Мавзу: Қадимги греция санъати



Download 54 Kb.
Sana01.07.2022
Hajmi54 Kb.
#727780
Bog'liq
Кадимги греция ривожланишининг асосий хусусиятлари


Кадимги греция ривожланишининг асосий хусусиятлари

Режа:


1. Қадимги Греция санъатининг жаҳон маданияти тарихида тутган ўрни.
2. Меъморчилик ва ҳайкалтарошликнинг ўзига хос томонлари.

Одатда Қадимги Греция санъати тарихи Микенанинг қулаши ва Дорийлар томонидан Пелопоннес, унинг жанубида жойлашган ороллар, Критнинг босиб олиниши билан бошланади ва эрамиздан аввалги XI асрдан I асргача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу тарихий-бадиий давр тўрт босқичдан иборат:


1). Гомер даври (эр.ав. XI-VIII асрлар);
2). Архаика даври (эр.ав. VII-VI асрлар);
3). Классика даври (эр.ав. V-IV асрларнинг дастлабки уч чораги);
4). Эллинизм даври (эр.ав. IV-I асрлар).
Греклар биринчи бор бадиий ижодда инсониятнинг асрий муаммоларини ечишга уриндилар. Улар ботирлик, жасорат, Ватан меҳри ва ҳур инсоннинг қудратини улуғладилар, унинг жисмоний гўзаллиги ва маънавий баркамоллигини ифодалаб, идеал, гармоник камол топган инсон образини яратишга интилдилар. Буюк Софоклнинг “Табиатда инсондан кучли зот йўқ”, - деган фикри давр эстетикаси, дунёқарашини ўзида мужассамлаштирган. Қадимги Грецияда фаолиятли, давлат манфаатини ўз манфаатидан устун қўядиган инсонни улуғладилар. Иродали, Ватанни севадиган ва унинг учун кураша оладиган инсон образини идеал инсон, деб билдилар.
Ҳар тўрт йилда ўтказиладиган Олимпия мусобақалари эса, эркин Эллиннинг жисмоний ва маънавий шавкатини намоён этувчи байрамга айланди, ғолибларга ҳайкаллар ўрнатилди. Дарҳақиқат, Грек санъати инсоннинг реал ҳис-туйғуларини бадиий ифода этиши билан ҳамон кишига завқ-шавқ бахш этмоқда; инсон ақл-идроки, заковатини тараннум этиб, унга куч бағишламоқда.Грек санъатининг шу жиҳати Европаликлар томонидан ҳам, Шарқ халқлари томонидан ҳам эъзозланади.
Мамлакатимиз санъаткорлари ҳам бу санъат намуналарига мурожаат қилиб, ўзларининг маҳоратларини оширганлар.

Гомер даври санъати.


Қадимги Греция тарихининг эрамиздан аввалги XI-VIII асрлари Гомер даври деб аталади. Бу давр санъати ва маданиятини ўрганишда Гомернинг “Илиада” ва “Одиссея” достонлари қимматли манбаа ҳисобланади. Микена ёзувларининг ўқилиши шу даврга оид маълумотларнинг кенгайишига ёрдам берди. Гомер даврида ҳунармандчилик, айниқса, кулолчилик ва у билан боғлиқ бўлган кўзага гул солиш санъати равнақ топган. Дастлабки ишланган кулочилик буюмлари - кўзаларда қадимги Грек амалий-декоратив санъатининг ўзига хос хусусиятлари намоён бўлади. Бу кўзалар юзасига геометрик нақшлар ишланган бўлиб, уларнинг шакли кўркам нақшлар композицияси аниқ, силуэтлари қатъий. Бу хусусиятлар буюмга ўзгача латофат киритади.
Диний маросимлар билан боғлиқ бўлган катта ҳажмдаги Дипилок кўзалари (Африка яқинидаги Дипилон дарвозаси яқинидан топилгани учун шундай деб номланган) шундай характерда ишланган. Гомер асри кулолчилик буюмлари, кўзаларида геометрик нақшлардан ташқари ўсимликлардан ишланган нақшлар, ҳаётий воқеаларни схематик талқин этувчи тасвирлар учрайди.
Архаик Греция санъати.
Эрамиздан аввалги VIII аср охирларидан бошлаб, илк синфий жамият ташкил топа бошлаган. Эрамиздан олдинги VII-VI асрларда архаик, яъни қадимги (грекча “архейос” - қадимги демакдир) давр деб номланади. Архаика даврида Грецияда илмий фикрлар ривожланади. Тиббиёт, астрономия, тарих, география, математика тараққий қилди, поэзия, адабиёт, театр камол топди, грек ёзуви пайдо бўлди. Греклар ўзларидан аввалги халқлар, Шарқ мамлакатлари - Бобил, Мисрнинг фан ва маданият борасидаги ютуқларини чуқур ўрганиб, ўзларининг бетакрор санъат ва маданиятларини яратишга муяссар бўлдилар.
Меъморлик. Архаика даври меъморчилик санъати шаҳарларнинг ривожланиши ва қурилиши билан боғлиқ.
Грек ибодатхоналари бир неча типда бўлиб, буларнинг ичида энг кенг тарқалган типи периптер ҳисобланган. Бу типда қурилган бинонинг марказий қисми муқаддас ер-целла бўлиб, атрофи эса устунлар билан ўралган. Грек меъморчилигининг бу типи фақат грек меъморчилигидагина эмас, балки жаҳон санъати меъморчилигида ҳам катта роль ўйнади. Илк Архаика ибодахоналари бирмунча паст ва узунроқ қилиб қурилган. Уларнинг кўриниши вазмин ва салобатли. Пестумдаги (Италия) Гера ибодатхонаси (эр.ав.VI аср ўрталарида) шу жиҳатдан ибратли. Коринфдаги Аполлон ибодатхонаси (эр.ав.VI асрнинг иккинчи ярмида қурилган) перитер типидаги дорий ордерида ишланган бўлиб, унинг олд томонида 6, ён томонида 15 устун ўрнатилган. Бу ибодатхонада ҳам Архаика меъморчилигининг характерли томонлари очилади.
Ҳайкалтарошлик. Архаика даврида грек монументал ҳайкалтарошлиги камол топа бошлади. Тошдан яратилган ҳайкаллар намунаси эса эрамиздан аввалги VII асрларга тўғри келади. Ҳайкалтарошликнинг ривожланишида Крит санъаткорларининг таъсири сезиларли бўлган. Архаика даври ҳайкалтарошлигида одам гавдасини алоҳида тасвирлаш билан бирга, воқеаларни акс эттирувчи композициялар, масалан, олишувлар кўрсатилади. Персей ва Геракл қаҳрамонлигига, худолар ва гигантлар жангига бағишланган композициялар шу давр ҳайкалтарошлиги маҳсулидир. Архаика даврининг кўзага сурат солиш санъати дастлаб қора фигурали вазаларда намоён бўлди. Бундай вазаларга қора лак билан турли тасвирлар ишланган. Айниқса қора фигурали вазалар ишлаш санъати VI асрнинг II-III чорагида ривожланиб, бу соҳада аттикали қуроллар ва расмлар чиқаришган. Шундай машҳур усталардан бири, рассом Клитий бўлган. У жаҳонга машҳур бўлган “Франсуа вазас”ни безатган. Эр.ав. 540-530 йилларда қизил фигурали вазалар ишлаш кенг тарқалади. Бу вазага гул солиш санъатида реалистик тенденцияларнинг ортиб бориши сабаб бўлди. Қизил фигураларда тасвирланган образлар, тасвирлар кўзанинг табиий ранги - пиширилган лой рангида (қизғиш, қизғиш жигарранг) қолдириб, фон, қолган бўшлиқ эса қора лак билан бўяб чиқилган. Бу услуб воқеликни реал тасвирлашда катта имкониятларга эга бўлиб, эрамиздан аввалги VI асрнинг учинчи чорагидан IV асргача давом этди. Эрамиздан аввалги V асрга келиб, Греция ўзининг сиёсий, иқтисодий ва маданий тараққиётининг энг юксак босқичига кўтарилди.
Юқори классика. Эрамиздан аввалги V асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, Греция сиёсий, иқтисодий ва маданий равнақининг олтин даврини бошлади. Санъатнинг ҳамма тур ва жанрлари ривожланиб, юқори классика даври кишиларининг эстетик идеал ҳақидаги тушунчаларини мукаммал бадиий образларда кўрсатади. Бу тараққиётда, сўзсиз, шу даврнинг йирик давлат арбоби Перикл муҳим роль ўйнади. Юқори классика даврида Афина акрополи ўзининг тугал кўринишини эгаллади. Перикл ташаббуси билан Афинанинг ички қалъаси - Акрополь қайта тикланди. Бу қалъа Эрон-Грек урушида вайрон бўлган эди. Эрамиздан аввалги V асрнинг учинчи чорагида бу ерда оқ мармардан ясалган грек меъморчилигининг нодир дурдоналари бўлган Парфенон, катта дарвозахона - Пропилей, қанотсиз ғалаба маъбудаси Никага атаб қурилган Ники Аптерос қад кўтарди. Бу бинолар бадиий безакка бой бўлган. Масалан, Пропилей деворлари давлатнинг жанговор ўтмишини тасвирловчи суратлар билан безатилган. Акрополнинг очиқ майдонида Афина давлатининг куч-қудратини ва улуғлигини ўзида ифодалаб, грек тарихида биринчи бор умумэллин бирлигини намойиш этувчи меъморчилик ансамбли эди. Акропол тепалигининг ён бағирларида қурилган ибодатхона ва томошахоналар эса уни янада мўътабар, муқаддас даргоҳ даражасига кўтарган. Грек классикаси меъморчилигининг беқиёс намунаси, юксак ақл-заковат меваси ва афиналиклар ҳомийси бўлган Афина маъбудасига бағишланган Порфенон ибодатхонаси ҳисобланади. Эрамиздан аввалги 447-438 йилларда меъморчилик Иктин ва Калликрат томонидан қурилган бу ибодатхона афиналикларнинг хазинасини сақлаш учун хизмат қилган. Парфенон ибодатхонасининг безак ва ҳайкаллари эса даврнинг буюк ҳайкалтароши, Периклнинг яқин сафдоши Фидий раҳбарлигида бажарилган. Бу даврга келиб, ҳайкалтарошлик юксак камолот даврига қадам қўйди. Ўайкалтарошлар эндиликда одам қомати ва юз тузилишини тўғри тасвирлабгина қолмасдан, ўз асарларида мураккаб ҳаракатларни ҳам ифодашга, композиция ечимининг ҳаётий бўлишига алоҳида эътибор бера бошладилар. Шундай масала билан шуғулланган йирик ҳайкалтарошлардан бири Мирон ҳисобланади. Унинг машҳур асарларидан бири “Дискобал” (Диск отувчи) ҳайкалида жисмоний гўзал, маънавий кучли идеал инсон образи яратилади. Сўнгги классика даври ҳайкалтарошлиги реалистик тенденциянинг кучайиши билан характерланади. Ўайкалтарошлар ўз қобилияти, дунёқараши, имкониятларидан келиб чиқиб, инсон маънавий оламининг турли қирраларини ёрита бошлайдилар. Бу хусусият сўнгги классиканинг буюк ҳайкалтарошлари Скопос, Пракситель, Лисипп ижодида сезиларли эди.
Давр зиддиятлари, санъатда содир бўлаётган ўзгаришлар сўнгги классика даврининг йирик ҳайкатароши Скопос ижодида ўз ифодасини топди. У юқори классика анъаналарини давом эттириб, монументал, қаҳрамонлик руҳи билан суғорилган ҳайкалтарошлик композицияларини ишлади, лекин асарларида юқори классикага хос хотиржамлик, улуғворлик, вазминлик эмас, балки серғайрат, куч-қувватга тўлиб-тошган кишиларнинг кўриниши, маънавий ички дунёси очиб кўрсатилади. Скопаснинг машҳур асарларидан бири “Менада” (Ваканка, Диониснинг умр йўлдоши) ҳайкалидир. Унда рақс дунёсига чўмган, мафтун бўлган Менада ҳолати тасвирланади.
Менаданинг берилиб рақсга тушаётган ҳолати орқали ташланган бош ҳаракати, спиралсимон буралган гавда орқали очиб берилган. Образнинг ҳар томонлама идрок этилишини ҳисобга олиш ҳам Скопос ижодини аввалги давр санъатидан фарқлайди.

Адабиётлар:



1. Абдуллаев Н.У. «Санъат тарихи» Том-1, Тошкент,
Ўқитувчи, 1986 й. (69-78)
2. Виппер Б.Р. «Исскуство древней Греции» М., 1972.
(10-23)
3. www.ziyonet.uz
Download 54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish