МАВЗУ. БОЛАЛАРНИ МАКТАБГА ТАЙЁРЛАШНИНГ САМАРАЛИ ЙЎЛЛАРИ
Режа.
1.Олти ёшли болаларни мактаб таълимига тайёрлигининг психологик омиллари
2. Болаларни мактабга тайёрлашда ижтимоий муносабат ва кўникмаларни шакллантириш
3. Болаларни мактабга тайёрлашда психологик тренинглардан фойдаланиш
Олти ёшли болаларни мактаб таълимига тайёрлигининг психологик омиллари
Олти ёшли боланинг таълим жараёнига психик тайёрлиги ҳақида гапирилганда кўпинча, муайян режа асосида тартибли кўп қиррали мақсадга йўналтирилган, ўзаро мантиқий боғлиқ, изчил бошланғич таълимга замин вазифасини ўтовчи психик ўсиш даражасини назарда тутамиз. Шунингдек, таълим жараёни учун психик ривожланиш даражасидан ташқари бола турмуши ва фаолиятининг тафовутлари, шароитлари ўзига хослиги унинг сиҳат-саломатлиги, услубий жиҳатдан тайёрлиги, оддий кўникмаларни ўзлаштириши каби омилларни ҳисобга олишга мақсадга мувофиқдир.
Боланинг ёшига, индивидуал хусусиятларига адекват бўлган ривожлантирувчи ўйин ва машғулотлар самарали усуллар ҳисобланади. Ривожлантирувчи машғулотларнинг мазмуни шундан иборатки, боланинг психик ривожланишини олдинга силжитиш учун унинг идроки, диққати, хотираси, тафаккури, нутқи, ҳаракат доираси мукаммаллаштирилиб. Боланинг психик ривожланиши ўқув дастурларини мувафаққиятли ўзлаштиришга асос бўлувчи психик функциялари ва шахсий сифатларини олдинга силжишига олиб келади.
мактаб таълимига тайёрлиги
интеллектуал
мотивацион
ижтимоий
Болаларни мактабга тайёрлашда ижтимоий муносабат ва кўникмаларни шакллантириш
Боланинг ижтимоий муносабатларга киришишида унинг дунёқараши ҳам муҳим рол ўйнайди. Дунёқараш-бизни ўраб олган борлиқ нима, у қандай ривожланган, табиатда инсон қандай ўрин тутади, унинг онги қандай пайдо бўлди ва камол топди, жамиятнинг яралиш тарихи қандай, инсоният турмуш даражасини қандай қилиб яхшилаш мумкин ва шу каби масалаларга кишиларнинг турлича қарашлари, муносабатларидир. Бола дунёқарашининг шаклланишида юқоридаги жиҳатларни ўзлаштириш, англаш, хулқ-атвор меъёрларига тўла риоя этиш талаб этилади. Болада шахс сифатларининг шаклланиши унинг тиришқоқлиги ва қийинчиликларни енга олиш, ўзгаларга бўлган ижобий муносабатнинг пайдо бўлиши билан намоён бўлади.
Билим олиш учун-машғулотлар асосий фаолият эканлиги ҳақида болаларда тасаввур ҳосил қилишга эришиш;
Машғулотлар мазмуни қуйидагича
- Бу тасаввур асосида боланинг машғулотга бўлган муносабатини ижобий ўзгартириш ва фаоллигини ортишига туртки бериш;
- Бола фаолиятида тиришқоқлик, маъсулиятлилик, мустақиллик, ҳаракатчанликни ривожланишига эътибор қаратиш;
- Болаларни жамоавий фаолиятга кўниктириш ва тенгдошларига ижобий муносабатларни юзага келтириш (ўзаро ёрдам бериш, тенгдошлари ишини адолатли баҳолаш, уларнинг камчиликларини дўстона тушунтира олиш);
- Ўқув фаолияти жараёнида болада ташкилотчилик қобилиятининг шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |