Кесим танлаш.
Прокат элементларига кесим танлаш юза бўйича энг кичигидан ўсиб бориш тартабида оддий саралаш орқали амалга оширилади. Шундай қилиб ҳамма талабларни қаноатлантирувчи биринчи кесим энг кичиги бўлади. Хар хил прокат кесмлардан тузилган оралиқ (сквозной) колонналар кесимини танлаш иккита босқичда олиб борилади. Биринчи босқичда ҳар битта шохчанинг кесими танланади ва шохчаларнинг кесим юзалари энг кичик бўладган h1 ва h2 баландликлари аниқланилади. Иккинчи босқичда шохчаларнинг h1 дан h2 гача бўлганҳаммашохчалар баландликларинисаралаш йўли билан колонна стерженлари компоновка қилинади ва энг кичик юзага эга бўлган кесим танланади. Агар оралиқ (сквозной) колоннанинг панжараси қадами бошлангич маълумотларда берилмаган бўлса, унда панжаранинг оптималқадамистержен ва уларнинг шохчаларининг тенгустиворлик шартидан излаб топиш амали бажарилади. 3 та листдан иборат қўштаврга ўхшаган,таркибий кесимнинг туташ колонналари кесимини танлаш икки босқичда олиб борилади. Биринчи босқичда кесим белбоғлари нисбатиҳисоблашлари амалга оширилади (агар бошланғич маълумотларда берилмаган бўлса)ва СНиП II.23-81бўйича пўлат конструкцияларини лайиҳалаш қўлланмаси меъёрий хужжатларидаги усул бўйича кесим танланилади. Агар бу усул қониқарли натижалар берса танлаш тугатилади. Акс ҳолда танлашнинг иккинчи босқичи – минимал массали кесим олиш учун кесимнинг мумкин бўлган баландликларини вариациалаш амали бажарилади. Таркибий балкалар кесимини танлаш деворнинг минимал қалинлигида бажарилади. Балканинг қўштаврали пайвандли ҳолатида, фақат кўндаланг қовурға бикрлиги ўрнатилиш кўзда тутилади ва танлаш девор эгилувчанлигига мос келувчи қалинлигини тайинлашдан бошланади: = 6. Балканинг қўштаврали пайвандли бикр қовурғасиз ҳолатида танлаш девор эгилувчанлигига мос келувчи қалинлигидан бошланади: = 3.2, яъни қўзғалувчи юклар қўйилмаганда кўндаланг қовурға бикрликлари билан маҳкамланмаган деворнинг рухсат этилган энг катта эластиклигига мос келади. Агар девор маҳаллий ёки бошқа устиворлик шартларини қаноатлантирмаса балкани танлаш жараёнида унинг қалинлиги оширилади. Шунинг учун бикрликнинг кўндаланг қовурғалар қадамини реал қилиб бериш тавсия этилади. Акс ҳолда бикрлик қовуғалари СНиПда рухсат этилган энг катта масофада қўйиб чиқилади. Ҳисоблаш умумий устиворликка текшириш билан тугатилади. Агар умумий устиворликка текшириш бажарилмаса, энг кичик оғирликка эга бўлган кесим юза олиш мақсадида кесимнинг имконият даражасидаги горизонтал ўлчамлари ва қалинликларини вариациялаш ўтказилади. Варивциялаш биринчи босқичда олинган кесиматрофида амалга оширилади. Бунда кесим эгилишга текшириш шартидан олинган кесимдан оширилмайди. Маҳаллий юкламларга ҳисоблаш ўтказилмайди.