1. Аудиторлик ташкилотининг номи ва манзили.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида аудиторлик ташкилоти Адлия Вазирлигидан рўйхатга олиниши учун қатъий офиси жойлашган манзил ва офисда иш шароитлари мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериши керак. Бу юридик манзил керакли ҳужжатларда акс эттирилади ва доимо аудиторлик фирмасини қидириб топиш мумкин.
Ҳисоботнинг мазмунидан қатъий назар 9 та бўғин ўзгаришсиз қолади.
2. Ҳисоботнинг номланиши. Аудит андозалари қўйган талабга кўра аудиторлик хулосаси, албатта, номланиши ва номланишда «мустақил» ёки «холис» деган сўз бўлиши шарт. Масалан: «Мустақил аудиторлар хулосаси» ёки «холис бухгалтер фикри». Бу талаб фойдаланувчиларга аудит ҳамма жабҳалари бўйича объектив ўтказилганлигини кўрсатиб туради.
Ҳисоботнинг мазмунидан қатъий назар 9 та бўғин ўзгаришсиз қолади.
3. Ҳисоботни олувчилар. Ҳисоботни олувчи компания, унинг акционерлари ёки директорлар кенгаши бўлиши мумкин. Умуман олганда ҳисоботни олувчилар акционерлар бўлмоғи лозим, чунки аудит компанияга ҳам, унинг директорлар кенгашига ҳам тобе эмас.
Ҳисоботнинг мазмунидан қатъий назар 9 та бўғин ўзгаришсиз қолади.
4. Кириш: 1-хат бошидан 2-хат бошигача бўлган текст. Бу қисмда учта функция бажарилади: Биринчидан, аудиторлик фирмаси томонидан аудит ўтказганлиги қайд этилади. Негаки бажарилган иш бу умумий кузатиш ёки тасдиқлаш хизматлари эмаслигини кўрсатиш керак. Иккинчидан, бу ерда аудитдан ўтказилган ҳисоботлар санаб ўтилган ва бу ҳисоботларни қайси санага тузилганлиги келтирилган. Учинчидан, бу ерда молиявий ҳисобот учун жавобгарлик маъмурият зиммасида эканлиги, аудиторлар эса фақат ҳисобот юзасидаги фикрлари учун жавобгарлиги келтирилган.
Ҳисоботнинг мазмунидан қатъий назар 9 та бўғин ўзгаришсиз қолади.
5. Чегара. 2-хат бошидан 3-хат бошигача бўлган текст. Бу ерда аудит давомида аудиторнинг бажарган ишлари келтирилган. Авваламбор, бу текстда аудитор умумий қабул қилинган андозаларга асосланиб, иш кўрилганлиги қайд этилган. Сўнг аудитнинг асосий жиҳатлари кўрсатилган.
Бу абзацда ўтказилган аудит чегаралари ёритилиб, унда ҳисобот муҳим хатодан ҳоли бўлишига етарли даражада ишонч ҳосил қилиш аудитнинг мақсади эканлиги кўрсатилган.
Ҳисоботнинг мазмунидан қатъий назар 9 та бўғин ўзгаришсиз қолади.
6. Фикр - 3-хат бошидан 4-хат бошигача бўлган текст. Қўшимча тушунтириш берилмаган шартсиз хулосанинг сўнгги қисмида аудиторнинг хулосаси келтирилади. Бу қисм шунчалик муҳимки, кўпинча аудиторлик хулосаси «аудитор фикри» деб юритилади. Умуман «бизнинг фикримизча» деган сўзлар мутлақ ишонч ҳосил қилиш мумкинлигини рад этади, яъни хулосалар мутахассиснинг фикрлаши маҳсули эканлигидан далолат беради.
Ҳисоботнинг мазмунидан қатъий назар 9 та бўғин ўзгаришсиз қолади.
7. Аудиторлик ташкилотининг номи ва холис аудиторлар имзоси. Бу ерда аудиторлик ташкилотининг номини келтириш муҳимдир, чунки аудит учун касбий ва юридик жавобгарлик аудиторлик фирмаси зиммасидадир.
Ҳисоботнинг мазмунидан қатъий назар 9 та бўғин ўзгаришсиз қолади.
8. Аудит хулосаси имзоланган сана
Ҳисоботнинг мазмунидан қатъий назар 9 та бўғин ўзгаришсиз қолади.
9. Объектда аудит тугатилган сана кўп ҳолларда маълум бир кун бўлади. Бу сананинг муҳимлиги шундаки, шу кунгача аудитор жавобгар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |