7-расм. Пурковчи абсорбер
Бу абсорбер ичи бўш қобиқ ва суюқликни пурковчи механик форсункадан таркиб топган бўлади.
Суюқликни пуркаш пайтида масса ўтказиш коэффициенти энг катта миқдорга эга. Вақт ўтиши ва фазалар ўзаро таъсир юзаси камайганлиги сабабли жараён самарадорлиги пасаяди. Шунинг учун ҳам, кўпинча форсункалар қурилманинг бутун баландлиги бўйича ўрнатилади.
Одатда, пурковчи абсорберлар яхши эрийдиган газларни абсорбция қилиш учун ишлатилади. Пурковчи абсорберлар қаторига механик абсорберларни ҳам киритиш мумкин. Бундай қурилмаларда суюқлик айланма механизм ёрдамида сочиб берилади. Суюқликдаги тешикли дисклар қўзғалмас цилиндрик қобиқ ичида айланади. Натижада, диск ёрдамида суюқлик майда томчилар шаклида атрофга сочилади. Механик абсорберлар ихчам ва юқори самарали.
Do'stlaringiz bilan baham: |