Мавзу: Қадимги Римдаги сиёсий таълимотлар. Режа



Download 21,82 Kb.
bet1/2
Sana17.12.2022
Hajmi21,82 Kb.
#890204
  1   2
Bog'liq
4174B15E-A8BF-4050-A223-707A9D06F29A.6-мавзу.


Мавзу: Қадимги Римдаги сиёсий таълимотлар.
Режа:
1.Қадимги Римдаги сиёсий фикрнинг умумий тавсифи.
2. Цицероннинг давлат ҳақидаги таълимоти.
3. Августиннинг сиёсий қарашлари.

Қадимги Римнинг сиёсий фикри тарихи тўла-тўкис минг йилликни ўз ичига қамраб олади. У узоқ вақт давомида қадимги Римнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги муҳим ўзгаришларнинг эволюциясини акс эттиради.


Қадимги Рим тарихининг ўзини учта:

  • Подшолик (мил.авва 754-510 йиллар)

  • Республика (мил.авв. 509-28 йиллар)

  • Императорлик (мил.авв.27 йилдан то миллиодий 476 йилгача)даврларга бўлиш қабул қилинган.

Ягона Рим империяси ҳозирги милодий 395 йилда Ғарб ва Шарқ империяларига бўлиниб кетди ва охиргиси(Шарқий Рим,Византия империяси) 1453 йилгача амал қилди.
Қадимги Римнинг сиёсий институтлари ва қарашлари аҳолининг турли қатламлари:

  • Патрицийлар ва плебейлар

  • Нобилитетлар (бойлар) ва камбағаллар

  • Оптиматлар(жамиятнинг юқори доиралари) ва популярлар (пастки эркин қатламлар)

  • Эркин кишилар ва қуллар

ўртасидаги қаттиқ курашлар шароитида узоқ тарих давомида шаклланиб ва ривожланиб борди.
Рим тарихида плебейларнинг устунликка эга бўлган патрицейлар (Рим халқи) билан тенг ҳуқуқларга эга бўлиш учун олиб борган кураши муҳим рол ўйнади.
Бу кураш Олтинчи Рим подшоси Сервей Туллийнинг ислоҳотларига олиб келди.
Серви Туллиус (лот. Сервиус Туллиус)-милоддан аввалги 578-535 / 534 йилларда қадимги Рим афсоналарига кўра ҳукмронлик қилган Қадимги Рим подшоҳларининг ярим афсонавий олтинчиси. Бу ҳолда "ярим афсонавий" дегани, замонавий қарашларга кўра, бундай Рим қироли ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлган, лекин унинг номи билан боғлиқ афсоналар ва афсоналарнинг бутун цикли уларнинг тарихийлигига катта шубҳа туғдиради.
Афсонага кўра, бўлажак ҳукмдорнинг онаси қул бўлган. У Римнинг бутун сиёсий тизимига асос солган бир қатор қонунчилик ислоҳотларига мансуб. Сервиус Туллиус учун қирол образи мустаҳкам ўрнашди, у патрисияларни заифлаштирадиган ва оддий халқдан римликларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлайдиган бир қанча тадбирларни амалга оширди.
Олтинчи Рим подшоси Сервей Туллийнинг ислоҳотлари натижасида плебейлар “Рим халқи” таркибига киритилди.
Улар халқ мажлисида иштирок этиши ва ижтимоий мулкда ўз ҳиссасига эга бўлишлик ҳуқуқини олдилар.
Бироқ, плебейлар ҳуқуқларда патрицийлар билан тўла тенглаштирилмади.
Улар патрицийларнинг афзалликларига қарши курашни давом эттирдилар.
Плебейларларнинг манфаатларини ифода этувчиси сифатида ака-ука Тиберий ва Гай Гракхлар сиёсий майдонга келдилар. Улар Рим республикаси халқ трибунасига консул бўлиб, Рим ижтимоий-сиёсий тартибларини демократлаштириш, йирик ер эгалигини чеклаш, ортиқча ерларни тортиб олиш ва уларни ерсиз деҳқонларга бериш, ноннинг баҳосини пасайтириш, янги йўллар қуришни ёқлаб чиқдилар. Уларнинг чиқишлари Сенат ва ундаги аристоркратик доираларга қарши демократик ҳаракатларнинг кучайишига олиб келди.
Қадимги Рим сиёсий фикри қадимги юнон сиёсий таълимотлари таъсирида шаклланди ва ривожланди.Қадимги Рим алломаларининг (Лукреций Кар, Цицерон, Аврелий Августин ва б) фаолиятига Суқрот, Афлотун, Арасту, Полибий каби юнон мутафаккирларининг асарлари катта таъсир кўрсатди. Уларнинг қарашларида кўп ўхшашликлар мавжуд, уларни янада бойитди.
Айниқса юнон мутафаккирларининг давлат ва жамият ҳақидаги қарашлари Цицерон асарларида янада ривожлантирилди.

Download 21,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish