Mavzu :Керамик плита териш ишлари тўғрисида умумий маълумот.
Reja
1.Кириш
2.Keramika
Кириш. Бугунги кунда интенсив ривожланаётган керамика соҳасига истиқболли йўналишлардан бири бўлган юқори ҳароратга чидамли оловбардош плиталарнинг янги турларини барпо қилишга эътибор қаратилмоқда. Бу борада серпентин тошларининг ишлатиш принципи, уларга қўйилган талабларнинг иссиқликка ташқи таъсир кучи, ҳолатини сақлаб қолишга ва ранг-баранглик даражаларини такомиллаштирган янги турини яратишдаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда дунё керамика соҳасида серпентиннинг физик хусусиятларини шаклланишида уларнинг ролини аниқлашга катта аҳамият берилмоқда. Бу борада мақсадли илмий тадқиқотларни, жумладан қуйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан ҳисобланади ва буларга: - тадқиқ қилинадиган тузилмаларда содир бўлаётган физик жараёнларни мукаммал ўрганиш ва техник таъсирга чидамли ҳолатларининг шаклланиш механизмларини аниқлаш; - ҳар томонлама қулай, иссиқликка чидамли плиталарни "Irrigatsiya va melioratsiya" jurnali №4(18).2019 63 ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ тайёрлашнинг технологик усулларини мукаммаллаштириш; - серпентин асосидаги гетеро тизилмали керамик плиталарни спектрал ҳолатларининг гетеро чегарадаги жараёнлар билан боғлиқлигини аниқлаш; - уларнинг функционал параметрларини оптималлаштириш усулларини излаш ва тайёрланиш технологиясини мукаммаллаштириш вазифалари қўйилади [1]. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ва уни аккумуляциялаш масалаларига чет эл олимларидан Андрианов Н.Т. [1], Собко Р.М., Грачека Н.А. [2,3], Смирнова А.В. [4], Ченцова Л.Г. [5], Лайнер А.И., Еремкин Н.Н., Лайнер Ю.А., Певзнер И.З. [6], Будников П.П., Бережной А.С. [7], Сломинская Е.З. [8], Галкина И.П. [9], Адлер Ю.П., Маркова М.М., Грановский Ю.В. [10] ва бошқаларнинг илмий ишлари бағишланган. Юқорида келтирилган олимлар ишларида асосан юқори ҳароратга чидамли материалларнинг асосини муллит ташкил қилган, муллит Ўзбекистонда табиий ҳолатда учрамайди, тадқиқотлар натижасида олимларнинг тадқиқотларидан керамик плитани синтез қилиш жараёнини ўргандик. Муллитнинг таркибини ташкил этувчи ва муллитнинг вазифасини бажарувчи маҳаллий хомашёлардан бўлган серпентин керамик материалида тадқиқот олиб борилди, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда уни аккумуляциялашнинг техник ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, таҳлили, уларнинг қайта тикланувчи энергия турлари асосидаги энергетик қурилмалар билан ишлашини асослаш масалалари кўриб чиқилди. Керамик плиталарни табиий ресурслардан фойдаланиш масалалари, иссиқликка чидамли керамик плиталарни тайёрлаш иш режимида энергетик сарфларни камайтириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишга мўлжалланган техник, технологик ва функционал схемаларини ишлаб чиқиш, қайта тикланувчи энергия манбаларининг табиий ресурслар билан интеграцияси жараёнида унинг параметрларини аниқлаш ва асослаш услубларини такомиллаштириш масалалари ҳам ўрганилган [11]. Ечиш усули. Тадқиқот ишида маҳаллий хомашёларга асосланган иссиқликка чидамли керамик плиталарни тайёрлаш тизимларида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш ва унинг иш режими параметрларини аниқлашнинг аналитик усуллари, тизимларнинг иш режимларини оптималлаштириш ва жараённи бошқариш усуллари; тажрибаларни ўтказиш ва уларнинг натижалари устида ишлаш, лойиҳани молиявий–иқтисодий баҳолаш усулларидан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: - қайта тикланадиган энергия ресурсларидан оқилона эҳтиёжга кўра фойдаланишни таъминлайдиган иссиқликка чидамли керамик плиталарни ишлаб чиқариш технологик жараёнини бошқаришнинг янги тизими ишлаб чиқилган; - маҳаллий хомашёларга асосланган керамик плиталарни катта Қуёш қурилмасида тайёрлашнинг янги конструкцияси ишлаб чиқилган ва мазкур конструкциянинг тажрибавий тадқиқотлари асосида чинни буюм тайёрлаш плитаси тайёрланишидаги иш режимида электр энергияси сарфини камайтириш имконияти асосланган; - илк бор серпентин керамик материалидан катта қуёш қурилмаси асосида чинни буюм тайёрлаш плитаси тайёрланиши аниқланган; - чинни буюм тайёрлаш плитаситошларини импорт йўли билан келтирилган ҳолати билан катта Қуёш қурилмасида маҳаллий хом-ашёларга асосланиб тайёрланган керамик плиталрни таннархи сифат даражасини ҳисобга олиш тартиби билан фарқ қиладиган ва Қуёш электр станцияларининг параметрларини ҳисоблаш ва асослаш услуби такомиллаштирилган; - қуёш қурилмаларида керамик плиталарни тайёрлашда жараёнида харажатлар сарфи камайтирилиш параметрларини оптималлаштиришнинг янги усуллари ишлаб чиқилган; - республикамизда фаолият олиб бораётган барча чинни буюм тайёрлаш ташкилотлари чинни биюм тайёрлаш плитасини импорт йўли билан олиб келиб фойдаланишмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |