Мавзу- мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар. Режа



Download 67,07 Kb.
bet1/7
Sana21.06.2022
Hajmi67,07 Kb.
#689853
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-mavzu ma\'ruza


Мавзу- Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар.
Режа:

  1. ХХ аср 80-йиллари ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги инқирозли ҳолат.

  2. Марказнинг Ўзбекистонда амалга оширган қатағон сиёсати. “Пахта иши” “Ўзбек иши” номли кампаниялар.

  3. Аҳоли турмуш тарзининг оғирлашуви. Орол фожиаси.

  4. Фарғона воқеалари. 1989 йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар. Миллий манфаатлар устуворлигининг ўсиб бориши.

  5. И.Каримов – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти. Мустақиллик декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти.

  6. 1991 йил август воқеалари. ГКЧП. Совет давлатининг таназзулга юз тутиши.


1.ХХ аср 80-йиллари ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги инқирозли ҳолат.
Аждодларимизнинг табиат билан боғлиқ анъанавий одоб-ахлоқ қоидалари, миллий анъаналари, удум ва маросимлари унутилди. Жумладан, минг йиллар мобайнида шаклланиб, сайқал топиб, нишонланиб келинган "Ҳосил байрами", "Қовун сайли", "Гул сайли", "Наврўз" каби байрам ва удумлар унутилди ёки таъқиқлаб қўйилди. "Наврўз"нинг сунъий равишда "Навбаҳор"га айлантирилиши ёки унга эскилик сарқити дея қаралиши оқибатида Наврўз билан алоқадор одамларнинг табиатга, ўсимликларга, ерга муносабати ўзгарди, улар билан боғлиқ анъаналар унутилиш арафасида қолди. Халқимизнинг кўпроқ қишлоқ хўжалиги меҳнатига жалб қилиниши, пахта яккаҳокимлиги каби салбий ҳолатлар, ўлка асосан хом ашё, айниқса пахта хом ашё базасига айлантирилиши бошқа қишлоқ хўжалик экин турларига нисбатан тескари муносабатни шаклланишига олиб келди. Қишлоқ хўжалиги майдонларига максимал даражада кимёвий ўғитлар берилиши натижасида халқ соғлом турмуш тарзи айниқса ёш авлод генофонди учун хавф пайдо бўлди. Кейинги чорак аср давомида муаммо бўлиб келаётган Орол денгизи муоммасини ҳал этиш учун бир қатор лойиҳалар таклиф этилганлигига қарамай, уларнинг бирортаси ҳам жорий этилмади. ХХ аср 60-йилларидан бошлаб янги ерлар кенг қўламда ўзлаштирилиши, саноат, чорвачилик комплексларининг экстенсив ривожлантирилиши, коллектор-зовур тизимлари қурилсада, улар асосан пахтачилик учун хизмат қилди ҳамда канал, лотоклар сувлари суғориш учун муттасил юқори ҳажмларда олинди. Шу боис ҳавзалардаги сувнинг салмоғи камая бошлади. Орол денгизининг қуриши кескин муаммо, айтиш мумкинки, миллий экоинқироз хавфини кучайтирди. Юқоридаги фикрларимиздан келиб чиқиб халқнинг маънавий ҳамда тарихий анъаналарининг эътиборга олинмаганлиги ва экоинқирознинг келиб чиқиш сабабаларини қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин: Биринчидан, экологияга зарар етказмаслик нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш корхоналарининг маҳаллий шарт-шароитларга мослаб жойлаштирилмаганлиги; Иккинчидан, қишлоқ хўжалигида сувни ва меҳнатни кўп талаб қиладиган экинларни, айниқса, пахта экин майдонларининг кенгайтирилиши; Учинчидан, қишлоқ хўжалигида сон ортидан қувилиб, сифатига кам эътиборберилиши; Тўртинчидан, экоинқирознинг яна муҳим кўриниши бу, фуқаролар маънавиятида табиатга оқилона муносабат фақатгина социализм қарор топган жамиятдагина мавжуд бўлади, деган умуминсоний қарашларга зид дунёқараш шакллантирилиши; Бешинчидан, минтақани иқтисодий ривожлантиришда атроф-муҳитга салбий таъсир этиш мумкин бўлган жараёнлар эътиборга олинмаганлиги ва илмий асосланмаганлиги; Олтинчидан, маҳаллий аҳоли турмуш даражасини яхшлишга қаратилган ижтимоий сиёсатнинг кучсизлиги кабилардир. Буларнинг барчаси табиатга нисбатан маънавий ахлоқий қарашлар, тўғри муносабатни акс эттирувчи одат ва маросимлар унутилишига олиб келди. Бир сўз билан айтганда, собиқ маъмурий буйруқбозлик тизими, мафкуравий ҳукмронлик минтақадаги экологик ҳолатга ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Бундай сиёсат халқнинг минг йиллар мобайнида шаклланиб келган атроф муҳитга маънавий-ахлоқий муносабатларини йўқолишига сабаб бўлди, Фақат мамлакатимиз мустақиллиги туфайли халқимизнинг маънавий руҳий тикланиши инсоннинг табиатга бўлган муносабатини ҳам тубдан ўзгаришига имконият яратди.

Download 67,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish