Қуръони каримнинг асосий мавзуси ва мақсади башарият тафаккурида кўпхудоликка барҳам бериш, яккахудоликка тарғиб қилиш ва Ислом динини ўрнатишдир. - Қуръоннинг нозил қилиниши муқаддас рамазон ойининг 27-куни кечаси бошланган. Шу сабабли бу ой муқаддас ҳисобланиб, рўза тутилган куннинг 27-кечаси «Лайлат ул Қадр», яъни қудрат кечаси, илоҳий қудрат намоён бўлган табаррук кеча деб улуғланади.
Ҳадислар Ислом динининг Қуръондан кейинги иккинчи манбаидир. - Ҳадис – арабча сўз бўлиб, маъноси «хабар», «янгилик», «ҳикоя» демакдир. «Ҳадис» ва «суннат» сўзлари мухаддислар ўртасида бир маънода қўлланилиб, пайғамбар Муҳаммад (сав)нинг айтган сўзлари, қилган ишлари, кўрсатмалари, феъл-атворлари, ахлоқлари, ҳаёт йўллари тўғрисидаги ривоятларни англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |