Византия тангаларининг Ўрта Осиёга таъсири қуйидагиларда кўринади.
1.Византия солидлари Ўрта Осиёдаги пул муомаласида иштирок этган, бу ерда мавжуд бўлмаган олтин танганинг ўрнини босган ҳолда.
2.Византия солидларига тақлидан маҳаллий тангалар пайдо бўлган, улар муомала вазифасини бажарган.
3.Ўхшатма тангалар ясалиб, улардан безак сифатида фойдаланишган. Христианлар эса тумор сифатида ишлатишган.
3.Византия танга иконаграфияси Суғд, Чоч, Чоғаниён танга иконографиясининг шаклланишига таъсир кўрсатган.
Ўрта Осиёга Византия танга пуллари 3 та йўл билан кириб келган.
1.Дашт - Қора денгиз бўйидан Волганинг қуйи қисми бўйлаб Хоразм, Тан, Қозоғистон ва кейинги Хитойга қараб.
2.Буюк Ипак йўлининг асосий трассаси Хитойдан Ўрта Осиё, Эрон, Шарқий Ўрта ер денгизи ва Византия орқали (V-VIаср) Сосонийлар, Хисрав I.
3.Шимолий - ғарб – «Кавказ ипак йўли.Самарқанд – Каспий денгизи, Сухуми - Қора денгиз, Константинопол.
Янги сулолага асос солган Африғийнинг расми Хоразм тангаларида яхши сақланиб қолган. Унинг бошида қадимги шарқ подошолари ва рим папалари суърати бор эди. Бу махсус қалпоқ ярим доира шаклида бўлиб, елкани беркитиб турган Манглайида ярим ой белгиси бор. Танганинг орқа томонида отлиқ кишини расми, отнинг оёғи остида эса қадимги Хоразм алифбосида, “Шоҳ Африғ” деб ёзилган.
Бу даврга келиб жаҳон тараққиёти янада тараққий топди, чунқи жаҳонни ривожланган минтақаларида, қулдорлик тузуми инқирозга юз тутиб, феодализм даври бошланди. Натижада жаҳон мамлакатлари билна кенг кўламдаги савдо ва маданий алоқалар янада фаоллашди. Хитой билан алоқаларни кучайиши натижасида Ўрта Осиёнинг айрим вилоятларида Хитой намунасидаги тангалар зарб этила бошланди. Кўп асрлар мобайнида Хитойда мис (ёки бронзадан) ишланган ўртасида квадрад тарзидаги ўйинли тангалар ягона пул хизматини ўтаган улар зарб этилмай балки куйилган. Шундай Хитой тангалари тақлитидаги (хитой иеноглифларсиз) ўртаси уйиқ қуйма тангалар Самарқанд Сўғдида, Бухоро воҳасида, Фарғонада, Еттисувда ва Амударё бўйи вилоятларида чиқарилган
Бундан ташқари Туркистонга Византия тангалари ҳам кириб келиб, Чағониён. Сўғд, Чоч ва Фарғонада танга чиқаришга ўз таъсирини ўтказди. Бу таъсир хусусан жуфт тасвирларнинг пайдо бўлишида ўз аксини топади. Сўғд, Чоч ва хўжанд оралиғида жойлашган Уструшон тангалари ҳам диққатга сазовар. Уларнинг айримларида чамаси Ҳиндистон билан алоқаларга шама қилувчи фил тасвири келтирилган.
Умуман олганда илк ўрта асрлар танга нусҳаларининг ниҳоятда хилма-хилги билан ажралиб тўради. Гарчи Ўрта Осиё VI асрда Сариқ денгиздан Қора денгизга қадар чўзилган улкан тўрк хоқонлиги таркибига қирсада Туркистон ерларида амада хукмронликни ўнлаб ўрта ва майда мулкларнинг хокимлари амалга ошириб улардан деярли ҳар бири ўз тангасини чиқаришга интилган. Шуниси диққатга сабзоворқи Туркистоннинг деярли барча вилоятлари иқтисодий ривожланишнинг шундай даражасига натижада ўз тангасини чиқариш зарурати туғилди. Натижада бу даврга келиб барча Туркистон вилоятлари нумизматика сахнаси чиқди.
Чочда танга зарб этиш IV асрдан олдироқ бошланган илк ўрта асрларда нусҳаларнинг ниҳоятда хилма-хиллиги билан ажралиб бўрувчи танга зарб этадиган бир қанча марказлар тарқиб топди. Фарғонада илк бор ўз тангаси чамаси VI асрда пайдо бўлган VIII асрда эса бир қанча ерлара чиқарилган. Уструшонда танга зарб этиш VII асрда вужудга келди кешда қачон ўз пули зарб қилина бошлаганлиги аниқлангани йўқ. Ношхабда танга зарб этиш IV асрда ҳам давом этган.
Бу вақтга келиб тангалар ҳамма ерда чиқарилган бўлсада, Туркистоннинг барча вилоятлари ихтисодий жиҳатдан бир хил ривожланган эмас. Бу борада Самарқанд Сўғди етакчилик қилган, зеро бу ерда мистангалар жуда мўл чиқарилар эди.
Умуман олганда бу даврда Ўрта Осиё кўплаб кичик ва майда эгаликларга парчаланиб кетган эди. Бу парчаланиш ҳар бир вилоятнинг ўз тангасини бўлишига олиб келди. Масалан: Ношхабда (Қашқадарё вохасиниг қадимги шаҳри) III-V асрларда бир томонда подшо калласи, иккинчи томонда подшонинг шер билан курашини акс эттирган мис тангалар зарб қилинган.
Бухоро вилоятида Ўрта Осиёда кўплаб қилиб келган Соссоний кумуш тангаси таъсири роль ўйнайди.Танганинг бир томонида хукмдорни калласи, иккинчи тоомнида қохинлар билан меҳроб олови тасвирланган IV-V асрларгача Сўғдда ёйчи тасвирланган майда кумуш тангалар чиқарилган. Яқинда қадимий Самарқанд (Афросиёб) территориясида ана шундай тангалар хазинаси топилган. VII асрнинг иккинчи чорагидан эътиборан Самарқанд подшолари тўрт бурчак шаклидаги тешикка эга бўлган. Сўғд ёзуви битилган мис тангаларни зарб қилганлар. Мазкур тангаларда кичик хокимлар ўз унвон ва исмларини, шунингдек танга зарб этилган жойни кўрсатиб ўтганлар. Масалан: Панч (Панжикент) ёки Селлистон ва хоказо. Шуниси диққатга сазоварли Самарқанд хукмдорларининг зарб қилдирган мис тангалари ҳозирги кунда юзлаб, айрим ҳолларда катта хазиналар тарзида топилмоқда.
Бундай тангалар биринчи навбатда ички майда савдога хизмат қилган.Бу тангалар бошқа вилоятлар Ношхаб, Чоч, Хоразм, Тохаристон ва Эронда ҳам топлиган. Юқорида номлари келтирилган вилоятлар сиёсий жиҳатдан бир-бири билан ажралиб кетган бўлса ҳам уларнинг ўртасидаги савдо алоҳалари яхши йўлга қўйилганлигидан далолат беради.
Самарқанд хокимларининг чиқарган тангасидан қўшни Уструшоналар (Жиззах ва Ўратепа районлари) вилоятида VI- VIII асрларда зарб қилинган тангалар тубдан фарқ қилган. Уларда тўрт бурчак шаклидаги тешиклар бўлмай балки хукмдорнинг расми ва суғд ёзувида хукмдорнинг номи ва унвони ҳамда тамғаси ифодаланган.
Шу даврларда Чочда яъни VI- VII асрларда бир неча хилда кўплаб тангалар зарб қилинган. Уларда Сўғд ёзувлари, тамғалари, подшонинг боши ёки рафиқасининг расми ифодаланган эди. Танга пуллар хилининг кўплиги Чочда пул садосини жуда ҳам ривожланганлигини кўрсатади.
Яқинда Самарқанд музей коллекциясидан V-VI асрларга оид Фарғонанинг тангасини топишга муваффақ бўлинди. Қадимий ёзуви бўлган бу ёдгорлик ўша давр халқларининг тилини ўрганишда яккаю ягона ёдгорлик ҳисобланади. Кейинчалик VII-VIII асрларда Фарғонада тўрт бурчак шаклида тешикка эга бўлган Сўғд ёзув туширилган тангалари чиқарилган.
Шу даврларда зарб қилинган танглар, Ўрта Осиё хақларини юксак маданиятга эга эканлигини биринчи навбатда товар пул муносабатларини гуллаб яшнаганлигидан далолат беради.
1. Диодот (250-230 эр.олд). - Аверсда ҳукмдорнинг ўнг томонидан олинган тасвири. Сочлари диадема билан ўралган хукмдор қиёфаси профилда тасвирланган, сал дўнг пешона, тўғри бурун, кичик лаб, ияги сал туртиб чиққан. Реверсда илоннинг сурати. Мисдан ясалган, 4г оғирликда.
2. Евтидем (эр.олд 235 – 200 й)-Аверсда соқолли Геракл тасвири, унинг пешонаси тўғри, қисқа бўртиб чиққан бурун, тўла ёноқлар, сочлари тўғри чизиқлар билан берилган. Реверсда югуриб кетаётган от тасвирланган. От тасвири устида легенда мавжуд бўлган. 8 г оғирликда. Яна бир танганинг аверсда ҳукмдорининг ўзи тасвирланган, сочлари жингалак, бурни букрисимон, бошида нуқтали ободок тасвирланган.
3.Диметрий (эр.олд. 200 - 185)- Аверсда филнинг бошига ўхшаш бош кийим кийган шоҳ тасвирланган. Нуқтали ободок. Реверсди легенда. Мис, оғир 7,8 г, диаметри - 2,7 см.
4.Евкратид (эр.олд. 171-155) - Аверсда шоҳнинг жингалак сочлари диадема билан ўраб олинган, ҳукмдорларнинг пешонаси кичик, бурни тўғри ва жуда қисқа бўйни. Реверсда отлиқлар (Диоскур) тасвирланган.
5. Гелиокл (эр.олд. 155-140 йй) - Аверсда қўш диадема билан сочлари ўраб олинган. Ҳукмдор кичкина туртиб чиққан пешонали, букрисимон бурун, кичкина лаблар ва иякга эга бўлган. Кўзлари кичкина, устида узун ингичка қошлар тасвирланган. Реферсда хитон кийиб олган Зевс, бир қўлида перун (ҳокимят рамзи), яна бир қўлида найза тасвирланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |