Мавзу: Қайта тараш машинасида технологик жараёнлар - Режа
- Қайта тараш машиналарининг турлари
- Қайта тараш машинасининг технологик хусусиятлари
- Қайта тараш машиналарининг даврлари
- Циклик диаграмма
ҚАЙТА ТАРАШ МАШИНАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ - ПАХТА ТОЛАСИНИ ҚАЙТА ТАРАШДА ДАВРИЙ ҲОЛАТДА ИШЛОВЧИ АСОСАН БИР ТОМОНЛИ МАШИНАЛАР ИШЛАТИЛМОҚДА. ҚИСҚИЧЛАР ВА АЖРАТУВЧИ МОСЛАМАЛАР ИШЛАШИГА КЎРА ҚАЙТА ТАРАШ МАШИНАЛАРИНИ ҚУЙИДАГИ ТУРЛАРГА АЖРАТИШ МУМКИН:
- ҚЎЗҒАЛМАС ҚИСҚИЧЛИ ВА ҚЎЗҒАЛУВЧАН АЖРАТУВЧИ МОСЛАМАЛИ МАШИНАЛАР –
- Г-4 «ПЕНЗТЕКМАШ» (РОССИЯ);
- ҚИСҚИЧЛАРИ ДАВРИЙ ХОЛАТДА ХАРАКАТЛАНУВЧИ МАШИНАЛАР-ГД-12 «ПЕНЗТЕКМАШ» (РОССИЯ); 140-СА «САКО-ЛАУЭЛЛ» (АҚШ);
- ҚИСҚИЧЛАРИ УЗЛУКСИЗ ҲАРАКАТЛАНУВЧИ МАШИНАЛАР 1532;1533 «ТЕКСТИМА»; ТСО-1 «TRUETZSCHLER» (ГЕРМАНИЯ); СЕНЧУРИ-720 «ПЛАТТ» (АНГЛИЯ); E-62, E-72 «РИТЕР» (ШВЕЙЦАРИЯ); MC1 «МАРЦОЛИ» (ИТАЛИЯ); КАРТОРИ-К «ХОВА» (ЯПОНИЯ).
- ҚАЙТА ТАРАШ МАШИНАЛАРИДА БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА 4,6,8 ЁКИ 12 ТА ХОЛСТЧА ИШЛАТИЛИШИ МУМКИН. ҚАЙТА ТАРАШ ЖАРАЁНИ ДАВРИЙ ҲОЛАТДА БЎЛИБ, ЦИКЛИК ДИАГРАММА АСОСИДА БОШҚАРИЛАДИ.
- МАШИНАДА ДАСТЛАБ ҚИСҚИЧЛАРГА ҚИСИЛГАН ТОЛАЛАР ТУТАМИНИНГ ОЛД УЧЛАРИ ТАРОҚЛИ БАРАБАН ТАРОҚЛАРИ БИЛАН ТАРАЛАДИ, СЎНГРА ТОЛАЛАР ТУТАМИНИНГ ОРҚА УЧЛАРИ УСТКИ ТАРОҚ ИГНАЛАРИ ОРАСИДАН ЎТКАЗИБ ТАРАЛАДИ.
Қайта тараш машинаси Е-62 ҚАЙТА ТАРАШ МАШИНАСИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ИШЛАШИ ХУСУСИЯТЛАРИ - «ТЕКСТИМА» ФИРМАСИНИНГ 1532 МОДЕЛИДАГИ ҚАЙТА ТАРАШ МАШИНАСИДА БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА 8 ТА ХОЛСТЧА ИШЛАТИЛИБ, УЛАРДАН 2 ТА ПИЛТА ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ ВА ТАЗГА ЖОЙЛАНАДИ.
- МАШИНА ДАВРИЙ ҲОЛАТДА ИШЛАШГА МОСЛАШГАН БЎЛИБ, 4 ТА ДАВР АСОСИДА МАҲСУЛОТНИ ҚАЙТА ТАРАЙДИ. ТАРАБ АЖРАТИЛГАН КАЛТА ТОЛАЛАР ВА НУҚСОНЛАР ТОЗАЛОВЧИ ШЧЕТКА ОРҚАЛИ АЖРАТИЛИБ ПЕРФОБАРАБАН СИРТИДА ҲАВО ЁРДАМИДА СЎРИЛИБ ЙИҒИЛАДИ ВА УМУМИЙ СИСТЕМАГА УЗАТИЛАДИ. ТАРАБ ТОЗАЛАНГАН УЗУН ТОЛАЛАРДАН ПИЛТА ШАКЛЛАНТИРИЛИБ, УЛАР ТЎРТТА-ТЎРТТАДАН БИРЛАШТИРИЛАДИ ВА ЧЎЗИШ АСБОБИДА ЧЎЗИЛИБ ИККИТА ПИЛТАГА АЙЛАНТИРИЛГАЧ ПИЛТА ТАХЛАГИЧ ЁРДАМИДА ТАЗГА ЖОЙЛАНАДИ.
- УЗУН ТОЛАЛИ ПАХТА ИШЛАТИЛГАНДА 25 ФОИЗГАЧА, ЎРТА ТОЛАЛИ ПАХТА ИШЛАТИЛГАНДА ЭСА 8-15 ФОИЗГАЧА ҚАЙТА ТАРАШ ТАРАНДИСИ АЖРАТИЛАДИ.
1532 МОДЕЛИДАГИ ҚАЙТА ТАРАШ МАШИНАСИ ТЕХНОЛОГИК СХЕМАСИ - ЮМАЛАТУВЧИ ВАЛИКЛАР
- ТАЪМИНЛОВЧИ ЦИЛИНДРЛАР
- УСТКИ ҚИСҚИЧ
- УСТКИ ТАРОҚ
- АЖРАТУВЧИ ВАЛИКЛАР
- ПИЛТА ШАКЛЛАНТИРУВЧИ ЗИЧЛАГИЧ
- ЭЗУВЧИ ВАЛЛАР
- ПИЛТА ЙЎНАЛТИРГИЧ
- ЙЎНАЛТИРУВЧИ СТОЛ
- АЖРАТУВЧИ ЦИЛИНДРЛАР
- ТОЗАЛОВЧИ ВАЛИК
- ПЕРФОБАРАБАН
- ТАРОҚЛИ СЕГМЕНТ
- ТАРОҚЛИ БАРАБАНЧА
- ПАСТКИ ҚИСҚИЧ
ҚАЙТА ТАРАШ МАШИНАСИНИНГ ДАВРЛАРИ - ҚАЙТА ТАРАШ МАШИНАСИДА БИР ЦИКЛ 4 ДАВРДАН ИБОРАТ БЎЛИБ, У ЖУДА ҚИСҚА ВАҚТ ОРАЛИҒИДА 0,3-0,4 СЕКУНД (СОНИЯ) ДАВОМ ЭТАДИ.
БИРИНЧИ ДАВР - Толалар тутамининг олдинги учларини тароқли барабанча билан тараш.
- Холстчанинг учлари тутам шаклида
- Қисқичларга қисилган холатда осилиб туради. тароқли сегмент игналари билан уларни тараб, калта толалардан ва нуқсонлардан тозалайди. узун толалар тўлалигича алоҳида толаларга ажралади, тўғриланади ва параллеллашади.
ИККИНЧИ ДАВР - Таралган толалар тутамини ажратишга ва орқа учларини тарашга тайёрлаш.
- Қисқичлар олдинга ҳаракатланиб,очила бошлайди ва таралган толалар тутамини ажратувчи мосламага яқин олиб боради.
- Ажратувчи мослама аввалги циклда таралган толалар тутами порциясини озгина орқага қайтаради. Орқадаги ажратувчи валик фақат ҳаракатланиб қолмасдан, цилиндр устида юмалаб тутамни пастга босиб, узатилаётган порция билан туташишига қулай имконият яратади. Устки тароқ олдинга қараб ҳаракатланиб толаларнинг орқа учларини тарашга тайёр ҳолатга келтиради.
УЧИНЧИ ДАВР - Толалар тутами орқа учларини тараш, ажратиш ва порцияларни улаш
- Ажратувчи мосламага келтирилган олд
- Учлари таралган толалар тутами аввал ажратилган порцияга уланиб орқа Жуфтликда қисилади. Ажратувчи цилиндрлар харакат йўналишини ўзгартириб, катта тезликда устки тароқ игналарна санчилган толаларни тортиб олади. толалар тутамининг орқа учлари устки тароқ игналарида таралади. Қисқичлар олдинга ҳаракатланишини давом эттиради.
ТЎРТИНЧИ ДАВР - Толалар тутами олдинги учларини тарашга тайёрлаш
- Ажратувчи мослама толалар тутами порциясини олиб чиқишда давом этади. Қисқичлар ва устки тароқ йўналишини ўзгартириб орқага қараб харакатлана бошлайди ва секин ёпила боради. Тўртинчи даврнинг охирида қисқичлар тўла ёпилади, толалар тутами улар орасида қисилиб, осилган холатга келади.
ЦИКЛИК ДИАГРАММА - Қайта тараш машинасининг барча ишчи органлари ўзаро мутаносиб ишлаши ва операцияларни кетма-кет амалга ошишини таъминлаши керак. Шунинг учун ишчи қисмлар 40 бўлинмага ажралган индикаторли диск ёрдамида созланган бўлади. Тароқли барабанча ёрдамида тараш циклининг 12,5 % ини, устки тароқ ёрдамида тараш эса 30 % ини ташкил этади. умумий тараш 42,5 % давом этади. Циклнинг қолган 57,5 % и тутамнинг олд ва орқа учларини тарашга тайёрлашга сарф этилади.
Textima 1532 қайта тараш машинасининг циклик диаграммаси
Do'stlaringiz bilan baham: |