Мавзу №1 Muhandislik psixologiyasi asoslari


- Савол. Касб психология фанининг келажаги ва ҳозирги замон талаблари



Download 347,3 Kb.
bet3/4
Sana19.05.2023
Hajmi347,3 Kb.
#940804
1   2   3   4
Bog'liq
Ìàâçó ¹1 Muhandislik psixologiyasi asoslari

- Савол. Касб психология фанининг келажаги ва ҳозирги замон талаблари.

Касб психологияси фани ҳақида сўз кетганда шуни таъкидлаш керакки бу фаннинг келажаги ҳали олдинда. Чунки жамият яшар экан унда касбларга бўлган зарурияти мавжуд экан, бу касбларни танлаш, йўл – йўриқ бериш зарурий жараён бўлиб қолаверади. Кўплаб янги касблар пайдо бўлади ва уларни ўрганишга эҳтиёжлар ҳам зарурий жараёнлар бўлиб қолади. Шарқ алломаларидан бири бўлган Низомий Ганжавий шундай жумлаларни ёзган эди:

Ўқиб ўрганилган ҳар битта ҳунар,
Ҳунармандга бир кун фойда келтирар!

Ҳунарингдан бир кун етарсан бахтга,


Ҳунарсиз ким етар тож ила тахтга? !5

Инсонни бахтга олиб келувчи, унинг яшашини яхшиловчи – унинг касби, ортирган хунари эканлигини Шарқнинг буюук файласуф олими Фаробий ҳам ўз асарларида кўрсатиб ўтган эди. “Жузъий нарсалар энг етук бахтга- саодатга олиб борувчи фазилатли санъат (касб - хунар) лардир.”6 Бу фикрларнинг ўзи ҳам инсони касб – ҳунар ортириши унинг энг асосий бурчи эканлигини кўрсатади. Лекин касбга қизиқмайдиган, такасалтанг, иш ёқмас ёшлар ҳам йўқ эмас. Уларнинг жамиятга, оиласига фойдасидан кўра зиёни каттадир.


Ҳозирда Ўзбекистонда ҳам ёшларни таълим ва касб билан таъминлаш масаласи долзарб масалалардан бўлиб турибди. Ўз касбини эгаллай олмаган кўплаб ёшларни хунарли қилиш, улардан жамиятга келадиган фойдаларни таъминлаш, ота – она, маҳалла, жамият олдида турган катта масалалардан бири ҳисобланади. Касбга қизиқиш, ундан манфаат топиш инсоннинг ўзига, қолаверса ота – онасига, жамиятга кераклигини англаш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Булар эса ёшлар олдига кўплаб вазифаларни қўяди:

  1. Ўзи учун фойдали бўлган касбни тўғри танлаб олишни;

  2. Бу касбни яхши эгаллашни ва ўз касбни устаси бўлиб етишишни;

  3. Касби ҳақида кўплаб билимларни эгаллашни;

  4. Касбига ижодий ёндоша олишни;

  5. Меҳнатсевар, ўз ишини ўзи ташкил қила олувчи, касбига хос аҳлоқни эгаллаши;

  6. Ўзининг шогирдларини яратишга интилиши;

  7. Жамиятга ва ота – онасига яхши номлар билан мақтов олиб келиши;

  8. Келажакда нафақага чиқишга эҳтиёжлар пайдо бўлганда унинг ишларини давом эттирувчи шогирдларни яратиши ва ўз мактабини қолдириши;

  9. Касбини ўзига хизмат қилувчи ва келажагини таъминловчи хунар сифатида шакллантириши;

Бу каби талаблар ёшларга кўпгина имкониятни яратиб беради. Касбга бўлган эҳтиёж ёшларни олдига қўядиган талаблар билан узвий боғлиқдир. Ёшлар ўзларига ёққан касбларни танлаганлардагина унга қизиқадилар ва унда ўзларига фойда кўрадилар.
Касб психологияси ҳам айнан шундай талаблардан келиб чиққан ҳолда ривож топиб боради. Касб психологиясининг келажаги бу жамиятдаги эҳтиёжлар ва манфаатлар билан боғлангандир. Бу энг аввало қуйидагилар билан боғлиқ:

  • Жамият тараққиёти билан

  • Аҳолини ўсиб бориши билан

  • Талаб ва эҳтиёжлар билан

  • Ёшларни касб танлашлари билан

  • Фан ва техникани тараққиёти билан

  • Ёшларни билим даражаси билан

  • Ёшларда жамиятга фойда келтиришни англашлари билан

  • Ёшларни ўз ҳаётларини фаровонлаштиришга интилишлари билан

  • Катта авлод ва ёш авлод ўртасидаги устоз – шогирд муносабатлари билан

  • Жамиятни ёшларга берадиган эътибори билан

  • Янги фаолият турларини пайдо бўлиши билан

  • Меҳнатни тўғри ташкил этиш билан

  • Жамиятга эҳтиёж сифатида пайдо бўлаётган янги касбларни шаклланиши билан ва ш.к.

Касб психологияси бу касблар бўлар экан уларни ёшларга етказиб берадиган асосий психологик фан сифатида ривожланиб боради.


Download 347,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish