Мавзу : соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси


-босқич (20 дақиқа). Талаба - ёшларга сахийлик фазилати ҳақида тушунча бериш



Download 60,05 Kb.
bet5/7
Sana02.06.2022
Hajmi60,05 Kb.
#630755
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Aхборот ва мураббийлик соати 25.02.2022

3-босқич (20 дақиқа). Талаба - ёшларга сахийлик фазилати ҳақида тушунча бериш .
Дарҳақиқат, сахийлик олий фазилатдир. “Сахий” сўзининг изоҳида шундай дейилади: “ Сахий – арабча сўз бўлиб, қўли очиқ, саховатли, ҳимматли, олийҳиммат ( киши)”.
Сахийлик аслида жаннатдаги дарахтнинг номидир. Бу жаннат дарахтининг бир шохи инсонга хос сифат бўлиб, бу дунёга тушиб туради. Кимки бу сифатни ўзида намоён қилса, у жаннатнинг сахий дарахти шохини ушлаган бўлади. Сахий дарахти шохини маҳкам ушлаган киши жаннатий инсон ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғам баримиз (с.а.в.) : “Сахийлик жаннатдаги бир дарахтдир, унинг шохлари дунёга тушиб туради. Ким унинг бирорта шохини тутса, у шох уни жаннатга йўллайди. Бахиллик ҳам дўзахдаги бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёга тушиб туради. Кимки унинг шохидан тутса, у шох уни дўзахга элтади”.
Бойнинг бойлиги унинг нарсасини кўплигида эмас, балки унинг хайру-саховатини кўплигидадир. Кўзи оч кишидан ҳеч қачон саховатли бой чиқмайди. Саховатли бой жаннатга биринчи кирувчи кишидир. Инсон сахийлик туфайли муҳтож кишиларга эҳсон қилса, Аллоҳ таоло унинг ўрнини тўлдиради. Бу тўғрида “ Қуръони карим”да шундай дейилади:
Бирор нарсани ( муҳтож ларга холис) эҳсон қилсангиз, бас, ( Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур, у ризқлантирувчи ларнинг яхшисидир” (Сабаъ сураси, 39-оят).
Ҳадис шарифда шундай дейилади:
“ Ҳар куни тонгда инсонлар уйқудан уйғонганда ер юзига иккита фаришта тушади. Улардан бири6 “ Эй Аллоҳ, инфоқ-эҳсон қилган инсоннинг молини тўлдир”, деса, иккинчиси: “ эй Аллоҳ, бахил одамнинг молига талофат етказ” деб дуо қилади.Сахий кишиларнинг ҳар бир саховати етти юздан ортиқ савобларга эга бўлади.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло:
Аллоҳ йўлида молларини хайру -эҳсон қиладиган кишиларнинг мисоли, худди ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган бир донга ўхшайди. Аллоҳ таоло истаган кишиларига бир неча баробар қилиб беради. Аллоҳ (фазли-карами) кенг ва билгувчи зотдир”. ( Бақара сураси, 261-оят).
Сахий кишининг саховати бу дунёда обрў-эътибор, ҳурмат келтирса, охиратда эса жаннат кириш бахтини беради. Бу ҳақда Хожа Аҳмад Яссавий ўз ҳикматларида шунйдай дейдилар:

Жаннат айтур ман ортиқ сахий қуллар манда бор,
Сахийларнинг қўлида турли-турли эҳсон бор.
Дўзах айтур ман ортиқ бахил қуллар менда бор,
Бахилларнинг қўлида ўтли- занжир кишан бор.

Давлатимиз томонидан камтаъминланган оилаларга, етим-есирларга, қария отахон, ва онахонларга хайру-саховат кўрсатилаяпти. Халқимиз орасида ўзига тўқ тадбиркор ва ишбилармон кишилар ҳам борки, улар фақат ўз манфаатларини эмас, балки юртимиз фаровонлиги, халқимиз эҳтиёжларини қондириш ҳақида ҳам қайғуриб, хайру-саховат ҳам қилишмоқда. Сахий киши чин кўнгилдан яримта хурмони бўлса ҳам муҳтожларга берса, унинг бу ҳиммати катта ажру-савобларга сабаб бўлади. Бу ҳақда шоир шундай ёзади:



Оч қолган гўдакка саховатли зот,
Яримта хурмони дилдан илинди,
Билгилки, бу ҳиммат шу зум, шу заҳот,
Бус-бутун савоб деб қабул қилинди.

Сахий кишиларнинг хайру-саховат қилиши инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини боғлашга, ўзаро ҳурмат ва тотувлик ҳисларини ортишига хизмат қилиш билан бирга, дунёвий ишларнинг ривож топишига, оилаларимизга барака киришига ҳам сабабчи бўлади. Хайру-саховат қиладиган сахий кишилар Аллоҳ таоло томонидан беқиёс ажру савобларга эга бўлиб, икки дунё саодатига эришадилар.



Download 60,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish