Алоҳида вакиллари. Анилин – 60С да суюқланадиган, 1820С да қайнайдиган рангсиз суюқлик, сувда ёмон эрийди. Сақлаш вақтида қорайиб кетади, заҳарли. Биринчи маротаба 1826 йилда индигони охак билан хайдаш натижасида ҳосил қилинган. 1842 йилда анилинни Н.Н.Зинин нитробензолни қайтариб ҳосил қилган. Кам миқдорда тошкўмир смоласида бўлади. Техникада нитробензолни қайтариб олинади. Катта миқдорда бўёқлар ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Диметиланилин – 1930С да қайнайдиган суюқлик, бўёқлар, портловчи моддалар олишда ишлатилади. Дифениламин – 540С да суюқланадиган кристалл модда. Бўёқлар тайёрлашда, порохни барқарорлаштиришда ишлатилади.
Толуидинлар – тегишли нитротолуолларни қайтариш орқали олинадилар. Бўёқлар ишлаб чиқаришда ишлатиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |