Матлаб тизимининг вазифаси ва имкониятлари



Download 122,5 Kb.
bet1/7
Sana14.04.2022
Hajmi122,5 Kb.
#552085
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Тажриба иши


1-Тажриба иши. "МАТЛАБ ТИЗИМИНИНГ ВАЗИФАСИ ВА ИМКОНИЯТЛАРИ"


Ишдан мақсад: Матлаб тизими имкониятларини ўрганиш ва уларни тадқиқ қилиш.


Қўйилган масала: матлаб тизими менюлари, матлабдаги оддий ҳисоблашлар, матлабда ўзгарувчиларни турлари ва уларни эълон қилиш ва уларга доир мисолларни матлаб тизимида ишлаб чиқиш .


Иш тартиби:

  • Лаборатория иши тавсифини ўрганиш;

  • Берилган топшириқни матлаб тизимида ҳал қилиш;

  • ҳисоботни тайёрлаш.



Қисқача назария


Жадал суратлар билан ривожланиб бораётган компьютерлашган математик тизимлар (КМТ), айниқса, сонли ҳисоблашларга йўналтирилган тизимлар орасида МАТЛАБ матрицали математик тизим алоҳида ажралиб туради. МАТЛАБ тизимини ташкил қилувчи пакетлар сони кўплиги унинг жуда кўплаб соҳа масалаларини ҳал қилишга жорий этиш имкониятини беради. Ҳозирги кунга келиб Матлаб тизими замонавий математик ва илмий-техникавий дастурий таъминоти соҳасида деярли жахон стандарти бўлиб қолди.
МАТЛАБ матрицали тизимнинг вазифаси.
Матлаб – математик ва илмий-техник ҳисоблашларни амалга оширишга мўлжалланган энг қадимий, узоқ вақтлар давомида ишлаб чиқилган ва текширилган, автоматлаштирилган тизимлардан бири бўлиб, у матрица ва матрицавий амалларни кенгайтирилган талқини устига қурилган. Мазкур тушунча унинг номида ўз аксини топган, яъни МАТЛАБ – matrix laboratory – матрицали лаборатория. Маълумки, жуда кўплаб дастурлаш тилларида кўп ўлчамли, хусусан, икки ўлчамли, яъни матрицаларни эълон қилиш ва улар устида амаллар бажариш цикллар орқали амалга оширилади. Бу эса дастурни ишлашини секинлаштиради ва баъзи бир амалларни бажаришни мураккаблаштиради. Матлабда асосий объект сифатида матрицалардан фойдаланиш цикллар сонини кескин камайтиради.
Матлаб тизимини яратишдаги асосий мақсадлардан бири бўлиб, техник ва математик ҳисоблашларга йўналтирилган, фойдаланувчи учун қулай ва сонли усулларни амалга ошириш учун тадбиқ этиб келинаётган анъанавий дастурлаш тиллари имкониятларидан устунроқ дастурлаш тилини яратиш ҳисобланади. Мазкур тизимни яратишда ҳисоблашлар тезлигини оширишга ҳамда тизимнинг турли ҳил масалаларини ҳал қилишга мослашувчанлигига катта эътибор қаратилган.
Матлаб тизими дастурлашнинг учта асосий концепциясини амалга оширади:

  • модулларни, яъни процедура ва функцияларни, яратишга асосланган процедура модулли дастурлаш;

  • объектга йўналтирилган дастурлаш (айниқса, тизимнинг графикли воситаларини жорий қилиш аҳамиятли);

  • Фойдаланувчининг графикли интерфейсини яратишга йўналтирилган визуаль-йўналтирилган дастурлаш (GUI-Graphics User Interface).

Умуман олганда, Матлаб дастурлаш тили интерпретаторлар синфига киради. Демак, бундан келиб чиқадики, тизимнинг ҳар бир командаси номи бўйича аниқланади (распознать қилинади) ва зудлик билан жорий қилинади. Бу эса ихтиёрий дастурий кодни қисм-қисм бўйича текширишни осонлаштиради.
Тизимнинг асосий афзалликларидан бири бу унинг очиқлиги ва кенгайтириш мумкинлигидир.
Тизимнинг жуда кўплаб команда ва функциялари матнли форматдаги m-файл (кенгайтмаси .m) ва C/C++ файллари кўринишида бўлиб, барча файлларни модификация қилиш мумкин.

Download 122,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish