Мавзу: Амалий таткикотнинг моддий ишлаб чикариш билан алокадорлиги ва фарки



Download 212,58 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi212,58 Kb.
#155957
  1   2   3
Bog'liq
Мавзу


Мавзу: Амалий таткикотнинг моддий ишлаб чикариш билан алокадорлиги ва фарки


Режа:




  1. Кириш

  2. Асосий кисм

1. Амалий тадқиқотларнинг хусусияти
2. Амалий таткикотнинг моддий ишлаб чикариш билан алокадорлиги
3. Амалий таткикотнинг моддий ишлаб чикариш билан фарки

III. Хулоса


Кириш
Амалий тадқиқотларнинг хусусияти шу билан белгиланадики, улар амалий вазифаларни ечиш учун керакли бўлган билимни олишга қараб тўғридан-тўғри мўлжал олади. Бунда гап айрим турдаги амалий вазифаларни ечиш ҳақида боради. Илмий ходим бошқа имкониятларни ўрганиш учун, ҳатто улар қизиқарли натижаларни ваъда қилаётган бўлса ҳам, мазкур тадқиқот чизиғидан четга чиқиши мумкин эмас. Иш режалари ва графикларини ҳамда уларни бажариш тўғрисида ҳисоботларни вақти-вақти билан тақдим этиш одатда амалий тадқиқотларни молиялаштириш шарти ҳисобланади.


Тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик ишланмалари. Амалий тадқиқотлардан фарқли ўлароқ лойиҳа конструкторлик ишланмалари конкрет техник вазифани бажариш мақсадини кўзлайди. Бу, масалан, бирон-бир аппарат ёки иншоот лойиҳасини яратиш, ишлаб чиқаришнинг технологик схемаларини тайёрлаш бўлиши мумкин. Тадқиқотчилик ишланмалари одатда бирон-бир принципиал янги илмий билимларни олиш йўлидаги изланишлар билан боғлиқ бўлмайди, лекин конкрет лойиҳа-конструкторлик вазифаларини ечиш учун фундаментал ва амалий фан натижаларидан фойдаланишга қаратилган тадқиқотлар ўтказишни талаб этади. Бу ерда гап кашфиётчилик ҳақида эмас, балки ихтирочилик ҳақида боради.
Фундаментал ва амалий тадқиқотларда олим амалда мавжуд бўлган, лекин номаълум нарса ёки ҳодисани тавсифлаш ва тушунтиришга ҳаракат қилса, лойиҳа-конструкторлик ишланмалари устида ишловчи илгари мавжуд бўлмаган нарсани ўйлаб топиш ва яратиш ҳақида ғам чекади. Биринчи ҳолда нарсани табиат ёки инсон қандай қилиб яратганлигини билиш ва тушуниш керак бўлса, иккинчи ҳолда нарсани қандай яратиш мумкинлигини билиш ва тушуниш талаб этилади. Бу ҳолат тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик ишланмаларининг фан тизимидаги алоҳида ўрнини белгилайди. Улар, бир томондан, илмий фаолиятнинг алоҳида тури сифатида қаралиши мумкин, бошқа томондан эса – техник ва технологик вазифаларни «тайёр» илмий билимлар асосида ечишдан иборат бўлган муҳандислик фаолияти сифатида амал қилади.
Масалан, аэродинамика соҳасидаги фундаментал тадқиқотлар газ муҳитида газлар ва жисмлар ҳаракатининг қонуниятларини аниқлашга қаратилган. Олимлар аэродинамик жараёнларнинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қилиб моделлар ва назарий схемаларни тузадилар, умумий теоремаларни таърифлайдилар. Аэродинамика соҳасида амалий тадқиқотлар муайян амалий вазифаларни ечиш назариясини яратиш мақсадида олиб борилади. Мазкур тадқиқотларда қанот назарияси, винт назарияси, самолёт динамикаси, аэродинамик вибрациялар назарияси ва ҳоказолар ривожлантирилади. Ниҳоят, тадқиқотчилик ишланмалари конкрет учиш аппаратларининг лойиҳаларини яратишда қўйиладиган техник вазифаларни ечишга қаратилган тадқиқотларни ўтказиш билан боғлиқдир. Бунда аэродинамиканинг ўзидангина эмас, балки фаннинг бошқа соҳаларидан ҳам маълумотларни кенг жалб қилишга тўғри келади (масалан, кимёдан – берилган хоссаларга эга бўлган алоҳида сунъий материалларни ишлатиш зарурияти туғилганида).
Инновацион тадқиқотлар муайян соҳада мавжуд билимларга таяниб ишлаб чиқариш учун фойдали янги ишланмани ихтиро қилишни назарда тутади
Ёшлар илмий тадқиқот лойиҳалари бу нисбатан янги йўналиш бўлиб, унда ёш олимларнинг фундаментал ва амалий аҳамиятга эга бўлган илмий изланиш натижалари ўз ифодасини топади.
Ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлига ўтган дастлабки йиллардаёқ олимларнинг ижодий изланишлари учун шароит яратилди. Барча типдаги илмий тадқиқот ишлари бўйича танловлар эълон қилиниб, уларнинг назорати “Фан ва технологияларни мувофиқлаштирувчи Давлат қўмитасида”ташкил қилинган.
Фундаментал, амалий тадқиқотлар ва тадқиқотчилик ишланмалари ўртасида аниқ чегара мавжуд эмас, улар кўпинча бир-бири билан боғланади. Тадқиқотчилик ишланмалари турли хил лойиҳа-конструкторлик ишлари соҳасига фанни бевосита киритади. Бу соҳа фан соҳаси билан қисман кесишади ва қисман унинг чегарасидан четга чиқиб, тажриба намуналарини яратиш ва синовдан ўтказиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш билан боғлиқ амалий ишларни ҳам ўз ичига олади. Ўз навбатида, мазкур ишлар якунловчи босқичларда ишлаб чиқариш соҳаси билан туташади. Бунда илмий тадқиқотлар ўтказиш зарурияти лойиҳа-конструкторлик ишлари жараёнида ҳам, ишлаб чиқариш жараёнида ҳам (айниқса ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ва уни тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш муносабати билан) юзага келиши мумкин.
Фан ва амалиёт ўртасидаги чегара омонат ва ҳаракатчандир. Ҳозирги давр шароитларида амалиёт ўзининг деярли ҳар бир қадамида фанга таянади. Айни шу сабабли, бир томондан, амалий фаолиятнинг илмий асосларини ишлаб чиқувчи тадқиқотчилар, бошқа томондан эса – тегишли илмий билимларга эга бўлган ва улардан ўз меҳнатида фойдалана оладиган юқори малакали амалий ходимлар талаб этилади.
Амалий тадқиқотлар ва ишланмалар давлат ҳамда саноат корчалонлари томонидан фундаментал фанга қараганда кўпроқ қўллаб-қувватланади. Илмий ҳамжамият онгида фаннинг бош мўлжали ҳақиқатнинг тагига етиш йўлида изланишлар олиб бориш, фойда эса – шу изланишларнинг «қўшимча» маҳсули ҳисобланган бўлса, ижтимоий онгда аксинча – илмий ҳақиқат фойдага хизмат қилиши керак, деб ҳисобланади. Олимлар фаннинг «зиёкорлиги»ни биринчи ўринга қўйсалар, жамият учун унинг «унумдорлиги» биринчи даражали аҳамият касб этади. Фан ва жамият ўртасидан «қора мушук ўтади».
Мазкур зиддият аста-секин илмий ҳамжамиятга ҳам кириб келади. Илмий фаолият мотивларига дахл этиб, у олимлар ўртасидаги конфликтлар манбаига айланади. Айримлар ҳақиқатга беғараз хизмат қилиш идеалларига мувофиқ иш кўрса, айримлар одамлар фойдасига қаратилган «манфаатга хизмат қилиш» идеалларига бўйсунади.
«Соф» фан тарафдорлари фундаментал фан ҳам ижтимоий фойдали эканлигини исботлаб, жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Уларнинг фикрича, фундаментал тадқиқотларнинг фойдаси улар билимларнинг умумий ўсишига, дунёқараш ва маданиятнинг ривожланишига кўмаклашиши билангина белгиланмайди. Мазкур тадқиқотлар амалий-утилитар мақсадларда ҳам зарур, зеро улар дарҳол бевосита фойда келтирмаса-да, лекин кейинчалик амалий тадқиқотлар ва ишланмалар таяниши учун илмий замин яратади.
Аммо фан ва жамият ўртасидаги бу кескинликни бартараф этиш осон иш эмас. Мазкур кескинлик фан ривожланишининг постклассик даврида ҳам сақланиб қолади, бизнинг давримизга келиб эса фундаментал тадқиқотларнинг янада қимматлашиши муносабати билан ҳатто кучаяди.
Ҳозирги вақтда фанга жамият харажатлари фундаментал тадқиқотлар, амалий тадқиқотлар ва ишланмалар ўртасида тегишли равишда 1:10:100 нисбатда тақсимланади. Мазкур соҳалардан банд бўлган фан кадрлари сонининг нисбати ҳам тахминан шунча. Яъни «соф» илмий ҳақиқатнинг тагига етиш йўлидаги изланишлар жамиятга фаннинг бевосита фойдали натижаларини олишга қараганда юз марта арзонроқ тушади. Шундай қилиб, ҳозирги замон «катта фани» ходимлари ва унга ажратиладиган маблағларнинг асосий қисми фан ривожланишининг утилитар йўналишида жамланган. Бу унинг ижтимоий-маданий мўлжалларида «фойдага хизмат қилиш» тамойили «ҳақиқатга хизмат қилиш» тамойилидан устун қўйилишини англатади.

Download 212,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish