МАВЗУ БЎЙИЧА ТЕСТЛАР 1. Аудиторлик фаолияти деганда нима тушунилади? А. Аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш билан боғлиқ профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти.
Б. Аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиши.
C. Аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва бошқа шу билан боғлиқ профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти.
Д. Аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва молиявий ҳисоботга хулоса бериши, натижаларни юқори ташкилотга тақдим қилишига доир фаолияти.
Е. Тўғри жавоб мавжуд эмас.
2. Аудиторлик хизматларининг асосий вазифаси нималардан иборат? А. Ахборотлардан фойдаланувчиларга тақдим қилинадиган ҳисоботлар тўғрисида холис фикр-мулоҳазалар билдиришдир.
Б. Ахборотдан фойдаланувчиларга маълумотларни бевосита баҳолаш ва сифатини аниқлашга ёрдам беради.
C. Иқтисодий ахборотларни ҳаққонийлигини тасдиқлаш.
Д. Инқирозга тушмаслик учун қарорларнинг қабул қилинишини назорат қилиш.
Е. Тўғри жавоб Б, C, Д.
3. Қайси турдаги ташкилотларга аудиторлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланади? А.МЧЖ кўринишидаги аудиторлик ташкилотларига.
Б. Ёпиқ турдаги аксиядорлик жамияти шаклидаги аудиторлик ташкилотларига.
C. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига.
Д. А ва Б.
Е. Тўғри жавоб мавжуд эмас.
4. Қайси жавобда аудиторлик ташкилотига тўғри таъриф берилган? А. Аудиторлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсдир.
Б. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш малака сертификатига эга бўлган юридик шахсдир.
C. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир.
Д. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш патентига эга бўлган юридик шахсдир.
Е. Тўғри жавоб мавжуд эмас
5. Германияда аудиторлик касби нима, деб номланган? А. Жамоатчи-бухгалтер.
Б. Бухгалтер эксперт.
C. Счотлар бўйича комиссар.
Д. Хўжалик назоратчиси.
Е. Б ва C жавоблар тўғри.
6. Ҳисоб регистрлари ва ҳужжатлар текширилиши аудиторлик фаолиятининг қайси турига тегишли? А. Тасдиқловчи аудит.
Б. Мақсадли системали аудит.
C. Таваккалчиликка асосланган аудит.
Д. Текширувчи ва назорат қилувчи аудит.
Е. C ва Д жавоблари тўғри.
7. Аудиторлар қачон ички назорат орқали экспертиза ўтказа бошлашди? А. Таваккалчиликка асосланган аудит шаклланиши билан.
Б. Мақсадли системали аудит шаклланиши билан.
C. Тасдиқловчи аудит шаклланиши билан.
Д. Бош аудиторлик аппарати шаклланиши билан.
Е. А, Д жавоб тўғри.
8. Аудит ва бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги асосий фарқ нимада намоён бўлади? А. Аудитнинг бухгалтерия ҳисобидан асосий фарқи корхонада содир этилган хўжалик операцияларини фақатгина корхона раҳбарияти талаб қилгандагина ҳисобга олиши ва текширишида намоён бўлади.
Б. Аудитнинг бухгалтерия ҳисобидан асосий фарқи корхонада содир этилган ва ҳисобга олинган барча хўжалик операцияларини мустақил шахс ҳисобланган аудитор томонидан текширишида намоён бўлади.
C. Аудитнинг бухгалтерия ҳисобидан асосий фарқи мустақил шахс ҳисобланган аудитор ёки корхона ходимлари томонидан корхонада содир этилган ва ҳисобга олинган барча хўжалик операцияларини ҳамда молиявий ҳисоботларини қонунчиликка мувофиқ ва ахборотлар ишончли эканлигини текшириб, якунда улар бўйича холисона хулоса беришда намоён бўлади.
Д. Аудит билан бухгалтерияси ўртасида фарқ мавжуд эмас.
Е. Тўғри жавоб мавжуд эмас.
9. Аудитнинг юзага келиш шарт-шароитлари нималарда намоён бўлади? А. Ахборот йетказиб берувчилар (маъмурият) билан ахборотлардан фойдаланувчилар (давлат органлари, банклар, аксиядорлар, кредиторлар) манфаатларининг мос келмаслиги.
Б. Нотўғри ахборотларга асосланган ҳолда хўжалик қарорларининг қабул қилиниши натижасида ноқулай иқтисодий аҳволга тушиб қолиниши ёки инқирозга юз тутилиши.
C. Корхоналарнинг сони жуда ҳам кўпайиб кетиши натижасида уларни назорат қилувчи органлар сонини ҳам ошириш шароитининг вужудга келиш натижасида.
Д. А ва Б.
Е. А ва C.
10. Назорат тафтиш бўлинмаларининг асосий функсияси нимадан иборат? А. Давлат буджети даромадлар қисмининг тўлдирилишини назорат қилади.
Б. Буджет маблағларининг тўғри сарфланишини назорат қилади.
C. Корхоналарни молия-хўжалик фаолиятига баҳо бериш ва назорат қилиш.
Д. А ва Б.
Е. Б ва C.