Ислом дини ва шариат қонунлари ҳақидаги ўгит-насиҳатлар.
Амир Темур ўз фаолиятида Ислом дини ва шариат қонунларига қаттиқ амал қилган. Бунинг асосий сабаби ислом дини ва шариат қонуиларига халқнинг эътиқоди пиҳоятда баланд бўлишидир.
Амир Темур ўзининг ёшлигида Шайх Хўжа Зайниддин Абубакрни авлиё ота деб билган. Аллоҳнинг изни билан у пири Саид Бараканинг дуойи фотиҳаларидан сўнг Мовароуннаҳрнинг амири деб эълон қилинган (771 йил, 10- рамазон. 1369 йил, 8-
апрель).
«Қайси мамлакатда диндан қайтишлик илход ва зиндиқлик кучайса ва у диёрнинг аҳолиси сипоҳу раият турли маслакка кириб иттифоқлари бузилса, у мамлакатнинг ҳалокати яқиндир».
«Авлиёлар, дин пешволарининг мозорлари ва мақбараларига вақфдан маблағ ажратсинлар. У ерларни гилам, таом ва чироқ ^илан таъминласинлар».
Амир Темўр Арслонбоб бобо мозорини (бу зотни Аҳмад Яссавий ўз пири деб ҳисоблаган). Туркистондаги Аҳмад Яссавий қабрини доимо зиёрат қилиб турган. («Туркистон» газетаси,20 октябрь, 1992 йил.)
«Агар ерда ва кўкда икки худо бўлса, жаҳоннинг иши бузилур».
Давлат ва уни идора этиш. Кенгаш ўтказиш.
Амир Темур давлат ишларини идора этиш қоидаларини ўзининг «Тузуклари»да батафсил баён этган. «Тузуклар»нинг ёзилиши ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Баъзилар «Тузукни» Темур ёзган десалар, баъзилар унинг котиблари ёзган дейдилар. «Тузук»лар XVlI асрда форс-тожик тилида бошқа солномачилар томонидан ёзилган деган тахминлар ҳам бор.
Шарофиддин Али Яздийнинг «Зафарнома»сининг 90—91 саҳифаларида «Манзумаи турк» асари турк тилида Темур бош девонида ёзилган ва Темур томонидан таҳрир этилган деб ёзилган (И. Мўминов. «Амир Темурнинг Урта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли».
Амир Темур фикрича, мамлакатни адолатли ва қонунлар асосида бошқариш лозим. Албатта, Темур адолатни ўз синфийсиёсий манфаатлари негизида тушунган. Мулкдор сиифлар ҳокимлигини сақлаш йўлида талқин қилган ҳамда давлат бошқарув шаклларини яна ҳам ихчамлаб, меҳнаткаш косиб ва деҳқонлар фаолиятини бир тизимда туриш чораларини амалга оширган.
Амир Темур салтанат ишларида 4 нарсага амал қилган, яъни; 1) кенгаш; 2) машварату маслаҳат; 3) қатъий қарор, тадбиркорлик, хушёрлик; 4) эҳтиёткорлик.
«Давлат ишларининг тўққиз улуши кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улуши эса қаттиққўллик билан бажо келтирилур».
«Бир ишга киришмай туриб, ундан қутулиш йўлларини мўлжаллаб қуй...»
«Сипоҳни иккилантирадиган (турумсиз) кенгашни эшитишдан сақланардим. Қайси киши ақлга сиққан бир ишни куйиниб гапирса, суйиб эшитар эдим... Лекин, айтилган ҳар бир маслаҳатнинг яхши ва ёмон томонлари ҳақида, ўйлаб кўргач, тўғри ва
савоблироғини танлаб олардим...»
«...Бирон ишни қилмоқчи бўлсам, кенгашиб олиб, кейин Қуръон ҳукми билан иш қилур эдим». («Амир Темур ўгитлари»).
«Ҳар бир табақага адолатли чегара белгила, ўшанда давлат бошқарувйда адолат, ақл ҳукмронлик қилади»,— дер эди Темур.
Подшо ва вазирлар ҳақида ўгит-насиҳатлар Амир Темур «Тузуклари»нинг 2 -бандида давлат ишларини адолатли бошқариш учун вазир сайлаш кераклигй айтилади. У давлат ишларини ўз вазирларига ишониб топширар эди...
«Асли ғанимни имонга киритгин». «Тил қиличдан ўткир». «Бир калима ширин сўз қилични қинга киритар»,— деб таъкидларди Соҳибқирон.
Бу ўгит Соҳибқироннинг ўз тажрибасида.синалган.
Шундай қилиб, Амир Темурнинг панд-насиҳатлари подшолик ва мамлакатларни идора этиш ҳақидаги илмий хулосалар бўлиб, жуда катта маърифий-тарбиявий аҳамиятга эгадир.
Панд-насиҳатлар Соҳибқироннинг кўп йиллик ва машаққатли ҳаётининг мевасидир. Булар мамлакатни бошқариш, кишиларни тарбиялаш, ахлоқ-одобга ўргатишга оид педагогнкадир.
Соҳибқирон ўз панд-насиҳатларини унга Аллоҳ томонидан ҳадя этилган, дейди. У Мовароуннаҳр давлатини ва темурийлар сулоласинн бошқаришнинг асосий қонунидир. Уларга амал қилиш Аллоҳга бўйсуниш, ислом динига итоат этиш, баланд мартабаларга эришишнинг асосидир. Улар Темур ва темурийлар сулоласи давлатларида таълим-тарбия тизимини ҳам илмийназарий асосидир.
«Амир Темур ўгитлари» рисоласида ҳаққоний таъкидланганидек, Амир Темурнинг тарих олдидаги хизмати бениҳоя катта.
Do'stlaringiz bilan baham: |