11.6. Прогнозлаштиришни мукаммалаштиришнинг муҳим йўналишлари.
Прогнозлаш бу келажакни, ҳаракатдаги ҳатосини баҳолаш, шунинг учун макроиқтисодий жараёнларни, тармоқларни ўзаро алоқадаги ҳолатларини прогнозлашда кўпроқ динамик тармоқлараро баланс моделлардан фойдаланиш мақсадига мувофиқ ҳисобланади.
Прогноз натижаларнинг сифатини ошириш учун прогноз объектнинг хусусиятларини чуқур ўрганиб, унинг ҳар бир элементини вақт бирлигида ўзгаришини чуқур ўрганиш, тадқиқот қилиш зарур. Иқтисодиётнинг макродаражаси ўта мураккаб тизим ҳисобланади. Чунки барча тармоқлар бир бири билан бевосита ажралмас ҳолда боғлиқдир. Алоҳидабир тармоқнинг ривожланишини прогноз қилмоқчи бўлсак, унинг бошқа тармоқлар билан боғлиқлик даражасини инобатга олмаслик прогноз натижаларини талабларга ўлиқ жавоб бермайди.
Прогноз асосида макродаражада шакллантирилган режани амалда бажарилишини таъминлаш, тармоқлар ўртасида диспропорция бўлмаслиги, тармоқлараро материаллар харажатлари қандай бўлиши кераклиги, якуний, ялпи ва материаллар харажатлари ўртасидаги миқдорий боғлиқликни аниқлаш фақат тармоқлараро баланс моделлари асосида амалга оширилиши мумкин.
11.7. Маҳсулот хом ашё номенклатурасига асосланган моделлар.
Ишлаб чиқариш жараёнини қуйидагича ифодалаш мумкин. (шартли бир йиллик ҳолат)
nj
ni
m2
m 3
11.1-Расм. Оддий ишлаб чиқариш жараёни
Оддий ишлаб чиқариш жараёнида ni миқдордаги ишлаб чиқариш ресурсларни ишлаб чиқариш жараёнига киритилди ва j-турдаги N миқдорли маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ушбу жараён иқтисодиётнинг барча тармоқларини ўзаро боғлиқда ва бевосита ўзаро алоқада бўлган ҳолда амалга оширилади. Тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш харажатлари ҳаракатини, натижада якуний ва ялпи ички маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳолатини қуйидаги статик тармоқлараро баланс орқали ифодалаш мумкин.
Статик тармоқлараро баланс устунларида моддий харажатлар тузилмаси ва ҳар бир тармоқнинг соф даромади акс эттирилган.
Моддий харажатлар ва соф даромад жами тармоқнинг ялпи маҳсулотига тенг. Биринчи истеъмолчи тармоқнинг ялпи маҳсулоти қуйидагича бўлади:
Барча тармоқлар учун ҳам қуйидаги тенглик ўринли.
, бу ерда j=1,n
Статик тармоқлараро баланс қаторларида ҳар бир моддий ишлаб чиқариш тармоғи бир йиллик маҳсулотининг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
N-жадвал бўйича биринчи қатор қуйидаги тенглама орқали ифодаланиши мумкин, яъни:
Шунингдек бошқа тармоқлар бўйича қуйидаги умумий тенгламани асос қилиб олиш мумкин.
, (i=1,2,3…,n)
Тармоқлараро баланс параметрлари ўртасидаги бевосита алоқаларни иқтисодий баҳолаш учун турли кўринишдаги коэффициентлардан фойдаланиш мумкин. Ҳисобот давридаги тармоқлараро баланс маълумотларидан фойдаланиб бевосита моддий харажатлар коэффициентларини (aij) тармоқлараро материал оқимлари миқдорини истеъмол қилувчи тармоқлар ялпи ички маҳсулоти нисбати орқали ҳисоблаш мумкин, яъни
Бевосита харажатлар коэффициентлари квадрат матрицани ташкил этади.
Агар aij нинг қиймати аниқ бўлса тармоқлараро харажатлар оқими қуйидагича топилади.
Хij=aijХj
Юқоридаги формуладан қатор бўйича тармоқнинг ялпи ички маҳсулотини қуйидагича ҳисоблаш мумкин:
+
Do'stlaringiz bilan baham: |