БОШҚАРУВДА НИЗОЛИ ВАЗИЯТЛАР :
НИЗО (лотинча “conflictus” – тўқнашиш)– бу ўзаро келишмовчилик ёки қарама-қаршилик, душманлик, адоват орқасида туғилган ҳолат, муносабат, нифоқ.
НИЗО – қадриятлар учун, муайян мақом, ҳокимият, ресурслар учун кураш олиб боришдан
иборат бўлиб, ундан кўзда тутилган мақсад рақибини бетараф қилиб қўйиш, унга зарба бериш ёки уни йўқ қилишдир.
БОШҚАРИШ ЖАРАЁНИДА НИЗО – бу раҳбар, ишчи ва бошқа ходимлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир.
ИХТИЛОФНИНГ ЎЗИГА ХОС БЕЛГИЛАРИ:
Нима билан тугашининг ноаниқлиги;
Мақсадларнинг фарқланиши;
Ҳар бир томон хатти-ҳаракатининг турлича эканлиги.
НИЗО СУБЪЕКТЛАРИ - низоли муносабатларнинг қатнашчилари (шахслар, гуруҳлар, ташкилотлар).
НИЗО ОБЪЕКТЛАРИ – ихтилофчи томонлар даъво қилаётган, уларга қарама-қаршилик, баҳсга сабаб бўлаётган нарса.
НИЗО САБАБЛАРИ:
Ресурсларни тақсимлашдаги адолатсизлик;
Вазифаларнинг ўзаро боғлиқлиги;
Мақсадлардаги ҳар хиллик;
Эркинлик, мустақиллик ва ўз қадрини билишдаги ҳар хиллик;
Коммуникация – ўзаро алоқанинг қониқарсизлиги;
Меҳнатни ташкил қилишдаги камчиликлар;
Раҳбарликнинг қониқарсиз савияси;
Ўзаро муносабатлар маданиятининг паст савияси.
НИЗО ТУРЛАРИ:
Шахс ва гурух ўртасидаги низо;
Ошкора (очиқ) ва яширин низо;
Вертикал ва горизонтал низо;
Конструктив ва деструктив низо;
НИЗО ОҚИБАТЛАРИ
НИЗОНИ ҲАЛ ҚИЛИШ – низони вужудга келтирган сабабларни тўлиқ ёки қисман барҳам топтириш, ёки қатнашчилари мақсадларининг ўзгаришидир.
НИЗОЛАРНИ БОШҚАРИШ – бу низони вужудга келтирган сабабларга барҳам бериш (камайтириш) соҳасида аниқ мақсадли таъсир кўрсатиш ёки низо қатнашчилари хулқ-атворини ўзгартиришга қаратилган таъсир кўрсатишдир.
НИЗОЛАРНИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ
Ички шахсий, яъни алоҳида шахсга таъсир кўрсатиш усуллари;
Таркибий, яъни ташкилий низоларни барҳам топтириш усуллари;
Шахслараро усуллар ёки низодаги хулқ-атвор услуби;
Агрессив жавоб ҳаракатлари
ШАХСГА ДОИР ИЧКИ УСУЛЛАР – ўзининг хулқ-атворини тўғри ташкил эта билишдан, ўз нуқтаи назарини айтишдан ва бошқа киши томонидан ҳимоя жавобини қўзғамасликдан иборатдир.
“Мен-мулоҳаза” усули – муайян предмет бўйича ўз муносабатингизни бошқа шахсга уни айбламасдан ва талаб қўймасдан билдириш усули.
ТАРКИБИЙ УСУЛЛАР – яъни ваколатларнинг нотўғри тақсимланиши, меҳнатни нотўғри ташкил этиш, нотўғри рағбатлантириш тизими туфайли вужудга келадиган асосий ташкилий низоларга таъсир кўрсатиш усулларидир.
ТАРКИБИЙ УСУЛЛАР:
• ишга бўлган талабни тушунтириш;
• мувофиқлаштириш ва интеграциялаш;
• умумташкилий комплекс мақсадлар;
• мукофатлашнинг таркибий тизимини такомиллаштириш.
ШАХСЛАРАРО УСУЛЛАР
• мослашиш, ён берувчанлик;
• бош тортиш (қочиш, узоқлашиш);
• қарши курашиш, рақобат;
• хамкорлик;
• муросага келиш.
МУЗОКАРАЛАР – низоларни ҳал қилиш воситаси сифатида тактик усулларнинг мажмуидан иборат бўлиб, қарама-қарши томонларнинг ўзаро мақбул ечимга келишларига қаратишдир.
Хулоса
Strategiya so’zi grekcha «strategos» iborasidan olingan bo’lib «general san’ati» ma’nosini bildiradi. Bu atamaning harbiy sohadan kirib kelganiga ta’jublanmaslik kerak. Zero, strategiya buyuk sarkardalarning butun dunyoni ishg’ol qilishga imkon tug’dirgan.
O’zbek tilining izohli lug’atida ham strategiya atamasi:
«Yirik harbiy operatsiyalar va umuman urush olib borish san’ati»;
«Ijtimoiy-siyosiy kurashga rahbarlik qilish san’ati va ilmi» ma’nosida talqin etilgan.
Xarbiy sohada hozir ham bu atama yuqori qo’mondonlik tomonidan harbiy jarayon (operatsiya)larni rejalashtirish san’ati ma’nosida ishlatiladi.
Istiqbolni tadqiq qilish, turli stsenariyalarni tahlil qilish san’ati;
Istiqbolda raqobat kurashida afzallik beruvchi g’oya;
Korxonaning umum faoliyati (fondi, quvvati, harajati, foydasi va zarar)ni nazorat qiluvchi keng qamrovli tizimdir.
Bosh strategiya korxona vazifalarini ro’yobga chiqarishning asosiy usulidir.
Bundan tashqari korxonada quyidagi startegiyalar ham ishlab chiqiladi:
Maxsus strategiyalar;
Funktsional strategiyalar;
Mujassamlashtirilgan strategiyalar;
Diversifikatsiyalashgan strategiyalar.
Do'stlaringiz bilan baham: |