Мавзу: 2 Тренинг тарихи ва гуруҳий терапеянинг шаклланиши
Режа:
1. Антик давр файласуфларининг тренинг хақидаги илк қарашлари
2. Россияда тренингнинг вужудга келиши ва олимларнинг олиб борган ишлари
3. Узоқ хориж олимларнинг тpенинг юзасидан олиб бoрган ишлари
4. Шарқ уйғониш даври алломаларининг тренинг хақидаги фикрлари
Бизга маълумки Антик давр файласуфларининг дастлабки қарашлари бир қатор фанларга асос солинишига туртки бўлган. Айнан антик давр файласуфлари деярли барча фанларнинг узоқ ўтмишини очиб берган холда, хозирги кундаги қонуниятлар ўша даврда хам мавжуд бўлганлиги ва уларнинг бошланғич нуқтаси антик даврга бориб тақалишини тақозо қилади. Файласуфлар томонидан айнан “тренинг” термини ишлатилмаган бўлса хам лекин жисмоний машқлар натижасида инсонларда малака ва кўникмаларни хосил қилиш фойдаланиш инсон учун хаётда, чидамли, матонатли, ўз кучига ишончни юзага келтиради деб таъкидлайди. Бу фикрларнинг айнан бугунги кунга тўғри келиши, тренингда психогимнастик машқлар орқали инсон ўзида хаётда тўғри йўл топишга, қийинчиликларни ўзи хал қилиши, тўғри фикр чиқара олиш учун малака ва кўникмалар хосил қилади.
Файласуфларниинг фикрларига қайтадиган бўлсак, қадимги юнонистонлик идеалистк файласуф ва олим Арасту (384-322) ўзининг фикрларини қуйидагича баён этади. Арстунинг фикрича инсонда фазилатлар хосил бўлиши учун эзгу хулқ одатларини ва кўникмаларни таркиб топтирадиган ва мунтазам ўтказиладиган жисмоний машқлар бўлиши зарурдир. Бунга одатланиш, бунинг учун доимий харакат ва истак бўлиши лозим. Бунинг натижада одатий кўникишдан ахлоқий хатти-ҳаракатлар хосил бўлади деб таълим беради
Қадимги юнон материалистик файласуфи Демокрит (460-370)нинг фикрича, ахлоқий фазилатлар ва кўникмалар доимо мехнат қилиш орқали хосил қилинади. Мехнат қилиш доимий куч ва матонатни, жисмоний қувватни талаб эатади. Зеро, мехнат ва жисмоний қувват инсонларда бир қатор яхши фазилатларни рўёбга чиқаради деб таъкидлайди.
Навбатдаги қарашлар бу шарқ уйғониш даври алломаларининг қарашлари бўлиб, улар хам ўз фикрларида гурухий хамжихатлик, бирлик шахслардаги бир қатор хислатларни вужудга келтиришини ўз асарларида баён этишган. Жумладан: Абу наср Фаробий (873-950) ўрта аср ижтимойи-фалсафий фикр тараққиёти мутафаккири хисобланади. Абу наср Фаробий ўз асарларида инсон камолоти унинг хулқ атвори ва ахлоқига алохида эътибор берган шу билан бир қаторда Фаробий инсон камолотга ва муваффақиятга ёлғиз ўзи эриша олмайди. Бунинг учун у бошқалар билан алоқада бўлиши уларнинг кўмаклашуви, ишончига мухтож бўлади дейди. Бунинг учун унга ишончли йўлбошчи керак деб таъкидлайди. Фаробий ўз қаршларида айнан йўлбошчига урғу бериши хозирги кундаги тренинг жараёнидаги тренер ва иштирокчилар ўртасидаги муносабатнинг яққол намунаси эмасмикан.
Абу Али ибн Сино (980-1037) бухоролик қомусий олим хам ўз асарларида камолотга эришишнинг биринчи меъзони маърифат эгаллашдир деб билади. Бу мақсадга эришиш учун инсон қийинчиликлардан қўрқмаслиги зарур дейди Абу Али ибн Сино болани мактабда ўқитиш ва тарбиялаш зарурлигини қайд этиб ўтиш билан бирга бола жамоада ўқитилиши лозимлигини айтиб ўтади. Агар ўқувчи жамоада ўқиса зерикмайди, бир-биридан қолмаслик учун харакат қилади, мусобақалашиш истаги ривожланади дейди болалар биргаликда тўпланганларида бир-бирини хурмат қила бошлайдилар, дўстлашадилар, ўқув материалларини ўзлаштиришда бир- бирларига кўмаклашидилар деб таъкидлаб ўтади. Ибн Сино болани жамоада ўқитиш хақида фикр юритар экан боланинг ўз шахсий фикрини баён этиб бера олиши кўникмасини шакллантириш бундан ташқари ўқитишнинг жисмоний машқлар билан биргаликда олиб бориш зарурлигини таъкидлайди. Буларнинг натижасида бола баркамол, хам жисмонан хам ақлан етук бўлади. Бола жамоада ўқир экан мослашувчан бўлиб ўз фикрига эга шахс бўлиб етишади деб таъкидлайди.
Муслихиддин Саъдий хижрий (580) йилда туғилган файласуф Муслихиддин ўзининг “Гулистон” асарида камолга интилувчи шахс жасурлик, эпчиллик, чаққонлик, мардлик хислатларини ўзида мужассамлаштирган бўлиши лозим дейди. Бунинг учун эса, жисмоний тарбия ва кунлик бадан тарбия ва жисмоний машқлар инсоннинг етукликка, ахлоқий камолот билан уйғун бўлишига олиб келади дейди. Дарҳақиқат жисмоний етукликнинг муҳим белгиси ирода, ҳамда мустаҳкам характерни вужудга келтиради деб таъкидлайди. Муслихиддин Саъдий ўз ҳикояларида жисмоний жиҳатдан чиниқишнинг инсон саломатлигини таъминлашга аҳамияти ката бўлиши билан бирга, инсоннинг ўз кучи ва иродасига бўлган ишонч, кўнгил хотиржамлиги билан яшаш завқи унинг ҳар қандай машаққатларга бардош бера олишини таъкидловчи омил эканлигини кўрсатади беради.
Гуруҳларда тренинг ўтказишга бағишланган ишлар тарихи шуни кўрсатадики, бу борадаги ишлар дастлаб айнан психологик маъно-мазмун касб этмаган. Бу соха асосан психосоматик асалликлар билан беморлар гурухини бир жойда даволашга ҳаракатдан бошланган.
Бунда дастлабки тадқиқотлардан бири сифатида австриялик психиатр Ф.А.Месмернинг (1734-1815й.й) ва америкалик шифокор Джозеф Праттнинг (1930й) олиб борган ишларини келтириш мумкин. Улар хар иккаласи хам гурухий терапея усулини қўллаган ҳолда ўз касалларини даволашга ҳаракат қилганлар. Д. Пратт дастлаб ўз беморларини гуруҳий даволашнинг фақат иқтисодий жиҳатдан фойдалилигини англаган холос, у гуруҳда иш олиб боришнинг психологик жиҳатларига эътибор ҳам бермаган. Лекин аста-секин у шу нарсага амин бўлганки, психотерапеяда асосий ҳолат – гуруҳий ўзаро таъсирдир. Яъни, Пратт гуруҳдаги кишиларнинг бир-бирига ижобий таъсири уларнинг касалликдан соғайишларига ҳам катта таъсир кўрсатаётганлигини кузатган.
Д.Праттнинг тадқиқоти гуруҳий терапеяда дастлабки қадам бўлган бўлса, бу соҳада иккинчи қадам сифатида Фрейднинг психоанализ назариясини давом эттирувчиларан бири бўлган – Тригант Барроунинг ишларини таҳлил қилиш мумкин. Т.Барроу 1925 йилдаёқ гуруҳий таҳлил атамасини киритган, бунда у кишиларни тушуниш учун улар билан бирга бўлган ижтимоий гуруҳларни ўрганиш лозимлигини қайд этган.
Гурухий терапея ҳақида гап кетганда Я.Моренонинг ишларини ҳам гапириб ўтиш лозимки, ўз вақтида у ҳам бу соҳани тушуниш учун анчагина ишларни амалга оширган. У гуруҳий терапеяда асосий бўлган психодрамманинг асосчиси ҳисобланади. У 1932 йилда гуруҳий психотерапея атамасини киритди.
ХХ асрнинг 50-60-йилларига келиб психотерапевтлар орасида гуруҳ билан иш олиб боришга қизиқиш ортди. Улардан бири –психологиядаги гуманистик йўналишни ривожланишига ҳисса қўшган олимлардан бири Карл Роджерс ҳисобланади. Унинг иши бошқалардан шуниси билан фарқланадики, у гуруҳ бошқарувчисини мутахассис ёки мижозни даволовчи шифокор эмас, балки, иштирокчилар билан тенг бўлган, улар билан ўзаро тенг муносабатда бўла олувчи шерик сифатида қарайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |