10
“ҚАРОРЛАР ШАЖАРАСИ” МЕТОДИНИ ИНГЛИЗ ТИЛИ ДАРСИДА ҚЎЛЛАШ
УСЛУБИ.
Рахимова Света
Қўшкўпир тумани
11-сон мактабнинг инглиз тили фани
Ўқитувчиси
Аннотация. Ушбу мақолада қарорлар шажараси методини инглиз тили дарсида
қўллашнинг самарали йули кўрсатилган ва ўқувчиларни қизиқтирадиган мавзулар бўйича
уларни инглиз тилидан билимларини ошириш услуби эканлиги айтилган.
Калит сўзлар: метод, услуб, мавзу, йуналиш, хулоса, Generalized ideas, The tree of
decisions, conclusion
«Қарорлар шажараси» (The tree of decisions) методи муайян фан асослари борасидаги
бир қадар мураккаб мавзуларни ўзлаштириш, маълум масалаларни ҳар томонлама, пух-
та таҳлил этиш асосида улар юзасидан муайян хулосаларга келиш, бир муаммо хусуси-
да билдирилаётган бир неча хулосалар орасидан энг мақбул ҳамда тўғрисини топишга
йўналтирилган техник ёндашувдир.
Ушбу метод, шунингдек, аввалги вазиятларда қабул қилинган қарор (хулоса)лар
моҳиятини яна бир бора таҳлил этиш ва уни мукаммал тушунишга хизмат қилади. Гуруҳ ёки
синф ўқувчилари иштирокида қўлланиладиган «Қарорлар шажараси» бир неча ўн нафар
таълим олувчиларнинг билимлари даражасини аниқлаш, уларнинг фикрларини жамлаш ва
баҳолаш имконини беради. Инглиз тили дарсларида мазкур методнинг қўлланилиши муай-
ян муаммо юзасидан оқилона қарор қабул қилиш (хулосага келиш)да таълим олувчилар то-
монидан билдирилаётган ҳар бир вариант, уларнинг мақбул ҳамда номақбул жиҳатларини
муфассал таҳлил этиш имкониятини яратади. Машғулот жараёнида ўқувчилар қуйидаги
чизма асосида тузилган жадвални тўлдирадилар (ёки ушбу тартибдаги фаолиятни олиб
боришда ёзув тахтасидан фойдаланадилар).
Қарорлар шажараси методининг схематик кўриниши қуйидагича бўлиши мумкин.
Ўқитувчи қуйидагича муаммони ўртага ташлайди.
756
10
Илова (мисол тариқасида)
About fast foods
1
It is delicious
2
It is
unhealthy
3
It is cheap or
exspensive
conclusion
“Қарорлар шажараси” методи қуйидаги шартлар асосида қўлланилади:
Педагог (машғулотни олиб борувчи) машғулот бошланишидан олдин мавзуга оид
бирор муаммони мунозара, таҳлил учун белгилайди. Гуруҳлар томонидан қабул қилинган
хулоса (қарор)ларни ёзиш учун плакатларни тайёрлайди.
Ўқитувчи таълим олувчиларни 4 ёки 6 нафар кишилардан иборат гуруҳларга
ажратади. Муаммонинг ҳал этилиши, бу борада энг мақбул қарорнинг қабул қилиниши учун
муайян вақт белгиланади.
Қарорни қабул қилиниши жараёнида гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси томонидан
билдирилаётган вариантларнинг мақбуллик ҳамда номақбуллик даражалари батафсил
муҳокама қилинади, ҳар бир вариантнинг афзаллик ва ноафзаллик жиҳатлари ёзиб
борилади. Билдирилган вариантлар асосида муаммонинг ижобий ҳал этилиши борасидаги
усул хусусида гуруҳ аъзолари бир тўхтамга келиб оладилар.
Мунозара учун ажратилган вақт ўз ниҳоясига етгач, ҳар бир гуруҳ аъзолари ўз
гуруҳи қарори борасида ахборот берадилар. Зарур хулоса (қарор)ларни бир бири билан
қиёслайдилар. Муаммо юзасидан билдирилган қарорлар борасида саволлар туғилгудек
бўлса, уларга жавоблар қайтарилиб борилади, ноаниқликларга аниқлик киритилади. Агарда
барча гуруҳлар томонидан муаммо юзасидан бир хил қарорга келинган бўлса, ўқитувчи
бунинг сабабини изоҳлайди.
Юқоридаги масала бўйича ўқувчиларда умумлашган қуйидагича фикрлар бўлиши
мумкин: (Generalized ideas)
1.Fast food is usually higher in fat, calories, cholesterol, and sodium in comparison to
homemade meals.
2.Eating too much fast food can increase risk for health problems such as high blood pressure,
heart disease, and obesity
3.Many fast-food meals have added sugar. Not only does that mean extra calories, but also
little nutrition.
4.Excess calories from fast-food meals can cause weight gain. This may lead toward obesity.
Қарорлаш шажараси услуби ўқувчиларни ўз фикрларини исботлашга, умумлаштиришга
ва эркин фикрлашга ўргатади, инглиз тили дарсида хам биз ўқувчиларни янада эркинроқ
бўлишига эришамиз.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ishmuhammedov P, Abduqodirov A . Ta’limda innovatsion texnologiyalar.T.: 2008 yil.
29 – bet.
2. Saidaxmedov N. Yangi pedagogik texnologiyalar- T., 2003
757
Do'stlaringiz bilan baham: |