0 рақами
Жуда пуч ҳам эмасман,
Ўйлагандек басилар.
Ўтсам сонлар ортига,
Кучим яққол сезилар.
1 рақами
Нолдан кейин тураман,
Чизғичингингга қарб боқ.
Сонлар ичра доимо,
Биринчиман, эй , ўртоқ.
2 рақами
Қоматимни кўрганлар,
Қиёс этар оққушга.
Мендан дир-дир титрайди,
Ихлоси йўқ ўқишга
3 рақами
Билимингни баҳолаб,
Ноилож қониқаман.
Қачон ўтар ,,Тўрт-гаъъ деб,
Кўз тикиб, толиқаман.
4 рақами
Тўнтарилган стулга ,
Ўхшаб кетар бўй-бастим.
Отим – яҳши ,тўртта ҳарф,
Беш менинг яқин дўстим
5 рақами
Рассом чизар ўхшатиб,
Юк кўтаргич илмоққа.
Мен – муаллим совғаси,
Билимдон ҳар ўртоққа.
6 рақами
Копток мисол қорнимни,
Соябонга оламан.
Бир , икки,уч ўзимга,
Тенг бўлина қоламан.
7 рақами
Қалпоқ кийиб бошимга,
Боғлаганман белбоғни,
Хизматига тайёрман ,
Мехнатсевар ўртоқни.
8 рақами
Ипак қурти пилласидек,
Қўш халқаман мустаҳкам.
Ўзгармас қиймат шакли,
Ўнг-терс бўлиб турсам ҳам.
9 рақами
Шаклим ўхшар вергулга ,
Олтига қариндошман.
Бир хонали сонларга,
Шу ёшдан карвонбошман
10 рақами
Қўшни бўлиб кўпайдик,
Ўн ҳиссага бир ва нўл,
Ҳисоблаймиз ,санаймиз,
Бериб доим қўлга –қўл.
1ўқувчи:
Ҳисоб илмин бойитди,
Ўн дона машхур рақам.
Сонлар, рақамлар ила
Маънолидир бу олам.
Рақамлар ўнли саноқ,
Системанинг юраги.
Одамлар учун хизмат қилмоқ,
эрур тилаги.
Ўқитувчи: Ўтган дарсда қандай мавзу ўтган эдик ва қандай топшириқ берилган?
1ўқувчи : 2 ни кўпайтириш ва 2 га бўлиш.
Ўқувчилар гуруҳларга бўлинади:
1-гуруҳ Тежамкорлар 2-гуруҳ Тадбиркорлар
Ҳар бир гуруҳга саволлар бераман:
Тежамкорлик ҳақида мақоллар айтинг.
Кимки бўлса тежамкор, Тадбирли иш бузилмас.
Қут-барака унга ёр. Етти ўлчаб бир кес.
Тежовлиқнинг иши бежовли. Пул топгунча,ҳисоб топ
2 га кўпайтириш жадвали ,2 га бўлиш жадвали занжир усулида сўралди.
1-гуруҳ 2-гуруҳ
2 х 6 =12 2 х 8 = 16
6 х 2 = 12 8 х 2 = 16
12 : 6 = 2 16 : 8 = 2
12 : 2 = 6 16 : 2 = 8
Кластер усулидан фойдаланиб ўқувчиларга гуруҳлараро мусобақа ташкил этаман.
Дам олиш дақиқаси ўтказилади:
Янги мавзу баёни:
3 ни кўпайтириш 3 га бўлиш.
1-мисол
1-мисолни АКТ ёрдамида кўпайтиришни бир хил қўшилувчилар билан ҳисоблаш мумкинлигини тушунтираман.
Масалан: 3 + 3 = 6 3 + 3 + 3 + 3 =12
3 х 2 = 6 3 х 4 = 12
2-мисол: амаллар тартибини тушунтирилади, ҳар бир гуруҳдан биттадан ўқувчи ишлайди.
3 х 2 + 3 = 6 + 3= 9 3 х 3 + 3=9+3 =12
3 х 4 + 3 =12 + 3 = 15 3 х 5 + 3 = 15 + 3 = 18
3 масала:
Битта банкада 3 кг асал бор .Шундай 6 та банкада неча кг асал бор?
Ечиш: 3 х 6 = 18
Жавоб: 18 кг асал бор
4-мисол:қўшилувчини кўпайтма шаклида ёзинг.
3 + 3 + 3 = 3 х 3 = 9 3 + 3 + 3 + 3 = 3 х 4 = 12
Мустаҳкамлаш: Гуруҳлар ўртасида мусобақа тарзида ким чаққон ўйини ўтказилади.
Ғолиб гуруҳ рағбатлантирилади.
Ўқувчи: Болажонлар бошлайлик ,
Келинг ,ҳисоб назмини.
,,Савол-жавоблар ъъ ҳамда,
,,топағонлар ъъ базмини.
Математик топишмоқ айтиш мусобақаси ўтказилади.
Тежамкорлар гуруҳи: Тадбиркорлар гуруҳи:
Дон чўқиса оқ товуқ, Ўнта жўжам бор далада,
Сув ичса гар қораси, Мушук пойлар ҳув панада
Ҳаммаси қанча бўлар, Бирин паққос еди кеча,
Қўшилганда онаси. Бугун яна ,қолди неча ?
Жавоб: 3 та Жавоб: 9 жўжа
Енди сонли мақоллар айтамиз:
Бирники – мингга,мингники туманга Бир йигитга, қирқ ҳунар оз.
Юз бора эшитгандан, бир бора кўрган афзал. Икки ярим , бир бутун.
Тезкор савол-жавоб , слайд ёрдамида ўтказилади.
1 1та тухум уч минутда пишади , 5 та тухумчи ?
2 Учта туя биргаликда 24 км йўл юрди.Битта туя неча км йўл юрган ?
5 Дарсда фаол қатнашган ўқувчилар рағбатлантирилади ва баҳоланади.
Енг фаол ўқувчи номинатсияси ғолиби аниқланади
Енг билимдон ўқувҳи номинатсияси ғолиби ҳам аниқланади.
Ғолибларга ,,Ертак киитобларъъ тақдим этилди.
Уйга вазифа: 6,7 мисол ва масала.
Do'stlaringiz bilan baham: |