Мавзу: АҚШда фуқаролар уруши. Режа: Кириш



Download 44,39 Kb.
bet1/2
Sana15.06.2022
Hajmi44,39 Kb.
#673434
  1   2
Bog'liq
Dilshoda


Мавзу: АҚШда фуқаролар уруши.
Режа:
Кириш.
1.Фуқаролар урушининг бошланиши.
2. Фуқаролар урушининг бориши
3 Жанубни Реконструксиялаш.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

Кириш.
Жаҳон ҳалқларининг ривожланиш тариҳи ва улар бошидан ўтқазган ислоҳот, инқилоб ва инқирозларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш зарурияти ҳозирги кунда назарий ва амалий аҳамиятга эгадир. АҚШда 1861- 1865 йилларда бўлиб ўтган фуқаролар урушидан сўнг мамлакат иқтисодиёти жадал ривожлана бошлади.
Бир неча йилликлар давомида қулдорлар мамлакатдаги ҳокимиятнинг асосий бўғинларини: президент лавозимини, Конгресс ва Олий судни ўз назоратида ушлаб турардилар. Лекин, аста-секинлик билан шимолликларнинг таъсири кучайиб борди. Шимолий штатлар аҳолисининг тез ўсиши шимолликларнинг вакиллар палатасида устунлик қилишига олиб келди. Бу ҳолат сенатда такрорланишига йўл қўймаслик учун плантаторлар озод ва қулдорчилик штатларнинг сонини тенг ушлаб туришга ҳаракат қилардилар.Ушбу давр яьни 1861- 1865 йиллар мобайнида бўлиб ўтган воқеа – ҳодисалар, тарихий жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали нафақат Америка Қўшма Штатлари тарихини, балки жаҳон мамлакатлари янги давр тарихини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Мавзунинг долзарблиги айнан шу билан белгиланади.
Ғарб мамлакатлари тарихида ушбу давр “Фуқаролар уруши”нинг мавжудлиги билан ифодаланади.
Ишнинг мақсади қилиб Фуқаролар урушидан аввал ва сўнг Америка Қўшма Штаталари давлатининг ички ва ташқи сиёсати ва дипломатиясининг асосий йўналишларини, иқтисодий муносабатлар соҳасида рўй берган тарихий жараёнларини ёритиб бериш қўйилди. Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги асосий вазифаларни бажариш назарда тутилган:

  • АҚШ сиёсий партиялари ўртасидаги муносабатларда мавжуд бўлган тенденцияларни таҳлил этиш;

  • Ички муносабатларда Фуқаролар уруши зиддиятли тавсифга эга бўлганлиги ва фуқаролар уруши шиддатли курашлар негизида барпо этилганлигини очиб бериш;

  • мамлакатнинг ташқи сиёсати ва дипломатиясида давлат манфаатларини химоя қилиш устиворлигини кўрсатиб бериш.

Курс ишини тайёрлаш давомида мавзуга оид илмий адабиётлардан кенг фойдаланилди. Ушбу адабиётлар АҚШнинг ички ва ташқи муносабатларида юзага келган вазиятни атрофлича ёритиб беришда асосий ўрин эгаллайди.
Шимол ва Жануб ўртасидаги янги жанжал 1854 йили Конгрессда Шимолдаги партия лидери Стивен Дуглас томонидан таклиф қилинган Небраска ҳақида билл муҳокам қилиниш пайтида келиб чиқди. Франсиядан соттиб олинган Луизианиниг бир қисми бўлган жуда катта ҳудудли Небраскани иккита- Канзас ва Небраскага бўлиш бу штатлар қулчилик рухсат этилган чегарадан ташқарида бўлганлиги сабабли Дуглас таклифига биноан уларда қулчиликжорий қилиниши ёки қилинмаслигини штатлар аҳолисининг ўзи ҳал қилмоғи керак эди. Канзас Небраскадан жанубда жойлашганлиги сабабли у қулчилик жорий қилинган шатага айланиши тахмин қилинаётган эди. Канзас- Небраска биллининг қабул қилиниши мамлакат аҳолисининг жунбушга келтирди. Шимол янги штатларда қулчиликнинг жорий қилинишига қарши чиқди, Жануб эса бунинг акси, қулчиликни ёқлаб намойишлар ташкил этди. Канзасга икки ёъналишда кўчкинчилар кела бошлади: жанубий шататларда яниқса, Канзас билан чегарадош бўлган Миссуридан, плантаторларўз қуллари билан; шимолий шаттлардан эса бўғуси фермерлар. Иккала ҳолатда ҳам кўчкинчиларнинг келиши одатдагидай тартибсиз жараён бўлмасдан, иқтисодий ва сиёсий кампания тусини олди. Янди Англияда ва шимолнинг бошқа штатларида эмигратсия билан шуғулланувчи жамиятлар шкил қилинди. Улар Канзасга кўчиб келувчиларни ташкилий равишда зарур буюмлар билан таъминлаб турди. Кўчкинчиларнинг хўжалик анжомлари ва қуроллар билан таъминлаш мақсадида пул йиғилди. Канзасда аҳолининг кўпчилигини озод фермерлар тшкил қилишига қарамасдан плантаторлар сайловлардаги овоз бериш натижаларини қалбакилаштириш орқали штатда ҳкимиятни қўлга олишга уриниб кўрдилар. Бу ерда икки йил давомида ўзига хос кичик фуқаролар уруши давом этди. Бу урушда аболитсинистлар партисан отряди командири Жон Браун катта шуҳрат қозонди. АҚШда Шимол буржуазияси ва Ғарбдаги фермерларнинг Жануб қулдорлари билан компромисслик (келишув) муносабати XIX асрнинг 50-йилларигача АҚШ ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаёйининг асосий хусусиятларини ташкил этди.1 Бу келишувчиликнинг моҳияти бир давлал таркибида капиталистик ва қулдорлик муносабатларнинг мавжудлигидан иборат бўлиб, АҚШнинг кўпгина молиячилари. савдогарлари ва саноатчилари Жанубдаги қулдорлик хўжаликлари билан боғлиқ ди. Аксарият фермерлар ва қулдорлар АҚШга киритилаётгати арзон инглиз маҳсулотларига божхона солиқлари ва тўловлари миқдорини камайтириш мақсадида прзидент сайловларида бирлашар эдилар. Фермерлар ва қулдор плантаторлар АҚШнинг ҳудудий экспансиясидан ўзаро тенг манфаатдор бўлиб, бу уларни колонизатсия - янги ерлар билан таъминлар эди. Узоқ вақт давомида АҚШ ҳудудини кенгайиб бориши фермерлар билан қулдорлар муносабалини кескинлашувига ёъл қўймади. Аммо, Жануб билан Шимол ўртасидаги чегара штатларда , янги ташкил топаётган штатларда қулчиликни жорий қилиш борасида азалдан кураш давом этиб келар эди.
50-йилларга келиб аҳвол ўзгарди. Капитализм равнақи ва Ғарбдаги ерларга фермерлар колонизатсиясининг кучайиши қулчилик билан зиддиятларни кескинлаштирди. Кучлар мувозанати қулчилик лақиқланган Шимол штатлари фойдасига лез ўзгарди. Ишлаб чиқариш кучларининг тараққиёти қолоқ Жанубга қараганда Шимолда тез ўсди. 1850-1860-йилларда АҚШ аҳолиси 23 млн дан 31 млн кишига етди, Аҳолининг аксарият қисми Шимол ва Ғарбдаги штатларда яшарди, 1860- йилда Жанубда 12,2 млн аҳоли яшаган, унинг 4 млн.ини қуллар ташкил қилган.
Саноат ишлаб чиқариш, асосан, Шимолда тўпланган бўлиб, АҚШ 50- йилларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича дунёда Англия, Франсия ва Германиядан сўнг тўртинчи ўринни эгаллади АҚШ савдо флотининг юк кўтариш ҳажми Англияникига тенглашиб, 5,3 млн тоннани ташкил этди. Бироқ АҚШ қишлоқ хўжалигига асосланган аграр мамлакат бўлиб, машиналар ва саноат махсулотларининг катта қисми Англиядан келтирилар ди АҚШда ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши қулдориик ишлаб чиқариш муносабатлари билан зид кела бошлади. Қулдорлик капитализмнинг янада ривожланиши ёълида асосий тўсиқ бўлиб қолди.
Жануб планлаторларининг хўжаликлари пахта етиштириш ва уни Англияга чиқаришга ихтисослашиб борди. Ҳинд пахтасининг рақобати туфайли ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш зарурияти янги ерлар ҳисобидан экин майдонларини кенгайтиришни тақозо қилар эди.
Плантаторлар АҚШга олиб келаётган арзон инглиз саноати махсулотлари учун божхона солиқлари миқдорини осбиришга ёъл қўймаётган эдилар. Жанубни Англия фабрикалари учун хом-ашё баъзасига айлантирилиши мустақил миллий саноат, ички бозорни кенгайтириш ва қулларни ёлланма ишчиларга айлантириш учун ҳаракат қилаётган АҚШ буржуазиясида норозилик тугдирмоқда эди. Буржуазия билан плантаторлар ўртасида темир ёъллар қурилиши борасида ҳам тортишувлар мавжуд ди. Буржуазия ўз манфаатидан келиб чиқиб шимолий-ғарбий ёъналишдаср қулдорлар жанубий ёъналишда темир ёъллар қурилишини жадал олиб борилишини талаб қилдилар. 50- йиллардан қулдорлар билан фермерлар ўртасида қарама-қаршилик кучайди.
Қашшоқлашган фермерлар ва ишчилар ғарбдаги ерларни майда участкаларга бўлиб берилишини ва қулчиликни бекор қилинишини талаб қилаётган эдилар. Шунингдек. жанубда негр қулларининиг қулчиликка қарши кураши ҳам кучайди. Қулчилик масаласида кескинликнинг пайдо бўлишига қулдорларнинг мамлакатда сиёсий ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун янги штатларда қулчиликни жорий қилишга уриниши сабаб бўлмоқда эди.2
Шимол билан Жануб ўртасидаги қулчилик борасидаги зиддиятлар АҚШда фуқаролар уфуши кўринишидаги инқилобий порллашга олиб келди.
Дред Скотт иши бўйича Олий суднинг қароридан сўнг Шимолий штатларни қулчиликка қарши намойишларнинг янги тўлқинин қамраб олди. Қул Скотт ўз хўжайини билан қулчилик рухсат этилган чегардан шимолда яшаётганлиги сабабли озод этилишини сўраб мурожаат қилган эди. Олий суд негр фуқаро бўлиши мумкин эмас, деган хулосага келди ва қулчилик жорий қилиниши мумкин бўлган шимолий чегарани белгилаган 1820 йилги Миссури келишуви ҳам ҳақиқий эмас деб эълон қилинди. Шимолликлар Олий суднинг бу қарорида қулчиликнинг бутун мамлакатга тарқалиш хавфини кўрдилар. Айнан шу 1857 йили иқтисодий инқироз юз бериб, ниринчи навбатда Шимолнинг саноати ва қишлоқ хўжалигига катта зарар етказди. Ню - Ëрк ва бошқа катта шаҳарларда намойишлар митинглар, ғалаёнлар бошланиб кетди. Ҳокимиятда турган демократларнинг иқтисодий ҳаёти ва улар Олий судининг қарорлари обрўсизлантириб шарманда бўлди. Шимолдаги бу ҳаракатлар таъсирида 1859 йилнинг охирида жанубда Жон Браун бошчилигида қўзғлон бошланди. Яхши тайёрланмаган қўзғлон осонлик билан бостирилди. Қўзғлонни бостиришга кейинчалик Фуқаролар уруши йилларида жанубликлар армиясининг қўмондони бўлган генерал Роберт Ли бошчилик қилди. Браун ва унинг сафдошлари қатл қилинди. Браун ўлими олдидан ёзган номасида “ Бу мамлакатнинг гуноҳларини фақат қон нилан ювиш мумкин” дейди. Брауннинг жасорати қулликка қарши курашнинг янги босқичини тайёрлашда мафкуравий асос бўлди. 1860 йилги президентлик сайловлари республикачилар партиясидан номзод қилиб оддий халқдан чиққан адвокат қулликка қарши сиёсий фаолияти билан шуҳрат қозонган, тўғрилиги ҳазилкашлиги ва шахсий жозибадорлиги билан танилган Авраам Линколн кўрсатади. Сайловолди кампаниайси “ Ўзингизга ферма олиш учун овоз берин” шиори остида ташкил қилиниб, ерларни бепул тарқатиш тўғрисида қонун қабул қилишга ваъда берилди. 1860 йил ноябрда Линколн президент этиб сайланди ва жанубликларнинг кўп йиллик ҳукмронлигига барҳам берди. Жанублик қулдорлар мағлубиятни тан олмадилар.Линколнни сайланишини улар Америка иттифоқининг тарқалиши учун белги деб қабул қилдилар. 1860 йил декабрда Жанубий Каролина ўзини мустақил деб эълон қилди. Кейинги олти ойда Штатлар иттифоқидан яна олтида жанубий штатлар ажралиб чиқди. Линколн сайлангандан лавозимга ўтиргунча ўтган тўрт ой ичида деморат пресидент Бюкенен ва унинг кабинети Жанубга ҳарбий аслаҳа, кемалар ва шу кабиларни жўнатиб, муқаррар урушга тайёрлана бошлади. 1861 йил февралда жанубий штатлар ўзларининг Конфедератсиясини ташкил қилдилар. Ва пресидент этиб миссиспилик плантатор Жефферсон Девис сайланди. Қулдорлар бутун АҚШ ҳудудида қулчиликни ёйишга, янги ерларни плантатсияларга айлантиришга ҳаракат қилиб, қулларни Шимол ва Ғарбга қочишларини олдини олмоқчи эдилар 1850- йилда АҚШ конгрсси Янги Мексика ва Ютнинг кенг вилоятлари аҳолисига мазкур ҳудудда қулчиликни жорий қилиш ёки маън қилиш масаласини ўзлари ҳал қилиши ҳуқуқини берди. 1854-йилда АҚШ таркибида иккита янги штатлар Канзас ва Небраска штатлари пайдо бўлди. Конгресс бу штатларнинг аҳолисига ҳам қулчилик масаласини ўзлари ҳал қилиши ҳақида қарор чиқарди. 1850- йил қонуни ва 1854-йилги Конзас -Небраска қонуни Канзасда фуқаролар урушини бошланишига туртки бўлди.
Қулдорлар зудлик билан Канзасда қулчиликни жорий қилиш мақсадида, қуролли гуруҳларни Канзасга келтира бошладилар. Бунга жавобан минглаб фермерлар ва ҳунармандлар бўш ерларни эгаллаш ва қулчиликни ёйилишига ёъл қўймаслик учун Канзасга кела бошладилар. Канзас аҳолисининг аксарияти қулчиликка қарши бўИишига қарамасдан, федерал ҳукумат Канзасни қулдорлик штати деб эълон қилди.
Канзас воқеаларининг таъсири остида қулдорлар билан демократлар партияси таркибида бўИган фермерлар бу партиядан чиқиб, қулчиликка қарши бўИган буржуазия, аболитсионистлар ва фрисойлерлар -1854-йилда республикачилар партиясига асос солдилар.3
1860 йилги президент сайловларида республикачилар партияси адвокат Авраам Линколн номзодини кўтариб чиқди ва сайловда ғалаба қилди. 1860 йилги президент сайловларида республикачилар партияси адвокат Авраам Линколн номзодини кўтариб чиқди ва сайловда ғалаба қилди.
Плантаторлар сайловда бой берганлиги ва президентлик ҳокимиялидан маҳрум бўлганликларидан норози бўлиб, сайловдан бир неча ҳафта ўтгач, яъни 1860- йил, 20 декабрда Жанубий Каролина, 1861 йил январ-феврал ойларида АҚШнинг яна 7 та штати-Флорида, Жоржия, Алабама, Луизиана, Техас, Тенесси ва Миссисипи итиифоқлари чиққанлигини элон қилди. Бу штатлар маркази Ричмонд шахри бўИган жанубий конфедерасия туздилди ва Д. Девисни президент қилиб сайладилар.
Д.Девис элон қилган дкларатсия конфедератсиянинг асосий мақсади, деб алоҳида штатларнинг эркинликларини, уларни ажралиб чиқиши ҳуқуқини ҳимоя қилиш, эркин савдо учун, кўрашиш деб, белгиланди. Шунингдек, декларатсия Шимолни қочоқ қулларга ҳомийлик қилаётганликда ва янги ерларга қулликни ёйишга ёъл қўймаётганликда айблади.
Линколн президентлик лавозимини қабул қилгандан кейин (1861 йил 4 март), конфедиратсия қўшини 12-13 апрел кунлари Чаристон яқинидаги Самтер портини эгаллаб олди. Бунга жавобан Линколн 15 апрел куни 75 минг кишилик халқ лашкари тузиш учун сафарбарлик эълон қилди.4
1861 йил бошида икки қарама- қарши томон бир- бирига юзма- юз турарди. Қўшма штатларнинг 31 млнли аҳолисининг 3\2 қисми Шимолда яшарди. Шимолий шатларнинг аҳолиси асосан европалик иммигратлар ҳисобига айниқса Европадаги 1848-1849 йиллардаги инқилоблар даврида жуда ҳам ўсди. Кўчиб келувчилар асосан ирландлар ва немислар бўлган. Шимолда мамлакатнинг даерли бутун санаоти жойлашган ва унинг умумий қуввати сўнгги ўн йилда икки барабар кўпайган, темирёъллар узунлиги эса уч марта осган. Озиқ- овқат маҳсулаотларининг ҳам кўпчилиги шу ерда ишлаб чиқарилар эди. Шу сабабли Шимолнинг ғалабаси олдиндан маълум эди, аммо бунга эришиш учун тўрт йил ўғир қонли уруш керак эди.
Урушни жанубликлар бошлади. 1861 йил апрелда улар Жанубий Каролинадаги Самтер федерал фортини куч билан эгаллаб олган
Қулдорчиликни йўқ қилишга қаратилган кураш икки асосий босқичдан ўтди: 1861-1865 йиллар. Фуқаролар уруши ва Жанубни Реконструкциялаш (1865-1877).
Бир неча йилликлар давомида қулдорлар мамлакатдаги ҳокимиятнинг асосий бўғинларини: президент лавозимини, Конгресс ва Олий судни ўз назоратида ушлаб турардилар. Лекин, аста-секинлик билан шимолликларнинг таъсири кучайиб борди. Шимолий штатлар аҳолисининг тез ўсиши шимолликларнинг вакиллар палатасида устунлик қилишига олиб келди. Бу ҳолат сенатда такрорланишига йўл қўймаслик учун плантаторлар озод ва қулдорчилик штатларнинг сонини тенг ушлаб туришга ҳаракат қилардилар.5
1820 йил Миссурия компромисси (келишуви) натижасида иттифоққа битта қулдорчилик ва битта озод штатдан қабул қилиш қоидаси ўрнатилган эди. 1840 йилга келиб АҚШда 15 қулдорчилик ва 15 озод штат мавжуд эди. Лекин ғарбий ерларни фермерлар томонидан интенсив ўзлаштирилиши кўплаб озод штатларнинг пайдо бўлишига олиб келарди. Қулдорлар ўз Ҳокимиятини икки йўл билан сақлаб қолиши мумкин эди: Миссурия компромиссини бекор қилиш ва қулдорчиликни шимолий штатларга тарқатиш ёки қулдорчиликнинг қитъанинг жанубига силжиши. Қулдорлар икки йўлдан Ҳам бориб кўрдилар. Лекин ўз мақсадларига эриша олмадилар. 1846 йил Д.Уилмотнинг қонун лойиҲаси, Калифорниянинг озод штат сифатида (1850 йил) АҚШга кириши, Янги Мексика ва Юта штатларига қулчилик масаласида суверенитет берилиши, «Канзас-Небраска» биллининг қабул қилиниши (1854 йил), Олий суднинг негр-қул Дред Скот масаласи бўйича қабул қилган қарори (1857 йил) ва Канзасдаги фуқаролар уруши натижасида бу штатни озод штат сифатида АҚШга кириши (1861 йил) мамлакатдаги вазиятни тубдан ўзгартириб юборди.6
1854 йилда тузилган республикачилар партияси қулдорчиликга қарши кучларнинг марказига айланди. Партиянинг С.Чейз, Ч.Самнер ва бошқалар бошчилигидаги радикал оқими қулчиликни тўла бекор қилишни талаб қиларди. Лекин партияда У.Сюард бошчилигидаги мўътадил республикачилар устунлик қилишарди. Бу қанот қулчиликни дарҲол маън қилишни талаб қилмасди, балки уни мавжуд чегараларда чеклашга интиларди.
1856 йил сайлов олди дастурида республикачилар айнан шу тамойилни, гомстед (барча хохлаганларга Ғарбдаги ерлардан текин участкалар ажратиш) талабини, эркин тадбиркорлик талабини илгари суришди. 1856 йилга келиб республикачилар конгрессда кучли мавқега эга бўлишди. Иллинойслик адвокат республикачи А. Линкольн ва демократлар етакчиси Ст.Дуглас ўртасидаги 1858 йилда бўлиб ўтган дебатлар мамлакат сиёсий хаётида катта ўрин тутди.
Мамлакатдаги инқирознинг кучайишига фермер-аболиционист Дж.Брауннинг (1800-1859 ййил) қўзғолони катта таъсир кўрсатди. 50-йилларнинг охирига келиб Джон Браунда қўзғолон кўтариш ва Жанубнинг юрагида-Аллеган тоғларида қулдорчиликга қарши давлат тузиш режаси етилди. У Ҳатто эркин давлат учун вақтинчалик конституцияни Ҳам ёзиб кўйган эди.
1860 йил Президент сайловларида республикачилар партияси номзоди Авраам Линкольн (1809-1965) ғолиб чиқди Плантаторларнинг кўп йиллик давлат Ҳукмронлиги тугади. Лекин қўлга киритилган Ҳокимиятни республикачилар сақлаб қолиши керак эди.
1860 йил декабрида Жанубий Каролина ажралиб чиқиш (сецессия0 тўғрисида эълон қилди. Унинг орқасидан яна 10 та штат иттифоқни тарк этди. 1861 йил февралида қулдорчилик штатларнинг Конфедерацияси тузилди. Конфедерация президенти этиб Дж.Дэвис сайланди. Жанубдаги сецессияга қарши норозиликлар бостирилди. Қулдорлар урушга тайёрланардилар. Қулдорлар тарафдори АҚШ президенти Бьюкенен Линкольн сайланиши (1860 йил ноябри) ва лавозимига кириши (4 март 1861 йил) ўртасидаги даврни жанубликларга ёрдам беришга қаратди. Жанубга кўплаб қурол-аслаҲалар ва ишончли зобитлар жўнатилди. Жанубдаги барча Ҳарбий фортлар ва омборлар исёнчилар қўлига ўтди.7
Иқтисодий салоҳият бўйича Шимол Жанубдан анча устун эди. Узоқ давомли урушда устунлик шимолликлар қўлида бўларди. Лекин вақтинчалик Ҳарбий устунлик плантаторлар қўлида эди ва улар биринчи бўлиб Ҳарбий Ҳаракатларни бошладилар. 1861 йил 12-13 апрелда жанубликлар Самтер фортини ўққа тутдилар ва босиб олдилар. Бунга жавобан А. Линкольн жанубий штатларни исёнкор деб эълон қилди ва армияга 75 минг қўнгиллиларни чақирди.
Фуқаролар уруши икки асосий босқичдан ўтди: «Конституцион уруш (1861-1862) ва «Инқилобий уруш (1863-1865 ййил)».
Ҳарбий Ҳаракатлар асосан шарқий (потомак) фронтида ва Ғарбий ерларда бўлиб ўтди.
Урушнинг биринчи икки йили шимолликлар учун муваффақиятсиз бўлди. Федерал армиянинг заифлиги, оддий аскарлар ва зобитларнинг бўш тайёргарлиги кўзга ташланарди. Жанубликларнинг кучи тўғри баҲоланмаган эди. Лекин Ҳарбий мағлубиятларнинг асосий сабаблари сиёсий соҳада эди. Урушнинг мақсади қулчиликни йўқ қилиш эмас, балки Иттифоқни сақлаб қолиш, Конституцияга мувофиқ Ҳаракат қилишга интилишлари шимолликларга катта зарар етказарди. Шимолликлар армияси бош қўмондони Мак-Клеллан жанубий ҲайриҲоҲлигини яширмасди. Зобитлар ичида Ҳам қулдорларга майли борлар кам эмасди. Шимол қўмондонлиги қабул қилган «Анаконда» стратегик режасини (жанубий штатларни айлана қуршовга олиш ва тинчликга мажбур этиш) амалиётда қўллаб бўлмасди.
1862 йилда исёнчилар мулкини мусодара қилиш тўғрисидаги қонун ва ўзлаштириланаётган ерларда қулчиликни маън қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.8
20 май 1862 йилда, фермерлар ўн йилликлар давомида талаб қилиб келишган, гомстедлар Ҳақидаги қонун қабул қилинди. 1862 йилнинг 22 сентябрида эса Линкольн Қулчиликни бекор қилиш тўғрисидаги Прокламацияни эълон қилди. Прокламацияга кўра қулчилик Ҳеч қандай тўловсиз 1 январь 1863 йилдан бошлаб бекор қилинди.
Линкольн Ҳукумати амалга оширган тадбирлар 1863-1865 йилларда инқилобий урушга ўтиш имконини яратди. Урушда Шимолнинг иқтисодий устунлиги сезила бошланди. Жануб эса Ҳам иқтисодий Ҳам Ҳарбий жиҲатдан заифлаша борди.
1864 йил президент сайловларида А. Линкольн демократлар номзоди генерал Мак-Клеллан устидан ғалаба қозонди. Бу ғалаба қулдорларга қарши Ҳал қилувчи зарба бериш учун сиёсий замин яратди.
Қулдорчиликнинг қулашига федерал армияда негрларнинг иштироки катта аҲамиятга эга эди. Армияда 186 минг негр-аскарлар жанг олиб бордилар. Бундан ташқари 250 минг негрлар фортификацион ишларда жалб этилдилар.
Исёнчиларга қарши энг кучли зарбани 1864 йилнинг май ойида 60-минглик генерал Шерман армиясининг «денгизга юриши» берди. Шерман армияси ғарбдан Джорджия штатига бостириб кирди. Тез орада Атланта -штат пойтахти шимолликлар томонидан қўлга киритилди. 1864 йил декабрида эса Шерман армияси денгизга етиб борди.
Шу пайтнинг ўзида генерал Грант бошчилигидаги потомак армияси Конфедерация пойтахти Ричмондга Ҳаракат қилди. Ричмонд Жанубдан, Саваннадан, Шерман армияси етиб келгандан сўнг шимолликлар қўлига ўтди. 1865 йил 9 апрелда Аппоматтокс ёнида генерал Ли бошчилигида қулдорлар армияси таслим бўлди. Уруш якунланди.9
Лекин 14 апрелда А. Линкольн актер Бутс томонидан Форд театрида ўлдирилди.
Эркинликни қўлга киритган қуллар ерлардан, фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлардан маҳрум эдилар, Жанубда плантаторлик латифундиялар сақланиб қолинган эди.
Кучлар нисбатининг устунлиги Шимол томонда эди. Қулдорлик штатлари аҳолисининг сони 12,2 млн. кишини ташкил қилган бўлса, уларнинг 1/3 қисми негр қуллардан иборат эди, Шимол аҳолисининг сони эса 19,2 млн. кишини ташкил этарди. Шимол кўпроқ қўшин тўпласрф имкониятига эга бўлиб, у, шунингдек , металлургия . қуролсозлик саноати тараққиёти, темир ёъллар ва савдо флоти бўйича ҳам катта устунликка эга эди.
Қулдорлар асосан ўзларининг вақтинчалик ҳарбий устунликларига ва Англия. Франсия ва Испания томонидан ёрдам берилишига ишонмоқда эдилар. Чунки, АҚШнинг нисбатан заифроқ бўлган иккита давлатга ажралиб кетишидан Гарбий Йвропа давлатлари манфаатдор бўлиб. Жанубий Ғарбий Европанинг тўқимачииик саноатига пахта ва бошқа аграр хом -ашё етказиб берувчи ҳудуд эди. Шунингдек, Англия, Франсия ва Испания ҳукуматлари АҚШ қулдорларининг исёнидан мустамлакалар босиб олиш мақсадида Америка давлатларининг ички ишларига аралашишда ҳам фойдаланмоқчи бўлдилар. Булардан ташқари кўпчилик қулдорлар Шимол саноатининг пахта хом-ашёсига бўлган эҳтиёжи катла, шунинг учун улар урушни тезроқ тугатишга мажбур бўлади, деб ўйладилар. Линколннинг армиясига 75 минг кўнгилли сўраб қилган мурожаатига 300 минг киши армияга кириш истагини билдирди. Ишчиларнинг полклари, турли иммигратларнинг отрядлари ташкил қилинди. Иқтисодий инқироз туфайли ишсиз қолган ишчилар ҳам катта истак ва шижоат билан урушга отланганлар. Ажралиб кетган жанубликлардан қарзини ололмасликдан қўрққан Шимол буржуазияси ҳам ҳукуматни қўллаб- қувватлади. Ҳукумат исёнчи штатларни денгиз қамалида деб эълон қилди. Қуруқликдаги биринчи тўқнашув 1861 йил июлда Вашингтон яқинидаги Булл- Ран дарёси қирғоғида юз берди. Шимолликларнинг енгил ғалабага умидлари пучга чиқди, жанубликлар урушга нисбатан яхши тайёрланган, уларнинг армияси яхши ташкил этилган офетсирлар таркиби эса юқори малакали эди. Самтер забт этилгандан сўнг Конфедератсия яна тўртта штатни қўшиб олишга эришди ва 11 та штат билан барҳам топгунча курашди.
Булл- Рандаги жангдан кейин шимолликлар ўз ҳарбий қудратларини ошириш учун тезкор тадбирларни амалга оширган бўлсада, шарқий фронтда уруш турғун характер касб этди ва охиригача шундай бўлиб қолди. Вашингтон бутун уруш давомида фронт олди шаҳри бўлиб қолди ва шимолликлар асосий эътиборини пойтахт ҳимоясига қаратишга мажбур бўлган. Ғарбий фронтда уруш шимолликлар учун муваффақиятлироқ давом этди. Бу ерда, Тенесси, Янги Орлеан штатларида, генераллар Батлер, Грант ва Хантер бошчилигидаги қўшинлар ўзлари эгаллаган ердаги қулларни озод деб эълон қилдилар ва негрларни қуроллантириб, урушга жалб этдилар. Тўғри, кейинроқ пресидент Линколн уччала генералнинг буйруғини бекор қилган. Чунки бу пайтда ҳукумат қулликни бекор қилиш учун эмас, мавжуд конститутсион доирасида иттифоқни сақлаб қолиш уруш олиб бораётган эди. Бундан ташқари юқори мансабдаги офитсерлар орасида жанубликларнинг хуфия тарафдорлари ҳам анчагина бўлиб, ҳатто бош қўмондон Мак- Клелланни ҳам кўпчилик улар қаторига қўшади.10
Урушда бурилиш 1862 йил ёзда юз берди. Урушнинг иккинчи йилида саноатнинг ўсиши ишчиларни ҳам фаоллаштириб юборди. Армияда ишчилар 38%ни ташкил қиларди ва улар урушнинг боришидан қанаотланмасдилар. Улар қатъий ҳаракатларни талаб қила бошладилар. Шу талаблар таъсири остида Линколн ҳукумати ҳам қатор тадбирларни амалга оширди. Май ойида пресидент гомстедлар ҳақида ( ерларни текин тарқатиш Ғарбда бўш ётган ерлар ҳисобига) қонунни имзолаган. 160 акрдан зиёд бўлмаган ерлар хоҳловчиларнинг ҳаммасига тарқатиладиган бўлди.Бу қонун биринчи қарашда ҳарбий муаммодан анча узоқ кўринсада, армиядаги руҳиятга катта таъсир кўрсатди. Энг асосий тадбир эса қулларни озод қилиш ҳақидаги пресидент прокламатсияси бўлди. Унга биноан 1863 йил 1 январдан барча исёнкор штатларда қуллар озод деб эълон қилинди. Прокламатсия бир қанча чекловлар, Иттифоқдан чиқмаган чегара штатларда қулчиликнинг сақлаб қолиниши( Линколн бу штатларнинг Конфедератсия томонига ўтиб кетишидан хавфсираган эди) каби жаиҳатларга қарамасдан жуда катта ижтимоий- сиёсий ва тарихий аҳамиятга эга бўлди. Негрларга энди Иттифоқ армиясига хизмат қилишга рухсат берилди. Қулларнинг озод қилиниши ва гомстедлар тўғрисидаги қонун қулчиликка қарши қаратилган қақшатқич зарба бўлди.
1863 йил ёзида ҳарбий ҳаракатларда ҳам бурилиш бўлди.Пенсилваниядаги Геттисберг ёнида шимолликларнинг генерал Мид бошчилигидаги армияси генерал Ли бошчилигидаги жанубликлар армиясини тор- мор қилган. Геттинсберг жангида ҳалок бўлган кўплаб шимолликларни дафн қилиш маросимида Линколн нутқ сўзлаган. Бу нутқ ҳозирда Америкада ғоявий мазмундор ва бадиий мукаммал нутқ намунаси саналади. Жанубликларнинг қаршилиги броган сари сусайиб броган. Шимолликларнинг генерал Грант, генерал Шерман армиясилари қаҳрамонлик намуналарини кўрсатиб, бирин- кетин жанубий штатларни эгаллаб олди. 1865 йил 3 апрел куни генерал Шерман қўшинлари жанубликлар пойтахти Ричмонд шаҳрини эгалладилар. Забт этилган Ричмонд кўчаларидан биринчи бўлиб негрлар полка ўтди. 9-апрел куни жанубчилар қўшинларининг бош қўмондони генерал Ли таслим бўлганлик ҳақидаги актни имзолади. Уруш тугади. Уруш ғалабага яқинлашиб келаётган бир пайтда 1864 йил ноябрда Авраам Линколн янги муддатга пресидент этиб сайланди. Бу сайловга Линколн аввалгисига нисбатан анча инқилобий дастур билан келди. Унда жумладан, энди қулликни бутунлай бекор қилиш ҳақидаги банд ҳам боре ди. Уруш ниҳоятига этай деб қолганда яъни 1865йил февралда Конгресс конститутсияга АҚШнинг бутун ҳудудида қулликни тақиқловчи 13- тузатишни қабул қилди.Шимолликлар тантана қилаётган пайтда пресидент Линколн театрдаги ложасида қулчилик тарафдори бўлган актёр Жон Уилкс Бус томонидан ўлдирилган. Халқнинг чуқур қайғусини ва эҳтиромини шоир Уолт Уитмен “ Эй капитан, менинг капитаним!” номли қўшиғида ифода этган.
Жанубни Реконструктсиялаш (қайта қуриш, тиклаш) даври 1865-1877 йилларни қамраб олиб «Президент Реконструктсияси» ва «Радикал Реконструктсияга» бўлданади. Линколн ўлимидан сўнг президентликни эгаллаган витсе-президент Эндрю Джонсоннинг «Президент Реконструктсияси» жанубий штатларнинг қулчиликни бекор қилинганлигини тан олиши ва Иттифоққа содиқлиги тўғрисида қасамёд қилиши билан чекланди. Исённинг минглаб қатнашчилари амнистия қилинди ва фуқаролик Ҳуқуқларида тикландилар. Плантаторларга уруш давомида мусодара қилинган мулклар қайтариб берилди.
Негрлар на ерларга, на сиёсий Ҳуқуқларга эга бўлишди. 1865-1866 йилларда Жанубда қабул қилинган «Қора кодекслар» негрларни ерга эгалик қилиш ва жамоат лавозимларини эгаллаш
Ҳуқуқларидан маҲрум қилди. Ҳарбийлашган плантаторлар ташкилоти Ку-клукс-клан (1865 йил) негрларга қарши террор уюштирарди.1866-1867 йиллардан бошлаб радикал республикачилар плантаторларга қарши фаол Ҳаракат олиб бора бошладилар, шу тариқа Радикал Реконструктсия бошланди. Республикачилар таъсири остида жанубий штатлардан сайланган конгрессменлар ваколатларини конгресс тан олмади. Конгрессда тузилган “15-лар Қумитаси” Реконструктсияни олиб боришни ўз назоратига олди. Жанубий штатларга яна федерал қўшинлар киритилди, исённинг фаол қатнашчилари фуқаролик Ҳуқуқлардан маҲрум этилдилар. Конститутсиянинг 14-тузатишига кўра негрларга фуқаролик Ҳуқуқлари берилди. Фақат ушбу тузатишни тасдиқлаган жанубий штатлар Иттифоқга киритилиши мумкин эди. Барча амалга оширилган ўзгаришларга қарамасдан негрларга ерга эгалик қилиш Ҳуқуқини бериш масаласи ҳал этилмасди.11
1868-1876 йиллардаги генерал Грант президентлиги даврида корруптсия АҚШда мисли кўрилмаган даражага етди. Жанубда реактсияга бурилиш содир бўлди. Штатларнинг Реконструктсия хукуматлари бирин-кетин ағдарила бошланди. Грант Ҳукумати бунга қарши Ҳеч қандай чоралар кўрмади.
Реконструктсия 1876 йил президент сайловлари билан якунланди. Номзодлардан-Хейс (республикачи) ва Тилден (демократ)-Ҳеч бири кўпчилик овозига эриша олмади. Ғалабага Хейс эришганини тан олиш эвазига республикачилар Жанубдан федерал қўшинларни олиб чиқишга рози бўлдилар.
Урушдан кейин мамлакат олдида давлатнинг бирлигини таъминлаш ва Жанубнинг вайрон бўлган хўжалигини тиклаш муоммоси турар эди. Қулчилик тоабад бекор қилинди. Бироқ қулларни амалда озод қилиш анча мураккаб жараён бўлди. Шахсий эркинликка эришган негрлар ёълларда очликдан тентираб юрашар, очликдан ўлишар эди. Уларнинг бирдан бир орзуйи ерга эгалик қилиш эди. Плантатсиядаги ер ва иш қуролларини бўлиб олиш, ҳар бир кишига 40 акр ер ва битта хачир- негрларнинг талаби шундай бўлган. Айрим жойларда улар плантатарларнинг ерларини эгаллаб олиб, ўзаро бўлиб олишар эди, баъзан қуролли қўзғолон кўтаришар эди. Улар сиёсий ҳаётда ва таълим олиш жараёнида тўлиқ иштирок этишни талан қилишаётган эди.
Бироқ негрларнинг ерга эгалик қилиш учун уринишлари федерал қўшинлар томонидан бостириларди, урушдан кейинг дастлабки сайловларда ҳокимият органларида кўпчилик жойларни эгаллаб олган плантотарлар эса штатларда “қора кодекслар” деб аталувчи қонунларни жорий қилиб, негрлар учун ярим қуллик режимини вужудга келтирдилар: олдинги хўжайинга унинг шартлари асосида ишлаш, дайдилик учун қаттиқ жзолаш, ерга эгалик қилишни, жамоат ишларида лавозим эгаллаш, оқ танлилар билан никоҳ қуришни тақиқлаш ва ҳоказо. Аммо Конгрессда кўпчиликни ташкил қилган радикал республикачилар Жанубдаги плантоторларнинг сиёсий ва иқтисодий тикланишига тўсқинлик қилар эди.12 1866 йилнинг ўрталарида Конгресс конститутсияга 14- тузатишни қабул қилди. Унга кўра, негрларга барча фуқаролик ҳуқуқлари берилди, исён қатнашчилари давлат лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва Кондефератсиянинг ҳарбий қарзлари ҳақиқий эмас деб эълон қилинди. Ана шу тузатишларни ратификатсия қилган тақдирдагина жанубий штатлар иттифоққа янгидан қабул қилиниши мумкин эди. Бироқ Теннисидан бошқа барча штатлар ратификатсия қилишдан бош тортдилар. Радикал республикачилар негрлар томонидан олға сурилган талабларни қўллаб қувватладилар. Радикалларнинг ёълбошчиси Стивенс йирик плантаторлаенинг ерларини конфискатсия қилиб, негрларнинг оилаларига 40 акрдан бўлиб бериш, қолган ерларни майда бўлакларга бўлиб сотиш ва олинган пулларни ҳарбий қарзлар ҳамда нафақаларни тўлашга ишлатишни талаб қилди.Бу сиёсат шимолликларнинг аксарият қисми томонидан қўллаб- қувватланди ва 1866 йилги сайловларда радикаллар ғолиб чиқди. 1867 йили Конгресснинг қарори билан жанубий штатларга яна федерал қўшинлар киритилди. Жануб 5 та ҳарбий округга бўлиниб, ҳар бир округда ҳокимиятни генераллар бошқарарди. Ўз- ўзини бошқариш органларига сайловларда барча аҳоли, жумладан негрлар ҳам фаол қатнашди. Фақат исён иштирокчиларигина сайловларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. 13
ХУЛОСА
XIX асрнинг ўрталарига келиб қулдорчилик АҚШ нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида катта тўсиққа айланди. Мамлакатнинг шимолида саноат тўнатрилиши якунловчи босқичга кирган эди. АҚШ индустриал ривожланган мамлакатлар қаторига қирган эди. Шу пайтнинг ўзида Жануб қулдорчилик хукмронлик қиладиган қолоқ худудга айланган эди.
Бундан ташқари, 50-йилларда плантатор-қўлдорлар ва фермерлар ўртасидаги зиддиятлар янада кучайди. Қулдорчилик ва фермерлар оқими Ғарбнинг «бўш» ерларини ўзлаштириш масаласида тўқнашди. Бу масала қўлчиликни йўқ қилмасдан Ҳал қилиниши мумкин эмасди.Аҳолиси зич бўлган Шимоли-Шарқий ҳудудлари ишчиларнинг аҳволи оғир бўлган. 20-30 - йилларда ўртача 12,5 соат иш кунига эга бўлган ишчилар бир кунга бир доллар иш ҳақи олганлар, аммо бу тирикчилик учун зарур бўлган энг оз миқдордаги озиқ-овқат учун ҳам олмас эди.
1837-1842 йилларда АҚШда дастлабки ортиқча ишлаб чиқариш инқирози юз берди. Инқироз ишчиларнинг турмуш даражасини кскин тушириб юборди. АҚШда навбатдаги ортиқча ишлаб чиқариш инқирози 1857 йилда яна содир бўлди. XIX асрнинг 20-йиллари охирларида АҚШда ишчиларнинг меҳнат шароитини, ҳуқуқий ва иқтисодий аҳволини яхшилаш учун кураш бошланди. Уларнинг энг асосий талаблари 10 соатлик иш кунини жорий қилиш. иш ҳақини ошириш, қарзлар учун ҳибсга олишни бекор қилиш, жамият (давлат) мактабларини очиш, барча эркакларга сайлов ҳуқуқини бериш, Ғарбдаги ерлардан уларга ер участкалари бериш ва бошқалардан иборат эди. Ишчилар тез-тез иш ташлашлар уюштириб турдилар. Сехларнинг турларига қараб. малакали ишчиларнинг касаба уюшмалари тузилди. 1842 йилда АҚШ олий суди ишчиларнинг иш ташлашлари ва касаба уюшмаларини тузишга рухсат берувчи қонунни жорий қилишга мажбур бў лди.



Download 44,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish