МАТЕМАТИК МАСАЛААЛАРНИ ЕЧИШДА ПАКЕТЛАРНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ (Mathcad математик пакети мисолида)
Холиқов Акбар Тиловбердиевич – Таълимда ахборот технологиялари мутахассислиги 1-курс магистранми
Илмий раҳбар: ф-м.ф-н., Ш.Ж. Худаяров
Mathcad пакети ҳисобчи-мухандислар учун мўлжалланган. Математик мутахассислари учун бошқа системалар, масалан, Матллаб системаси мавжуд бўлиб у мураккаб масалаларни дастурлаш учун мўлжалланган.
Mathcad пакети инженернинг амалиётида ҳар куни учрайдиган кўп вақт талаб қилувчи масалаларни осон ҳал этишга имкон берувчи кучли микрокалкулятор каби ишлайди. Бунга доимий ва ўзгарувчи параметрли алгебраик ва дифференсиал тенгламани ечиш, функсияни текшириш, экстремумни излаш, аналитик ва сонли дифференсиаллаш ва интеграллаш кабиларни мисол келтириш мумкин.
Математик пакетлар орасида Mathcadнинг афзаллик томонлари қуйидагилар:
масалаларни дастурлаш енгил ва кўргазмали
математик ифодалар инженерлар қоғозда ёзгани каби киритилади
фойдаланиш учун қулай
ички воситалар ёрдамида юқори сифатли жадваллар, графиклар ва матнлар билан таминланган техник ҳисоботлар яратиш.
Умуман, Mathcad ёрдамида турли-туман математик масалаларни ечиш ва натижаларни юқори савияда олиш мумкин. Mathcad дан фойдаланмайдиган замонавий математикни тасаввур этиш жуда қийин. Ушбу пакет ёрдамида нафақат сода ва ёрдамчи ҳисоблашларни, балки, жуда мураккаб ва кщп ваыт талаб этадиган ҳисоб-китоблар ва илмий тадқиқотлар амалгам ошириш мумкин.
Маthcad пакети бутун дунёга танилган. Ҳозирги кунда Маthcad пакети фойдаланувчилари сони 5 млн.дан ортиқ ҳисобланади. Ҳар йили унинг янги версиялари ишлаб чиқарилади. Яратилган ҳар бир версия қайсидир жиҳатлари олдинги версияларидан такомиллашиб косметик ҳарактер касб этади. Интерфейс яхшиланади, алоҳида функсияларнинг имкониятлари кенгайтирилади, интернетда ишлаш воситалари такомиллаштирилади.
Мураккаб ҳисоб-китоблар ФОРТРАН, Паскал тилларидагига қараганда анча содда, тушунарли ва бир неча баробар тез бажарилади.
Маthcad нинг фойдаланувчилари булар – талабалар, олимлар, инженерлар, турли техник мутахассислар ва умуман математик ҳисоб-китоблар билан шуғулланувчига фойдаланиш қулайлиги, математик амалларнинг кўргазмалилиги, сонли методларнинг ва ички функсиялар кутубхонасининг бойлиги, натижаларни ифодалашда кучли аппаратга эга эканлиги каби имкониятлари Mathcadнинг энг оммавий математик иловага айланишига сабаб бўлди.
Маthcad таркиби бир қанча интеграллашган компонентлардан ташкил топган:
кучли матн редактори матн ва математик ифодаларни киритиш, таҳрирлаш ва форматлашга имкон беради;
ички сонли методлардан фойдаланган ҳолда киритилган формулалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ҳисоблаш протсессори;
сунъий интеллект тизимига кирувчи, аналитик ҳисоб-китобларни ўтказиш имконини берувчи символли протсессор;
интерактив электрон китоб кўринишда ташкил этилган математик ва мухандислик бўйича маълумотлар сақланувчи катта кутубхона мавжуд.
Бундан ташқари ҳужжатни принтерда чоп этиш ёки уни электрон китоб таркибига қўшиш мумкин. Mathcad ни ишлаб чиқарувчилар дастурлаш бўйича махсус билимга эга бўлмаган фойдаланувчига замонавий ҳисоблаш фанлари ва компютер технологиялари ютуқларидан тўлиқ фойдалана олишлари учун барча имкониятларни яратдилар.
Mathcad ишга тушгач унинг асосий ойнаси очилади. Унинг тузилиши Windowнинг бошқа иловалари каби юқоридан пастга қараб ойна сарлавҳаси, меню сатри, ускуналар панели, иш варағи ва энг пастда ҳолатлар сатри жойлашган бўлади. Оддий матн редакторлари билан бирга яна математик белгиларни киритиш ва таҳрирлаш учун мўлжалланган Math номли ускуналар панели жойлашган. У ва унга ўхшаш қатор ёрдамчи панеллар воситасида тенгламаларни қулай киритиш имкони беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |