Мавзу: Айланма маблағларни нормаллаштиришнинг моҳияти ва аҳамияти нимада. Режа Кириш



Download 34,37 Kb.
bet1/6
Sana27.03.2022
Hajmi34,37 Kb.
#513299
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
курс иши




Мавзу: Айланма маблағларни нормаллаштиришнинг моҳияти ва аҳамияти нимада.


Режа


Кириш

  1. Айланма маблағлар, уларнинг корхона хўжалик фаолиятида тутган ўрни.

  2. Айланма маблағлар структураси ва ҳосил бўлиш.

  3. Айланма маблағлар талабини аниқлаш ва уларни меъёрлаштириш.

  4. Корхонада айланма маблағлар элементларини иқтисод қилиш ва улардан самарали фойдаланишни амалга оширишни бошқариш стратегиялари.

Хулоса
Фойдаланган адабиётлар

Кириш

Мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотларнинг асоси ва туб мақсади – мамлакатда ялпи ички маҳсулотни янада кўпайтириш, аҳоли эҳтиѐжларини тўлиқ қондириш, халқимиз ва миллий бозорларимизни сифатли, арзон, рақобатбардош маҳсулотлар билан таъминлаш, корхоналар фаолиятини такомиллаштириш орқали ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш, аҳолини зарур иш жойлари билан таъминлаш, ҳар томонлама ижтимоий мухофаза қилиш ҳамда уларнинг даромадларини кўпайтириш орқали иқтисодий тараққиѐтга эришиш, пировардида мамлакатимизнинг миллий мустақиллигини мустаҳкамлашдан иборатдир.


Корхона фаолияти мунтазам ишлаши учун уни ҳар томонлама молиявий ресурслари, ўзлик маблағлари, активлари етарли бўлиши зарур бўлади. Булардан ташқари мазкур маблағларни ўринли сарфлаш, рақобат муҳити шароитида ташаббускорлик билан бошқариш ҳам талаб этилади.
Корхоналарнинг фаолиятини муваффақиятли амалга оширишда узоқ муддатли активлар билан бир қаторда корхонанинг айланма маблағлари ҳам муҳим саналади. Шуларни инобатга олган холда корхонада айланма маблағларнинг меъѐри белгилаб олинган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошириш талаб этилади.
Корхона хўжалик фаолияти маблағларни шакллантириш анча қийин масала сифатида саналади. Чунки бозор шароитида нақд пул билан боғлиқ муаммолар вужудга келиб, уларни ҳал қилиш учун эса корхонада самарали бошқарувни ташкил этишни, илмий асосланган қарорлар асосида корхонага тегишли маблағларни самарали сарфлашни ташкил этиш зарур бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, корхонанинг айланма маблағларини молиялаштириш корхонанинг тўхтовсиз ва самарали фаолиятини таъминлайди. Шу нуқтаи назардан битирув малакавий иши учун танланган мавзу уни назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш зарурлигини тақазо этади.
Корхонанинг айланма маблағлари, уларнинг моҳияти, аҳамияти, корхона хўжалик фаолиятида тутган ўрни, молиялаштириш манбалари, корхона айланма маблағларининг таҳлилий жиҳатларига, уларни бошқариш хусусиятларини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш асосида корхона фаолияти самарадорлиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш ва бошқаришни такомиллаштириш йўлларини таклиф этишдан иборат.
Битирув-малакавий ишида қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
- корхонанинг айланма маблағлар, уларнинг моҳияти, бошқаришнинг назарий асосларини ўрганиш.
- корхонанинг айланма маблағлари ва улардан фойдаланиш ҳолати вазиятдан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилиш.
- корхонада айланма маблағлар элементларини иқтисод қилиш ва улардан самарали фойдаланишни амалга оширишни бошқариш стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича тавсия ва таклифлар бериш.
Корхоналарда рақобатбардошликни ошириш ва уни бошқариш масалаларини республикамиздаги бир қатор олимлар: М.Шарифхўжаев, Ш. Зайнутдинов, Д.Рахимова, Ё.Абдуллаев, А. Тўхтабоев, С.Ғуломов, А. Вахобов И.Ильенкова, Р.Фатхуддинов, В.Мельников, А.Виханский ва бошқаларнинг асарларида ѐритилган.



Download 34,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish