уланадилар. Автоматиканинг бошқариш қурилмаларига мисол бўлиб реле, қадамли юритгич, турли қизитувчилар ва бошқалар бўлиши мумкун.


Аналог сигнал коммутаторлари. Коммутаторлар турли қурилмалар ўртасидаги алоқани жисмоний улаб берувчи қурилма. Бир неча киришларни бир чиқишга улаб берувчи коммутаторларни мультплексорлар деб аталади, бир неча чиқишларни битта киришга улаб берувчи коммутаторларни эса демультиплексорлар деб юритилади.
Коммутаторлар датчиклар сони (масалан, технологик тизимларни бошқариш тизимлари ёки тақсимланган тизимларда) АРЎ қурилмалар сонидан ва компьютердаги киритиш каналлар сонидан анча кўп бўлганда зарурдир. У ҳолда компьютерга датчикларни сўровлаш дастури ёзилади, у дастур у ёки бу жараённи технологик муҳимлигига боғлиқ ҳолда ва унинг ўзгариш тезлигидан келиб чиқиб коммутатор ёрдамида датчикларни дастурий сўровлаб чиқади. Аналог-рақам ўзгартирувчи қурилмаларнинг тезлиги динамик жараёнларни ўзгариш тезлигидан анча тез, шунинг учун датчиклар сони кўп бўлган тизимларда битта ёки бир нечта АРЎ қурилма бўлса етарлидир.
Бошқариш тизимларни тармоқли вариантда қурилган бўлса рақамли сигналлар коммутатори “свитчлар” дан фойдаланилади.



Download 154,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish