Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 31 та илмий-амалий анжуманларда, жумладан 17 та халқаро ва 14 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 53 та илмий иш чоп этилган, жумладан, 18 та илмий мақола, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 16 та мақола, жумладан, 11 та мақола хорижий ва 5 та мақола республика журналларида нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш қисми, тўртта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 200 бетни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |