Windows тавсиянома(меню)лари
Windowsда фойдаланувчилар 4 турдаги тавсиянома билан ишлаши мумкин:
– Windowsнинг асосий бош (Пуск) тавсияномаси;
– барча объектларнинг контекст тавсияномалари;
– дастур тавсияномалари;
– дастур ва ҳужжат дарчаларининг, шунингдек, мулоқот дарчаларининг бошқарувчи (система)
тавсияномалари.
Тавсиянома - бу бирор операцияни бажариш имконини берувчи буйруқлар мажмуидир. Тавсиянома
бандлари орасида буйруқлардан ташқари ост тавсияномага кириш имконини берувчи бандлар ҳам бўлиши
мумкин. Бу ҳолда биз иерархик ѐки ичма-ич жойлашган тавсиянома билан ишлаймиз. Буни дастурларни
ишга тушириш тавсияномаси мисолида кўришимиз мумкин.
Тавсияномалар монитор экранида жойлашишига кўра, вертикал ва горизонтал тавсияномаларга
бўлинади. Дастур дарчаларининг тавсияномаси горизонтал бўлиб, у сарлавҳа сатрининг тагида
жойлашгандир.
Вертикал тавсиянома-юқоридан пастга қараб очилувчи тавсияномадир. Windowsда вертикал
тавсияноманинг бошқа кўриниши, сузиб чиқувчи деб номланган ва пастдан юқорига қараб очилувчи
кўриниши ҳам ишлатилган. Тизимнинг асосий тавсияномаси ана шундай тавсияномадир. Сузиб чиқувчи
тавсияноманинг яна бир тури - контекст тавсиянома деб аталиб, у дарчанинг ихтиѐрий жойида сичқоннинг
ўнг клавишасини босганда очиладиган тавсияномадир.
Тавсияномалар тизимида ѐзувларни қисқартириш учун қабул қилинган шартли белгилашлар мавжуд
бўлиб улар қуйидагилардир:
– агар тавсиянома банди кўп нуқта (...) билан тугаса, шу банд бажарилганда буйруқни аниқлаштириш
учун мўлжалланган қўшимча мулоқот дарчаси очилади;
– агар тавсиянома банди охирида учбурчак (
) белгиси турса, шу банд бажарилганда қўшимча
тавсиянома (подменю) очилади;
– агар тавсиянома банди кул ранг ҳарфларда ѐзилган бўлса, тавсияноманинг шу банди айни вақтда
фаол эмаслигини билдиради;
– агар тавсиянома банди давомида тугма номи ѐки тугмалар комбинацияси кўрсатилган бўлса, у ҳолда
тавсияноманинг шу бандини тавсияномага кирмасдан туриб клавиатура ѐрдамида кўрсатилган тугмаларни
босиб бажариш мумкин эканини билдиради. Бу тугмалар акселератор тугмалар (shortcut keys) дейилади;
– тавсиянома бандидаги тагига чизилган ҳарф қайноқ тугма (hot key) деб номланади. Тавсиянома фаол
вақтда клавиатурадан шу ҳарфни босиб тегишли буйруқни бажариш мумкин;
– агар тавсиянома банди олдида катта нуқта (
) белгиси бор бўлса, у бир нечта альтернатив
режимлардан биттаси танланиши кераклигини билдиради.
– агар тавсиянома банди олдида
белгиси бор бўлса, у шу режим танланганини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |