МАВЗУ: АВТОМАТИК ЁНҒИНДАН ДАРАК БЕРУВЧИЛАРНИНГ ИШ УНУМДОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ.
Ишдан мақсад:корхонанинг тезкор-тактик хусусияти; ёнғиннинг тарқалиш тезлиги; ёнғин ўчиришга жалб этиладиган ёнғин ўчириш бўлинмаларининг сони ва турлари; бериладиган ёнғин ўчириш моддаларининг талаб этиладиган жадаллик даражаси; ёнғин ўчириш ва ҳимояга сарф этиладиган ёнғин ўчириш воситалари миқдори, ёнғин ўчиришга ва ҳимояга берилган дастакларнинг сони, асосий ёнғин ўчириш автомобиллардаги экипажлар сонни ҳисоблашни ўрганиш.
1- Масала. Куч ва воситаларни ҳисоблаш учун қуйидаги маълумотлар олинади: корхона хусусияти; ёнғин тўғрисида хабар олинганига қадар вақт; ёнғин йўналиши бўйича тарқалиш тезлиги; чақирувга чиқиш жадвали бўйича кўзда тутилган куч ва воситалар ҳамда уларнинг жамланиш вақти; ёнғин ўчириш моддаларининг бериш жадаллиги.
Ҳисоблаш тартиби.
1. Ёнғиннинг эркин тарқалиш вақтини аниқлаймиз
эрк.ёниш = хабаргача + бориш + ж.ж
бунда, хабаргача – ёнғин ҳақида хабар қабул қилгунга қадар ёниш вақти.
2. Ёнғиннинг босиб ўтган масофасини аниқлаймиз
R = 0,5 × л × 1 , агар, эрк.ёниш 10 мин;
R = 0,5 × л × 1 + л × 2, агар, эрк.ёниш> 10 мин;
бунда: 0,5 – ёнғиннинг эркин тарқалиш тезлиги биринчи 10 мин. да, меъёрдагидан 2 марта кам бўлинишини ҳисобга оладиган коэффициент;
л – ёнғиннинг тарқалиш тезлиги (м/мин), Аҳоли яшайдиган уйларда ёнғиннинг тарқалиш тезлигини 1 м/мин деб ҳисоблаймиз;
1 – эркин тарқалиш вақтининг биринчи 10 минути;
2 –эркин ёниш вақтини, биринчи 10 минутдан кейинги вақти
2 = эрк.ёниш - 1
3. Ёнғин майдони ва унинг тарқалиш шаклини аниқлаймиз.
а) агар ёнғин бинонинг қарама – қарши деворларигача етиб бормаса ёнғин майдони айлана шаклида бўлади, яъни
Sмайдон = k × × R2
бунда: k – ёнғин шаклини белгиловчи коэффициент, агар ёнғин тўла айлана шаклида бўлса, k = 1; ярим айлана шаклида, k = 0,5; чорак айлана (бурчак) шаклида бўлса, k = 0,25 га тенг бўлади;
R – ёнғиннинг босиб ўтган масофаси.
б) агар ёнғин бинонинг қарама – қарши деворларига етган бўлса ёнғин тғри тўртбурчак шаклида тарқалади
Sён = n × R × a,
бунда: n – тўғри тўртбурчак шаклида ёнғинни тарқалиши ва йўналишлар сони;
a – бинонинг кенглиги.
4. Ёнғинни ўчириш майдонини аниқлаймиз, м2.
а) Агар ёнғин айлана шаклида бўлса
Sўч= k × × hўч (2R-hўч)
бунда: hўч– ёнғинни ўчириш чуқурлиги (қўл дастаклари билан ўчирганда - 5м, лафет дастаги билан ўчирганда - 10м.).
б). Агар ёнғин бинонинг қарама қарши деворларига етиб борган бўлса ёнғин тўғри тўртбурчак шаклида бўлади, у ҳолда
Sўч= n × a × hўч
5. Ёнғинни ўчириш учун талаб қилинадиган сув сарфини аниқлаймиз
Qт = S ўч × Jт
бунда: Jт– талаб қилинган, ёнғинга сув бериш жадаллиги
6. Ёнғинни ўчириш учун талаб қилинадиган дастаклар сонини аниқлаймиз.
Nд = Qт/qд
бунда: qд – битта дастак сарфлайдиган сув миқдори
7. Ёнғинда ҳимоя қилиш учун талаб қилинадиган дастаклар сонини аниқлаймиз.
Бериладиган дастаклар сони, ёнғинхавфсизлиги хизмати Жанговар Низоми кўрсатмалари ва тактик шароитларга қараб белгиланади.
8. Шахсий таркибнинг сонини аниқлаймиз
Nш.т = Nўчд× nодам+ Nхимд× nодам + nенг назорат + nалоқачи
9. Автоцистернада келадиган ёнғин ўчириш экипажлари сонини аниқлаймиз.
Nэк АЦ = Nш.т / nш.т.эк АЦ
Do'stlaringiz bilan baham: |