ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРНИ, ШУНИНГДЕК,
КЕЛГУСИ ДАВРЛАР ХАРАЖАТЛАРИНИ
БАҲОЛАШ
Ушбу Низомга мувофиқ ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобот даври мобайнида ишлаб чиқариш счётларида ва тайёр маҳсулот счётида шаклланиши керак. Бироқ бир турдаги маҳсулотни серияли (кенг кўламда) ишлаб чиқаришда фавқулодда ҳолатлар туфайли келиб чиққан фавқулодда ёки бир галги харажатлар тайёр маҳсулот таннархига киритилмаслиги, балки сотиш харажатлари сифатида тўғридан-тўғри ҳисобдан чиқарилиши керак.
Товар-моддий бойликлар захираларини, тугалланмаган ишлаб чиқаришни, шунингдек, келгуси даврлар харажатларини баҳолаш "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Келгуси даврлар харажатлари харажатларнинг алоҳида тоифасини ташкил қилади. Бироқ мазкур Низомга мувофиқ ушбу харажатлардан 2-иловада келтирилган рўйхатдаги харажатлар чиқариб ташланади (улар Ҳисобот даврининг келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланадиган харажатлари сифатида акс эттирилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |