3.ТАЙЁР МАҲСУЛОТ (ИШ, ХИЗМАТ)ЛАРНИНГ СОТИШ ТАННАРХИНИ АНИҚЛАШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ
Ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотлар миқдори ҳамма вақт ҳам бир хил бўлмайди. Чунки, бир қисм ишлаб чиқилган тайёр маҳсулотлар сотилмасдан омборларда қолиши мумкин. Шу боис сотилган маҳсулотлар таннархини тўғри аниқлаш лозим бўлади.
Бир хил турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда сотилган маҳсулотлар таннархини аниқлаш анча осон. Бунинг учун уларнинг бошланғич қолдиғи суммасига ҳисобот ойидаги барча ишлаб чиқариш харажатлари қўшилиб, топилган жами ишлаб чиқариш харажатлари жами ой бошидаги тайёр маҳсулотлар ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сонига бўлинади ва шу йўл билан 1 бирлик тайёр маҳсулотнинг таннархи аниқланади. Топилган 1 бирлик тайёр маҳсулотнинг таннархини жамисотилган тайёр маҳсулот сонига кўпайтириш орқали сотилган маҳсулот таннархи топилади.
Мисол. Ой бошига тайёр маҳсулот сони 1000 та, улар таннархи 2000000 сўм, ҳисобот ойида ишлаб чиқилган янги маҳсулот сони 5000та, уларнинг ҳақиқий таннархи 16000000сўм, ҳисобот ойида сотилган маҳсулот 4000 дона дейлик.
Унда:
Бир бирлик тайёр маҳсулотнинг таннархи = (2000000 +16000000) / (1000+5000) =3000 сўм;
Сотилган маҳсулот таннархи = 4000*3000 = 12000000 сўм.
Куп турдаги маҳсулотларни сотувчи корхоналарда сотилган маҳсулотлар таннархи фақат ҳисобот ойи охирида махсус товар баланси асосида аниқланади. Ушбу товар баланси қуйидагича тузилади.
Тайёр маҳсулот бўйича баланс
Кўрсаткичлар
|
Таннархи бўйича
|
Сотиш баҳоси бўйича
|
Фарқи
(+,- )
|
1. Давр бошига қолдиқ
|
2000000
|
2580000
|
258000
|
2. Ишлаб чиқаришдан олинган маҳсулот
|
10000000
|
13400000
|
3400000
|
3. Қайта баҳолаш суммаси
|
|
500000
|
500000
|
4.Жами сотишга тайёр маҳсулот ( 1 + 2 + 3 )
|
12000000
|
14158000
|
2158000
|
5. 1 сўмлик маҳсулотга тўғри келадиган харажат
|
Х
|
0,8475
|
|
6. Сотилган тайёр маҳсулот
|
9322500
|
11000000
|
1677500
|
7.Давр охиридаги қолдиқ
|
2677500
|
3158000
|
480500
|
Сотилган маҳсулотларнинг таннархини топиш учун балансда уларнинг ҳолати ва харакати тўғрисидаги маълумотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи ва сотиш баҳоларида алоҳида устунчаларда кўрсатилади. Жами сотишга тайёр маҳсулотларга кетган барча харажатларни сотишга тайёр жами маҳсулотларни сотиш баҳосига (ҚҚС сиз) бўлиш йўли билан 1 сўмлик сотишга тайёр маҳсулотга тўғри келадиган ўртача таннарх аниқланади. Топилган ўртача таннарх сотилган тайёр маҳсулотларнинг сотиш баҳосидаги (ҚҚС сиз) қийматига кўпайтирилади, чиқган сумма жами сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархини билдиради. Юқорида келтирилган шартли мисолда 1 сўмлик сотишга тайёр маҳсулотга тўғри келадиган ўртача таннархи 0, 85 сўмни ташкил қилган. Жами сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи – 9322500 сўм (11000000 х 0,85). Ушбу суммага ҳисобот даври охирида қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |