Ал-Хоразмий шаҳарчаси илм ва таълим кластери бўлади (30.03.2022)
Туркия Президентининг юртимизга ташрифи якунланганидан сўнг, давлатимиз раҳбари Хоразмда режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Президентимиз ташаббуси билан Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун аэропорт яқинидан 110 гектар ер ажратилган.
Урганчдаги Санъат музейи биносини реконструкция қилиб, кўргазма майдонини кенгайтириш, Хивадаги Қўғирчоқ театрини замонавий бинога кўчириш ҳам мўлжалланган. Президентимиз янги бинолардан самарали фойдаланиш, уларда қўшимча хизматларни йўлга қўйиб, даромад топишига шароит яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Дунё янгиликлари
Украина Болтиқбўйи мамлакатларидан Россия ва Беларусь билан чегараларни ёпишни сўради (31.03.2022)
Украиналик дипломатлар Литва, Латвия ва Эстониядан Россия ҳамда Беларусь учун қуруқликдаги чегараларни ёпишни сўради. Бу ҳақда Украинанинг Польшадаги элчиси Андрей Дешицага таяниб, «Укринформ» маълум қилди.
«Ўйлайманки, бу каби қарор қабул қилинса, Европа Иттифоқи қарорини кутиб ўтиш керак бўлмайди — биз Россияни ҳар қандай етказиб беришлардан тўсиб қўямиз», — дейди Дешица.
Ямандаги исёнчи хусийлар Россиядан буғдойни рублда сотиб олишга тайёрлигини маълум қилди (31.03.2022)
Яман шимолини бошқараётган «Aнсaр Аллоҳ» ҳаракати (хусийлар) Россиядан буғдой сотиб олишга ва ҳисоб-китобларни рублда амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин 30 март куни рублга экспорт қилинадиган товарлар, хусусан, ўғитлар, дон, ёғ, нефть, кўмир, металл ва ёғочлар рўйхатини кенгайтиришни тўғри деб билишини айтган.
2-босқич (20 дақиқа). Мллий ғоя асосидаги мафкуравий иммунитет, ҳар бир фуқоронинг соғлом еътиқод ва юксак дунёқарашга ега бўлишини тақозо етади
Иммунитет деганда ташқаридан бошқариладиган ғояга ёки айтиладиган воқеа-ҳодисага қарши ҳимоя, ниманидир олдини олиш, унга қарши курашиш кўникмасининг ҳосил бўлиши тушунилади.
Иммунитет – лотинча – озод бўлиш, қутилиш деган маънода ҳам келади. Мутахассис олимларнинг таъкидлашича, иммунитет инсон вужудининг турли инфекцион касалликларга бўш келмаслик ҳолатини ифодалайди.
Тўғри эътиқодли бўлиш ва хато эътиқодий қарашлардан сақланиш ҳар бир мусулмон учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун “Соғлом эътиқод сабоқлари” рукни остида зарурий эътиқодий масалаларни содда, тушунарли ва лўнда шаклда баён қилиб бeришни режалаштирдик. Аллоҳ таоло бошлаган ушбу ишимизни хайрли ва манфаатли бўлишини таъминлаган бўлсин.
1991 йил августида Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритди. Бу борада мустақилликни мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан бири бу ғоявий тарбияни кучайтиришдан иборатдир.Бу борада кишиларда ёт ва зарарли ғояларга қарши курашиш учун мафкуравий иммунитетни шакллантириш зарур. Ҳозирги вақтда турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган пайти бўлиб, бундай шароитда ички ва ташқи маънавий, мафкуравий таҳдидлар кучайиши табиий. Ҳозирги кунда ким кўп? – Ўзининг ғаразли мақсадларини амалга оширишни истаётганлар кўп. Улар ошкора тарзда эмас, балки зимдан, турли ниқоблар, жозибали, жарангдор шиор ва ғоялар ортидан пинҳона иш кўрадилар. Уларнинг ихтиёрида катта моддий, молиявий имкониятлар бор. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти огоҳлантирганидек, ана шундай кучларнинг саъйи-ҳаракатлари билан дунёнинг турли ерларида катта маънавий йўқотишлар юз бермоқда, миллатнинг аслий қадриятлари, миллий тафаккури ва турмуш тарзи издан чиқмоқда, ахлоқ-одоб, оила ва жамият ҳаёти, онгли яшаш тарзи жиддий хавф остида қолмоқда. Баъзи ҳолларда одам ўзи туғилиб ўсган юрти ва халқидан тонмоқда, ватанпарварликдан, олижаноб ҳис-туйғуларидан маҳрум, лоқайд шахсга айланмоқда.
“Мафкуравий иммунитет – қомусий луғатида –маънавий баркамол, иродаси бақувват, иймони бутун шахсни тарбиялашда, ҳар қандай реакцион, бузғунчи характердаги ғоявий ташаббусларга бардош бера оладиган ёшларни тарбиялашда қўл келади” дейилади.
Мафкуравий кўникма ва малакаларнинг ҳосил бўлишида миллий ғоя негизлари муҳим рол ўйнайди. Агар мафкуравий таҳдид сезилганда, нима қилиш кераклигини ўйлаб ўтирмай ва айрим ҳаракатларга алоҳида диққат қилиб ўтирмай ғояга ғоя билан жавоб бериш амалда бажарила бориладиган бўлса, мафкуравий иммунитет амалий шаклланди, деб ҳисоблаш мумкин. Миллий мафкуравий иммунитет ҳар бир йигит-қиз, фуқародаги мустақилликнинг сиёсий моҳияти ва бундан ҳабардор бўлишими лозимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |