Мавзу: Аналитик кимё фани, тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари



Download 185,16 Kb.
bet7/7
Sana25.02.2022
Hajmi185,16 Kb.
#298361
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1. Ўзбекча. Аналитик кимё фани, тадқиқот доираси, (1)

Анионлар классификацияси. Анионлар классификацияси асосида сувда эримайдиган чўкмалар ҳосил қиладиган барий ва кумуш тузлари ҳосил қилиш ётади
Анионлар классификацияси

Гуруҳ

Гуруҳнинг характеристикаси

Анионлар

Гуруҳ реагенти

I

Барий тузлари сувда қийин эрийди

SO42-, SO32-, S2O32-, CO32-, PO43-, AsO43-, AsO33-, BO2- ёки B4O72-, CrO42-, F-, SiO32-, C2O42- ва бошқалар

Нейтрал ёки кучсиз ишқорий муҳитда BaCl2

II

Кумуш тузлари сувда ва суюлтирилган HNO3 да қийин эрийди

Cl-, Br-, I-, S2-, CNS-, [Fe(CN)6]4-, [Fe(CN)6]3-, CN-, BrO3-, IO3-, ClO-

2 н НNO3 иштирокида AgNO3

III

Барий ва кумуш тузлари сувда эрийди

NO3-, NO2-, CH3COO-, СlO3-, MnO4-.

Гуруҳ реагенти йўқ

Аммо бу классификация қатъий классификация эмас. чунки турли авторлар анионларни турлича классификациялайдилар, масалан, Тананаев Н. А. қуйидагича гуруҳларга бўлади:
I-гуруҳга-оксидловчи анионлар (MnO4-, CrO42-, NO3-, MnO42-, [Fe(CN)6]3- NO2-, AsO43-, ва бошқалар)
II-гуруҳга-қайтарувчи анионлар (Cl-, Br-, I-, S2-, SO32-, S2O32-, CNS-, AsO33-, [Fe(CN)6]4-, C2O42- ва бошқалар)
III-гуруҳга-индифферент анионлар (SO42-, PO43-, B4O72-, SiO32-, CO32-, F-, CH3COO- ва бошқалар) киради.
Катионларга қарама-қарши ўлароқ, анионлар кўпинча бир-биридан ажратиладиган реакциялардан аҳён-аҳёнда фойдаланилади.
Анионлар кўпинча эритмани бўлиб-бўлиб анализ қилиш усули билан топилади. Бунда гуруҳ реагентлари гуруҳларни бир-биридан ажратиш учун эмас, балки улар ионларининг бор-йўқлигини билиш учун фойдаланилади.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
  • Аналитик кимё нимани ўрганади ва қачондан фан сифатида шакллана бошлаган?
  • “Ҳўл усул” билан қилинадиган анализга ким асос солган?
  • Қайси олимларнинг ишлари туфайли микрокристаллокопик анализ вужудга келган ва бу олимларнинг яна қандай ишларини биласиз?
  • Металларни эритмалардан гуруҳлари билан ажратиш орқали кимлар томонидан системали анализ вужудга келди?
  • Газ анализининг асосчиси ҳақида нималарни биласиз? Бу олим томонидан қандай газларнинг ажратиб олиниши флогистон назариясининг барбод бўлишига олиб келди?
  • Д. Дальтон, М. Берцелиус, Гей-Люссак, Либихларнинг ишлари ҳақида нима дея оласиз?
  • Сифат ва миқдор анализига доир “Аналитик кимё” классик қўлланмаси биринчи нашрининг муаллифи ким ва бу китоб қачон чоп этилган?
  • Аналитик кимёда органик реагентларни чўктирувчи сифатида қўллаган олимлардан кимларни биласиз ва улар ўз даврида яна қандай долзарб муаммоларни олға сурганлар?
  • Аналитик кимёнинг халқ хўжалиги, саноат, қишлоқ хўжалиги, медицина, атроф-муҳит объектлари ва бошқа соҳалардаги аҳамияти нималардан иборат?
  • Сифат анализи қандай методларга бўлинади?
  • Аналитик кимёда қўлланиладиган асосий тушунчаларга мисоллар келтиринг.
  • Аналитик реакцияларнинг бажарилиш усуллари нималардан иборат?
  • Реакцияни амалга оширишнинг асосий шарт-шароитлари нималардан иборат?
  • Реакциянинг сезилувчанлиги нима ва у қандай миқдорий омилларга боғлиқ бўлади?
  • Суюлтириш чегараси ва топилиш минимумини қандай аниқлаш мумкин? Жавобингизни мисоллар билан асослаб беринг.
  • Сифат анализида суюлтириш чегараси ва топилиш минимуми қийматлари қандай бўлган реакциялардан фойдаланиш мумкин?
  • Реакциянинг сезгирлиги қандай омилларга боғлиқ бўлади ва сезгирликни оширишнинг қандай усулларини биласиз?
  • Қандай ҳолларда реакцияни амалга ошириш учун бўлиб-бўлиб анализ қилиш усулидан фойдаланилади?
  • Системали анализ қилиш усули нималардан иборат ва қандай ҳолларда бу усулдан фойдаланилади?
  • Гуруҳ реагенти нима ва у қандай талабларга жавоб бериши керак?
  • Катионларни аналитик синфларга бўлишнинг қандай усуллари мавжуд ва кейинги йилларда асосан қайси усул қўлланилмоқда? Нима сабабли?
  • Анионларни аналитик синфларга бўлишнинг қандай усуллари мавжуд? Мисоллар асосида тушунтиринг.

1.Кристиан Г., М. Бином// Аналитическая химия, том 1, 2009. 623 с. 2.Кристиан Г., М. Бином// Аналитическая химия, том 2, 2009. 504 с. 3.Donald Ckoog, M. West. Fundamentals of Analytical Chemistry Brouks. Cole. Cengage, 2014. 4.Турабов Н.Т., Қутлимуратова Н.Х., Сманова З.А. Аналитик кимё. Лаборатория машғулотлари номли ўқув қўлланмаси. Тошкент “Ношир” нашриёти. 2019. 250 б. 5.Fayzullaеv. O. Analitikkimyo. Toshkеnt, «Yangi asr avlodi», 2006, 488 b.
Адабиётлар
Download 185,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish