Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/15
Sana22.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#91198
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
54-сон 05.02.1999. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5.1.5. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларидаги фондларни сақлаш ва улардан фойдаланиш
харажатлари, шу жумладан атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги
учун компенсация тўловлари.
(1.5.1.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июндаги 270-сонли қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 92-модда)
1.5.1.6. Ишлаб чиқариш хусусиятлари билан боғлиқ бўлган ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган
меҳнатнинг нормал шароитларини ва техника хавфсизлигини таъминлаш харажатлари.
1.5.1.7. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашиши билан боғлиқ бўлган
соғлиқни муҳофаза қилиш тадбирлари.
1.5.1.8. Текин кўрсатиладиган коммунал хизматлар, озиқ-овқат, айрим тармоқлар ходимларига озиқ-
овқатлар қиймати, хўжалик юритувчи субъект ходимларига бериладиган текин уй-жой ҳақини тўлаш
харажатлари (ёки уй-жой, коммунал хизматлар ва бошқалар учун пул компенсацияси суммаси).
1.5.1.9. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ текин бериладиган ва шахсий фойдаланишда
қоладиган буюмлар қиймати (шу жумладан формали кийим-бош, махсус овқатлар) (ёки улар пасайтирилган
нархлар бўйича сотилиши муносабати билан имтиёзлар суммаси);
1.5.1.10. Ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган бошқарувнинг техник воситаларини, алоқа
узелларини, сигнализация воситаларини, бошқарувнинг бошқа техник воситаларини, ҳисоблаш марказларини
сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари.
1.5.1.11. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларни тиббий кўрикдан
ўтказганлик учун тиббий муассасаларга ҳақ тўлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5.2. Ишлаб чиқариш ходимларини ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган хизмат сафарларига
юбориш бўйича харажатлар.
(1.5.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил15 октябрдаги 444-сонли қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5.3. Ишлаб чиқариш ходимларини ва ишлаб чиқариш активларини мажбурий ва ихтиёрий суғурта
қилиш харажатлари.
(1.5.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
1.5.4. Брак туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар.
1.5.5. Ишлаб чиқаришнинг ички сабабларига кўра бекор туришлар туфайли йўқотишлар.
1.5.6. Кафолатли хизмат муддати белгиланган буюмларни кафолатли тузатиш ва уларга кафолатли
хизмат кўрсатиш харажатлари.
1.5.7. Маҳсулот (хизматлар)нинг мажбурий сертификация қилиш харажатлари.
1.5.8. Ишлаб чиқариш жароҳатлари туфайли меҳнат қобилияти йўқолиши муносабати билан тегишли
ваколатли органларнинг қарорлари асосида ва қарорларисиз тўланадиган нафақалар.


1.5.9. Умумий фойдаланиладиган йўловчилар транспорти хизмат кўрсатмайдиган йўналишларда
ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш билан боғлиқ харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5.10. Объектларни давлат капитал қўйилмалари ҳисобига қуришда қурилиш таваккалчиликларини
суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар.
(1.5.-кичик бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сонли қарори
асосида 1.5.10-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 11-сон, 88-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5.11. Гудвилл (фирма нархи)нинг номоддий активи суммасини ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ
харажатлар, ишлаб чиқариш мақсадида бўлмаган мол-мулк юзасидан белгиланган тартибда.
1.5.12. Қазиб олувчи тармоқларда тайёргарлик ишлари бўйича харажатлар, агар улар капитал
харажатларга тегишли бўлмаса (яъни асосий воситалар сифатида капиталлаштирилмаса). Ушбу харажатлар
«Келгуси даврлар харажатлари» сифатида қаралади ва уларни қайтаришнинг белгиланган муддати мобайнида
тенг равишда ишлаб чиқариш таннархига ёки қазиб олинган маҳсулотнинг ҳажми ва миқдорига мутаносиб
равишда ҳисобдан чиқарилади. Келгуси даврлар харажатларини ҳисобдан чиқаришнинг танланган методи
хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобга олиш сиёсатида акс эттирилиши керак.
(1.5.-кичик бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли
қарори асосида 1.5.11 ва 1.5.12-бандлар билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5.13. Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашадиган ходимларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик,
ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаш билан боғлиқ харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибга мувофиқ.
(1.5-банднинг 1.5.13-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги
22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish