Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари



Download 204,73 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/16
Sana15.12.2022
Hajmi204,73 Kb.
#886542
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
54-сон 05.02.1999

(1.1.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-
сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
1.1.6. Технологик мақсадларга, энергиянинг барча турларини ишлаб чиқаришга,
биноларни иситишга сарфланадиган ёнилғининг четдан сотиб олинадиган барча турлари,
хўжалик юритувчи субъектларнинг транспорти томонидан бажариладиган ишлаб чиқаришга
хизмат кўрсатиш бўйича транспорт ишлари.
1.1.7. Хўжалик юритувчи субъектнинг технологик, транспорт ва бошқа ишлаб чиқариш ва
хўжалик эҳтиёжларига сарфланадиган барча турдаги харид қилинадиган энергия. (Хўжалик
юритувчи субъектнинг ўзи томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясига ва
энергиянинг бошқа турларига, шунингдек харид қилинадиган энергияни истеъмол жойигача
трансформация қилиш ва узатиш харажатлари харажатларнинг тегишли элементларига
киритилади).
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
1.1.8. Ишлаб чиқариш соҳасида моддий бойликларнинг яроқсизланиши ва кам чиқиши.
(1.1.8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-
сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
1.1.9. Хўжалик юритувчи субъектнинг транспорти ва ходимлари томонидан моддий
ресурсларни етказиш билан боғлиқ харажатлар (юклаш ва тушириш ишлари ҳам шу жумлага
киради) ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли элементларига кириши керак (меҳнатга
ҳақ тўлаш харажатлари, асосий фондлар амортизацияси, моддий харажатлар ва бошқалар).
1.1.10. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан моддий ресурсларни етказиб
берувчилардан олинадиган идишлар ҳам моддий ресурслар қийматига киритилади.
1.1.11. Маҳсулот таннархига киритиладиган моддий ресурслар харажатларидан
қайтариладиган чиқитлар қиймати ва идиш ва ўраш-жойлаш материаллари қиймати
уларнинг амалда сотилиши, фойдаланилиши ёки омборга кирим қилиниши нархи бўйича
чиқариб ташланади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
1.1.12. «Моддий харажатлар» элементи бўйича акс эттириладиган моддий ресурслар
қиймати сотиб олиш нархидан, шу жумладан бартер битишувларида, қўшимча нарх
(устама)дан, таъминот, ташқи иқтисодий ташкилотлар томонидан тўланадиган воситачилик
тақдирлашларидан, товар биржалари хизматлари қийматидан, шу жумладан брокерлик
хизматларидан, божлар ва йиғимлардан, солиқлардан (корхона кейинчалик қарз суришиш,
масалан, қўшилган қиймат солиғи тарзида қайтариб оладиганлардан ташқари), транспортда
ташишга ҳақ тўлашдан, ташқи юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган сақлаш ва
етказиб беришга ҳақ тўлашдан келиб чиқиб шаклланади.
(1.1.12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-
сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )


1.2. Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари
Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига
қуйидаги моддалар киритилади:
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
1.2.1. Хўжалик юритувчи субъектда қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва
тизимларига мувофиқ бажарилган нархномалар, тариф ставкалари ва лавозим маошларидан
келиб чиқиб ҳисобланган амалда бажарилган иш учун ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган
ҳисобланган иш ҳақи, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектни мукофотлаш тўғрисидаги
низомларда назарда тутилган рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар.
(1.2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
1.2.2. Касб маҳорати ва мураббийлик учун тариф ставкаларига ва окладларга устамалар.
1.2.3. Иш режими ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган компенсация тусидаги
тўловлар, шу жумладан:
1.2.3.1. Технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, ишдан ташқари
вақтда, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларда ишлаганлик учун тариф ставкалари
ва окладларга устамалар ва қўшимча ҳақ;
1.2.3.2. Кўп сменали режимда ишлаганлик, касбларни бирга қўшиб олиб борганлик ва
хизмат кўрсатиш зоналарини кенгайтирганлик учун устамалар;
1.2.3.3. Ҳукумат томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли,
алоҳида зарарли меҳнат ва табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу
жумладан ушбу шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун устамалар;
1.2.3.4. Алоқа, темир йўл, дарё, автомобиль транспорти ва катта йўллар ходимларининг ва
доимий иши йўлда ўтадиган ёки қатнов тусига эга бўлган бошқа ходимларнинг иш ҳақига,
хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдан жўнаган пайтидан бошлаб шу жойга қайтиб
келган пайтигача тўланадиган йўлда ўтган ҳар бир сутка учун тўланадиган устамалар;

Download 204,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish