Бошқарув объекти ва субъекти:
бошқарув объекти ҳақида сўз юритганда, энг аввало, объект сўзининг луғавий маъносига эътибор бериш керак бўлади. Шу маънода объект-бу:
-биздан ташқарида ва бизнинг онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган борлиқ, воқелик, моддий дунё, мавжудот;
-киши-фаолияти, диққат-эътибори қаратилган ҳодиса, нарса, шахс;
-хўжалик ёки мудофаа аҳамиятига эга бўлган корхона, қурилиш, айрим участка ва б.
Шундай қилиб ҳар қандай ҳодиса ёки жараён негизи бошқариладиган объект ва бошқарувчи субъект тизимларидан ташкил топади.
Бошқарув предмети ва изланиш услублари:
Хар қандай фан ўз предмети, назарияси ва услубларига эгадир. Предмет бу фан нима билан шуғулланиши, унинг қайси соҳага тегишли эканлигини белгилайди. Назария бу соҳада рўй берадиган жараён ва ходисаларнинг рўй бериш қонуниятларини аниқлайди.
Изланиш усуллари назариядан келиб чиққан холда кишилар илмий ва амалий фаолияти қандай амалга ошишини кўрсатиб бериши, фаннинг шу соҳасида ходисаларни умумлаштириш ва ўрганишнинг турли воситалари ва усуллари тизимини ишлаб чиқиш лозим.
Бошқарув предмети хўжалик юритишнинг барча даражаларида бошкаришнинг конунлари (қонуниятлари), тамойиллари ва муносабатларини ўрганишдан иборатдир. Бошқарув муносабатлари ижтимоий-иқтисодий муносабатларининг ажралмас қисми бўлиб, турли иқтисодий, ташкилий, ижтимоий, меҳнат, психологик ва бошқа кўринишларда бўлади. Бошқарув муносабатлари бошқарувчи қўл остидаги ходимлар ўртасидаги алоқа ва ўзаро таъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди, демак, бошқарув бу энг аввало кишиларни бошкаришдир.
Бошқаришнинг сир-асрорларини илмий асосда ўрганиш, таҳлил қилиш мақсадида бу фан қуйидаги услублардан фойдаланади
Таҳлил усуллари Мазмуни
Системали ёндошув
|
Комплес ёндошув
|
Таркибий ёндошув
|
Вазият (ситуация)ли ёндошув
|
Бошқарилувчи объект яхлит тизим тарзида олиб қаралади. Бу ёндошув турлича бўлиши мумкин:
-системали-комплекс ёндошув
-системали-функционал ёндошув
-системали-таркибий ёндошув
-системали-коммуникацион ёндошув
|
Бошқарилувчи объект бошқа объектлар билан ўзаро боғланишда ва алоқадорликда қаралади
|
Бошқарилувчи объект таркибий қисмларга бўлиб ўрганилади
|
Бошқарилувчи объектнинг конкрет шароитдаги ички ва ташқи вазиятига қараб бошқаришнинг маъқул услуби қўлланилади
|
Бошқарув курсининг мазмунини иқтисодиётни бошқаришнинг, бошқариш тизимлари ва уни тузишнинг ташкилий шакллари, хўжалик механизми ва бошқарув услублари, бошқарув техника ва технологиясининг назарий ва методологик асосларини ўрганиш ташкил этади. Менежмент - бошқарув фаолиятининг умумий конуниятлари ва тамойиллари, бошқарув тизимига таъсир усулларини шакллантиради, бошқарув аппаратининг аниқ вазиятлардаги харакатлари ва ўзини тутиш холларини умумлаштиради. Иқтисодиётни бошқаришнинг назарий ва амалий томонларини ўрганади. Бошқарув назарияси бошқарув фаолиятининг қирраларини бутун бир мажмуа кўринишида, назарий тахлил ва мантиқий услуб асосида бошқаришнинг асосий қонуниятлари ва усулларини ажратиб ўрганади.
Бошқарувнинг амалий томонлари қуйидаги аниқ вазифаларни хал этишга: иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтишига, фойда олишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, аҳоли ижтимоий химоясини кучайтиришга, кишилар маънавий даражаларини ўстириш ва бошқаларга қаратилгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |