23
Тижорат банклари фоизсиз даромадлари таркибида энг кўп улушга эга
бўлган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ҳисобга
олишда улар авваламбор тан олинади ва шундан сўнг даромадлар
ҳисобварағига ўтказилади. Масалан, банк мижознинг тўлов
хужжатлари
бўйича 1000000,00 сўмни ўтказиб берди, банк ҳисобварағи шартномасига
асосан дебет айланмаси бўйича 0,5 фоиз миқдорида хизмат ҳақи келишган
бўлса, у олган фоизсиз даромади 5000,00 сўмни ташкил этади. Ушбу тўлов
шартнома шартларига асосан кейинги иш кунида ёки
шартномада
белгиланган муддатда мижоз ҳисобварағидан тўлаб берилади.
Бунда куйидаги бухгалтерия ўтказмаси бажарилиши лозим:
Дебет 16401 – «Ҳисобланган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган
хизматлар учун тўловлар» 5000,00 сўм;
Кредит 45249 – «Маҳаллий тўловлар бўйича
воситачилик хизматлари
учун олинган даромадлар» 5000,00 сўм.
Ҳисобланган даромад ундирилганда эса:
Дебет Мижознинг ҳисобварағи 5000,00 сўм;
Кредит 16401 – «Ҳисобланган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган
хизматлар учун тўловлар» 5000,00 сўм.
Хозирда кўпчилик тижорат банклари фоизсиз даромадларни
ундиришда мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлса тўғридан–тўғри даромад
ҳисобварарағига кирим қилинаяпти, яъни:
Дебет Мижознинг ҳисобварағи 5000,00 сўм;
Кредит 45249 – «Маҳаллий тўловлар бўйича воситачилик хизматлари
учун олинган даромадлар» 5000,00 сўм.
Агар мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлмаса, юқорида келтирилган
бухгалтерия ўтказмаси орқали даромад ҳисобга олиниб, маблағ келиб
тушиши билан ундириб олинаяпти.
Банклар қимматли қоғозлар бозорининг фаол иштирокчилари сифатида
инвестицион, олди–сотди операцияларни ривожлантириб келмоқда. Бунинг
натижасида ўз даромадлари таркибини кенгайтирмоқда.
24
Банк ихтиёрида бўлган қимматли қоғозлар бўйича эмитентлар
томонидан эълон қилинган дивидендлар ҳисобга олинганда:
Дебет 19939 – «Олинадиган дивидендлар»;
Кредит 45800 – «Инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар».
Бухгалтерия ўтказмаси келтирилади.
Эълон қилинган дивидендлар пул кўринишда олинганда эса қуйидаги
ўтказма амалга оширилади:
Дебет банк вакиллик ҳисобварағи ёки эмитент ҳисобварағи;
Кредит 19939 – «Олинадиган дивидендлар».
Банк молиявий активларини сотиш натижасида ёки ҳисобдан
чиқаришда ижобий ёки салбий натижага эришиш мумкин.
Агар ижобий
натижага яъни, фойда олса куйидаги бухгалтерия ўтказмаси келтирилади:
Дебет Кассадаги нақд пуллар, мижознинг ҳисобварағи ёки банкнинг
вакиллик ҳисобварағи;
Кредит 4хххх Қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан
олинган фойда.
Хулоса қилиб айтганда банк даромадлари таркиби банк томонидан
амалга оширилаётган операцияларга боғлиқ бўлади.
Банк фоизли
даромадлари ичида кредит операцияларидан олинган даромадлар салмоғи
кўп.