Матлаб тизимининг вазифаси ва имкониятлари


Тизим ўзгарувчилари ва константалари



Download 122,5 Kb.
bet3/7
Sana14.04.2022
Hajmi122,5 Kb.
#552085
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Тажриба иши

Тизим ўзгарувчилари ва константалари.
Барча математик тизимларнинг марказий тушунчаси бу математик ифодалардир. Маълумки, улар устида амаллар бажарилаётганда асосан уларнинг сонли қийматларидан фойдаланилади (кам холатларда белги кўринишларидан хам фойдаланилади).
Матлаб хам математик тизим бўлгани учун бу ерда хам асосий тушунча математик ифодалардир. Матлабда математик ифодаларни ифодалашни қараб чиқайлик. Матлабда ифодалар бир қатор кўринишида ифодаланиб, сонларни бутун қисмларини ажратиш учун вергулдан эмас балки нуқталардан фойдаланилади. Қуйида баъзи бир ифодаларни Матлаб ва оддий математикадаги ифодаланишини кўриб чиқамиз:

Матлабда

Математикада

2+3;

2+3

2^3*sqrt(y)/2;



2.301*sin(x);

2,301sin(x)

4+exp(3)/5



Математик ифодалар сонлар, константалар, ўзгарувчилар, операторлар, функциялар ва турли ҳил махсус белгилар устига қурилади. Илгари айтиб ўтганимиздек, нуқта вергул, яъни ; белги натижани чиқишини блокировка қилади, аммо ans махсус ўзгарувчи ёрдамида натижани олишимиз мумкин.


Ҳақиқий ва комплекс сонлар.
Сон - Матлаб тилининг энг оддий объектларидан бири бўлиб, у миқдорий маълумотларни ифодалаб беради. Сонларни константа деб ҳисоблаш мумкин. Сонлар бутун, каср, фиксирланган ва сузувчи нуқтали бўлиши мумкин. Уларни яхши маълум бўлган илмий шаклда, яъни мантисса ва сон тартибини кўрсатган ҳолда ифодалаш мумкин:
0
-3
2.301
123.456е-24
-234.456е10
Юқоридан кўриниб турибдики, мантиссада соннинг бутун қисми каср қисмидан, жуда кўплаб дастурлаш тилларида қабул қилинганидек, вергул орқали эмас, балки нуқта орқали ажратилади. Сон тартибини мантиссадан ажратиш учун улар орасига е белгиси қўйилади. “+” ишора сонлар олдига қўйилмайди, “-” ишора эса қўйилади ва уни унар минус деб номланади. Сонларда белгилар орасига пробел (бўш жой) қўйиш рухсат этилмайди.
Бундан ташқари сонлар комплекс бўлиши мумкин: z=Re(x)+Im(x)*i. Бундай сонлар Re(z) ҳақиқий ва Im(z) мавхум қисмга эга бўлдилар. Мавхум қисм квадрат даражаси -1га тенг бўлган, i ва j кўпайтувчиларга эга бўлади:
3i
2j
2+3i
-3.141i
-123.456+2.7e-3i
real(z) функция комплекс соннинг бутун қисмини, imag(z) - эса мавхум қисмини ажратиб беради. Комплекс соннинг модулини (катталигини) abs(z) функция, фаза angle(z) функция ҳисоблаб беради. Масалан:
>> i
Ans=0+1.000i
>>z=2+3i
Z=2.000+3.000i
>>abs(z)
Ans=3.6056
>>real(z)
Ans=2
>>Imag(z)
Ans=3
>>angle(z)
Ans=0.9828



Download 122,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish