СЧЁТЕСЛИ(диапазон;шарт)
- берилган диапазондаги берилган шартни қаноатлантирадиган
маълумотлар сонини ҳисоблаш;
ABS (сон)
- соннинг абсолют қиймати ҳисоблаш;
LN (сон)
- нолдан катта сонларнинг натурал логорифмни ҳисоблаш;
EXP (сон)
- соннинг экспонентасини топиш;
SIN (сон)
- соннинг синусини ҳисоблаш;
COS (сон)
- соннинг косинусини ҳисоблаш;
TAN (сон)
- соннинг тангенсини ҳисоблаш
ва хокозо бу ерда яна бир қанча функцияларни киритиш мумкин.
Бундан ташқари мантиқий функциялар ва мантиқий амалар хам мавжуд:
ЕСЛИ(шарт;рост;ѐлғон)
- шарт рост бўлса, рост бўлимидаги акс холда ѐлғон бўлимидаги амал
бажарилади;
И(шарт1,шарт2,...) - барча шартлар рост бўлса натижа хам рост акс холда ѐлғон бўлади;
ИЛИ(шарт1,шарт2,...)
- хеч бўлмаганда битта шарт рост бўлса натижа рост акс холда ѐлғон
бўлади;
>, <, >=, <=, <>, =
- мантиқий амалар.
Юқорида айрим стандарт функциялар келтирилди. Булар хақида тулиқ маълумотни олиш учун Мicrosoft
Excel дастурининг ―Справка‖ ѐрдамчи дастури мавжуд. Ундан ихтиѐрий вақтда фойдаланиш мумкин.
Экранда агарда хатоликлар ва камчиликларга дуч келганда хам шу ―Справка‖ яъни экраннинг юқори ўнг
тамонида жойлашган тавсияноманинг ―Справка‖ бўлимидан ѐки F1 клавишани босиб керакли
маълумотларни олиш мумкин.
Excelда диаграммалар яратиш
Excelда диаграммаларни яратиш учун дастур тавсияномасининг ―Вставка‖ бўлимидаги ―Диаграмма‖
буйруғидан ѐки ―Стандартная‖ ускуналар панелидаги ―Мастер диаграмм‖ тугмасидан фойдаланилади.
Улардан бири танлангач ―Мастер диаграмм‖ номли мулоқот дарчаси очилади.
Бу мулоқот дарчаси 4та қадамдан иборат савол-жавоб дарчаларига эгадир. Улар билан танишиб чиқамиз:
- Биринчисида диаграмма тури танланади. Бу дарчада стандарт ва стандарт бўлмаган деб номланган
қистирмалар мавжуд бўлиб, уларда Тип номли рўйхат майдонидан гистограмма, линейчатая, график ва
бошқа кўринишдаги диаграммалардан бирини танлаш имконини беради. Бундан ташқари бирор турдаги
диаграмма танлангач дарчанинг ўнг томондаги Вид номли майдонда шу турга мос диаграмма кўринишлари
хам танланиши мумкин.
- Иккинчисида агар диаграммаси хосил қилинадиган жадвал аввалдан танланмаган бўлса, уни
диапазони кўрсатилиши сўралади.
- Учинчисида диаграмма параметрлари, асосан диаграмма номи, координата чизиқлари номлари,
афсонаси (легенда - хар бир рангда қайси катталик ифодаланганлигини кўрсатувчи маълумот)
жойлаштириладиган ер ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.
- Охирги қадамда натижавий диаграммани шу сахифада ѐки янги сахифада жойлаштириш кераклиги
сўралади.
Бу мулоқот дарчаси билан ишлашни қуйидаги 4 та функцияларнинг графигини битта координаталар
системасида ҳосил қилиш орқали намойиш қиламиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |