47
қисқа бўлсада, мустабид тузумни барбод этиш, совет тоталитаризмидан чиқиб
кетиш, бутун бир халқнинг мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш каби
ғоятда
зиддиятли, таҳдидли ва таҳликали, айни пайтда шарафли жараѐнни
бошдан кечирди. Энди ушбу даврни бутун моҳияти билан ўрганиш, таҳлил
қилиш ва тушуниб олиш, уни жараѐнлар оқими ва мазмунидан келиб чиқиб
илмий баҳолаш зарур бўлмоқда. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов бир
гуруҳ тарихчи олимлар ва зиѐлилар билан учрашувида (1998 йил 26 июнь)
халқимиз ҳаѐтидаги туб бурилишлар даврини илмий тадқиқ этиш, назарий-
фундаментал хулосаларга келиш ва олис келажакка қаратилган
стратегик
режаларни ишлаб чиқишни талаб қилган эди. Давлат раҳбарининг ушбу
талаблари унинг ―Тарихий хотирасиз келажак йўқ‖ номли асарида чуқур таҳлил
этилди ва тарихчи олимлар олдига жиддий вазифалар қўйилди. Кейинроқ ушбу
масалалар
Биринчи
Президентимиз
И.А.Каримовнинг
―Ўзбекистон
мустақилликка эришиш остонасида‖ номли китобида давом эттирилди ва
ривожлантирилди. Асарда баѐн этилган воқеалар, илгари сурилган ғоялар
мустақиллик даври ва унгача бўлган ғоятда шиддатли сиѐсий бўҳронлар,
ижтимоий тангликлар,
маънавий озурдаликлар, руҳий изтироблар маҳсули
сифатида мамлакат ва миллатни жаҳон меҳварига олиб чиқиш каби буюк
тарихий миссия билан боғлиқ жараѐндир. Ана шу тарихий жараѐнлар, ғоятда
қалтис воқеалар, алоҳида жасорат талаб этадиган хулосалар ва қарорлар биз
ўрганаѐтган даврнинг нақадар мураккаб, айни пайтда ҳар қандай ўзбекистонлик
қалбини жунбушга келтирадиган ҳодисалар тизимидан иборатлигини назарда
тутмоғимиз лозим.
Энг янги тарихни ўрганишда яна бир муҳим
омил борки, у бугунги кун
бутунжаҳон тадқиқотлари тизимида устивор ўринни эгаллаб келмоқда. Бу
―Инсоннинг тарихдаги ўрни‖ мавзусини тадқиқ қилиш, бошқача айтганда,
шахснинг, тарихий сиймонинг ҳамда оддий инсоннинг уни ўраб
турган
дунѐдаги ролини ўрганиш. Бу ҳам илмий, ҳам сиѐсий маънога эга бўлиб,
давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, инсон – барча нарса ва
қадриятларнинг бош мезони. Шундан келиб чиқиб, муаммонинг айнан шу
жиҳатини – ижтимоий муносабатлар тизимида инсон масаласини ўрганишга
алоҳида эътибор қаратмоқ лозим. Шу маънода
энг янги тарихни жиддий
методологик ва илмий асосга қуриш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Зотан,
методологик асосни чуқур англаб етиш, айни пайтда тарихни сиѐсийлаштириш,
қалбакилаштириш ва бузиб кўрсатишнинг олдини олади.
Бизнингча, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида босиб
ўтган йўлининг мазмун-моҳияти ва хусусиятларини объектив баҳолаган ҳолда
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи даврини қуйидаги босқичларга бўлиб, илмий
ўрганиш, назарий тақиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди: